Педагогика


Таълим қонуниятлари ва тамойиллари



Download 2,56 Mb.
bet32/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим қонуниятлари ва тамойиллари. Ўқув жараёнида амал қилувчи барча қонуниятлар умумий ва хусусий тарзига икки гуруҳга ажратилади. Амал қилинишига кўра яхлит дидактик тизимни қамраб оладиган қонуниятлар умумий, амал қилинишига кўра фақат алоҳида таркибий қисмларига тааллуқли бўлган қонуниятлар эса хусусий (аниқ) деб аталади.
И.П.Подласўй1 таълим жараёнининг қуйидаги умумий қонуниятларини ажратиб кўрсатади:
1. Таълим мақсади қуйидагиларга боғлиқ: жамиятнинг ривожланиш суръати ва даражаси, жамиятнинг талаблари ва имкониятлари ҳамда педагогика фани ва амалиётининг ривожланганлиги ва имкониятлари даражаси.
2. Таълим мазмуни қуйидагиларга боғлиқ: таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва мақсадлари, ижтимоий ва илмий-техник тараққиёт суръати, ўқувчиларнинг ёши имкониятлари, таълим назарияси ва амалиётининг ривожланиш даражаси, шунингдек, ўқув юртининг моддий-техник ва иқтисодий имкониятлари.
3. Таълим сифати (самарадорлиги) қуйидагиларга боғлиқ: аввалги босқич маҳсулдорлиги ва мазкур босқичда эришилган натижалар, ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми, ўқувчиларга ташкилий-педагогик таъсир кўрсатиш ҳамда ўқувчиларнинг билим олишга қобилиятлари ва таълим вақти.
4. Таълим методлари самарадорлиги қуйидагиларга боғлиқ: методларни қўллашда билимлари ва кўникмалари, таълим мақсади, таълим мазмуни, ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятлари, моддий-техник таъминот ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш.
5. Таълимни бошқариш маҳсулдорлиги қуйидагиларга боғлиқ: таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва тузатиш, таъсир кўрсатишларнинг асосланганлилиги.
6. Таълимни рағбатлантириш самарадорлиги қуйидагиларга боғлиқ: таълимнинг ички рағбатлари (сабаблари) ҳамда ташқи (ижтимоий, иқтисодий, педагогик) рағбатлари.
Замонавий фанга аниқ қонуниятлар кўплаб сони маълумдир. Улар қаторига қуйидагилар киради:

  1. Дидактик қонуниятлар.

  2. Гносеологик қонуниятлар.

  3. Психологик қонуниятлар.

  4. Кибернетик қонуниятлар.

  5. Социологик қонуниятлар.

  6. Ташкилий қонуниятлар.

Дидактик тамойиллар (дидактика тамойиллари) ўқув жараёнининг умумий мақсадлари ва қонуниятларига биноан унинг мазмуни, ташкилий шакл ва методларини белгиловчи бошланғич қоидалардир.
Тамойил (юнонча «principium») – бирор-бир назариянинг асоси, негизи, асосий бошланғич қоидаси; бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий қоидаси; умумлаштирилган талаб.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish