Педагогика


Таълим жараёни яхлит тизим сифатида



Download 2,56 Mb.
bet27/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим жараёни яхлит тизим сифатида.
таълим тамойиллари


Таълим жараёни яхлит тизим сифатида. Таълим тушунчаси ва моҳияти. Таълим тизимли билим олишнинг энг муҳим ва ишончли усулидир. Таълимга икки томонлама алоқа (таълим олиш ва таълим бериш), шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва бошқа хусусиятлар хосдир. Таълим ўқитувчи томонидан бошқарилувчи ўзига хос англаш жараёнидир. Ўқитувчининг йўналтирувчи сифатидаги роли ўқувчиларнинг ақлий ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришни таъминловчи билим, кўникма ва малакаларни тўлиқ ўзлаштира олишларида кўринади.
Таълим ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқоти жараёни ҳам саналади. У ўқувчиларга ўқув материали мазмунини тушунтириб беради, савол ва топшириқлар беради, уларнинг фаолиятини назорат қилади, хато ва камчиликларини аниқлайди, йўл қўйилган хатоларни тўғрилайди, қандай ишлаш лозимлигини қайта кўрсатади. Ҳар қандай таълим ўзида ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти, яъни, ўқитувчининг ўргатиш ҳамда ўқувчининг ўрганишга йўналтирилган фаолияти, бошқачаи айтганда тўғридан тўғри, бевосита ва нисбий муносабат1 акс этади.
Таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро мулоқат юзага келади. “Мулоқот” тушунчаси “таълим” тушунчасидан кўра кенг маънога эга.
Таълим ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш, уларда амалий кўникма ва малакалар, шунингдек, дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган жараёндир.
Таълим ва таълим жараёни (дидактик жараён) синоним тушунчалар эмас. Жараён бу яхлит педагогик ҳодиса, педагогик фаолиятнинг таркибий қисми сифатида таълим тизимининг муайян ҳолатини ўзгартириш ҳисобланади. Жараён моҳиятини В.П.Беспалько томонидан таклиф этилган қуйидаги формула асосида тўлақонли англаш мумкин:
ДЖ қ М Қ ЎфҚБ
Бу ерда; ДЖ – дидактик жараён;
М – ўқувчиларнинг ўқиш (таълим олиш) мотивацияси;
Ўф –ўқувчиларнинг ўзлаштириш фаолияти;
Б –ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини бошқариш.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish