Ы=увчининг зиммасига масъулиятли вазифа юклаш
Ма=таш (ота-оналар щамда ы=увчилар жамоаси олдида)
Ма³тов ёрли²и билан
та=дирлаш
Эсталик сов\асини бериш (бадиий китоб ва ы=ув =уроллари)
Фотосуратини µурмат ттттттттттттттттттттттттттттахтасига тахтасига šўйиш
тахтасига =ыйиш
Махсус стипендиялар
тайинлаш
+ыллаб-=увватлаш
Жамоа номидан миннатдорчилик
миннатдорчилик билдириш
Сафда биринчи ыринда туриши
Мусоба=аларда байро=дор былиши
26 - чизма. Ра\батлантириш турлари
Мактаб деворий газетаси ёки радиоси ор=али номини =айд этиш
Ҳар қандай рағбатлантириш мавжуд педагогик талабларга мувофиқ бўлиши, кетма-кет бўлмаслиги зарур, шунингдек, ўқувчини ёки унинг хатти-ҳаракатларини ҳаддан ошириб мақташ, бошқа ўқувчиларга таққослаш, уларни камситмаслик, талабчанликни бўшаштирмаслик каби шартларга мувофиқ қўлланилади.
Жазолаш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир.
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади.
Мактабларда қўллаш мумкин бўлган жазо чораларига қуйидагилар киради:
Танбеҳ бериш – энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқитувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш – содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳайфсан бериш – ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин.
Уялтириш - ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбияси учун масъул бўлган субъектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-туйғуларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизиртиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага умид қилиш мумкин.
Жазо пухта ўйлаб қўлланилиши лозим, аксинча, жаҳл устида жазолаш мумкин эмас. Жазолар якка характерда, яъни, биргина усулни қўллаш асосида бўлсин, ўқувчининг айбига мос, мувофиқ бўлиши, тез-тез қўлланилмаслиги, жазоланувчида жазонинг тўғри белгиланганлигига нисбатан шубҳа туғилмасин ва улар ўз айбларини сезсин. Жамоада муҳокама қилиш ва жамоа томонидан қўллаб-қувватланган жазо берилса, унинг таъсир кучи янада ошади. Барча ҳолатларда ҳам жазо тарбияланувчининг жисмоний ва руҳий азоб-уқибатларига солмаслиги, уни таҳқирламаслиги, шаънини ерга урмаслиги керак.
Хулоса қилиб айтганда юқорида таърифланган тарбиянинг умумий методлари ўқувчиларга педагогик таъсир кўрсатиш соҳаларини қамраб олмайди.
Педагогика фани ва амалиёти ҳар доим ривожланиб борар экан, унга мувофиқ равишда тарбия жараёни ҳам такомиллашиб бораверади.
Тарбия жараёнининг умумий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тарбия методларини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Бу гуруҳлар ўз навбатида бир қатор тарбия элементларини ташкил этади. Чунончи, шахс онгини шакллантириш методларига: ҳикоя, тушунтириш, изоҳлаш, маъруза, этик суҳбат, ишонтириш, насиҳат, йўриқнома, мунозара, маъруза, намуна; фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хулқни шакллантириш методларига машқлантириш, одатлантириш, педагогик талаблар, жамоат фикри, топшириқ, тарбияловчи вазият; хулқ ва фаолиятни рағбатлантириш методларига: мусобақа, рағбатлантириш ва жазолаш киради.
Назорат учун саволлар:
Тарбия методларини сананг ва уларга таъриф беринг.
Тарбия методларидан ҳикоя, суҳбат, намуна ҳамда маъруза қандай ҳолларда қўлланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |