Ҳозирги даврда жаҳонда таълим тизимининг аҳволи. Ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимини ўрганиш мақсадида АҚШ, Франция, Япония давлатларининг таълим тизими таркибини ёритмоқчимиз.
I. Америка Қўшма Штатларида таълим тизими қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
мактабгача тарбия муассасалари – 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларни тарбиялашга хизмат қилади;
бошланғич мактаблар (1-8-синфлар) – 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар;
ўрта мактаблар (9-12-синфлар) – 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олишлари учун имконият яратади. Ўрта мактаб қуйи ва юқори босқичдан иборат.
олий таълим - 2 ёки 4 йил мобайнида коллежлар ҳамда университетларда амалга оширилади.
университетлар ва бошқа олий ўқув юртлари таркибида ташкил этиладиган аспирантура ва докторантурадир.
АҚШда мажбурий таълим 16 ёшгача амал қилади. Мамлакатда фаолият юритаётган ўқув юртлари давлат, жамоа, хусусий тасарруфлар ҳамда диний муассасаларга тегишли бўлиши мумкин.
Америка Қўшма Штатларининг мактаблари учун ягона ўқув режаси йўқ. Ҳар бир штат ўз ўқув режасига эга. Шунга кўра Штатларда бошланғич таълим 4, 5, 6 ва 8 йиллик бўлиши мумкин.
II. Япония таълим тизими ўз ичига мактабгача тарбия муассасалари, бошланғич мактаблар, юқори ўрта мактаблар ҳамда олий таълим берадиган университетларни олади.
Болалар боғчаларига болалар 3-5 ёшларида борадилар ва 3, 2, 1 йиллик таълим курсларига жалб қилинадилар.
Бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан борадаи ва 6 йил ўқийди. Бошланғич мактабни тугатгандан кейин кичик ўрта мактабда 3 йил таълим оладилар. Японияда 9 йиллик бу таълим мажбурий бўлиб, барча болалар бепул ўқитилади, улар текин дарсликлардан фойдаланадилар.
Юқори босқич ўрта мактаб Японияда ихтиёрий бўлиб, унинг кундузги, кечки ва сиртқи турлари мавжуд. Ўқиш муддати 3 йил.
Олий таълимга юқори босқич ўрта мактабларни тугатган битирувчилар қабул қилинадилар. Олий таълимни университетларда олиш мумкин. Олий таълим тизимига кирган бўлсада, ўрта махсус таълим берадиган кичик коллеж, техник коллеж, махсус тайёргарликдан ўтиш имконини берувчи коллежлар ҳам мавжуд. Японияда фаолият олиб бораётган 460 та университетнинг ярмидан кўпи хусусийдир.
III. Францияда таълим тизими қуйидаги босқичлар асосида шаклланган:
Мактабгача тарбия – 2 ёшдан 6 ёшгача болаларни ўз ичига олади.
Бошланғич таълим – 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг 3 босқичда таълим олишларига имкон беради. Тайёрлов босқичи учун 1 йил, элементар курслар учун 2 йил таълим муддати белгиланган. Бошланғич таълимнинг 3-босқичи 2 йиллик чуқурлаштирилган босқичдир.
Ўрта таълим икки босқичда берилади. Ўрта таълимнинг биринчи босқичи 4 йиллик таълим берувчи коллежлар, иккинчи босқич эса 3 йиллик таълим берувчи лицейларда амалга оширилади. 3 йиллик лицейни тугатган битирувчилар «Бакалавр» даражасини олиш учун имтиқон топширадилар.
Олий таълим университетлар ва олий ихтисослик мактабларида олиб борилади.
Назорат учун саволлар:
Таълим соҳасидаги Давлат сиёсатининг асосий тамойиллари моҳиятини изоҳлаб беринг.
Таълим тизими деб нимага айтилади?
Узлуксиз таълим тизими босқичларини санаб беринг.
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг вазифалари нималардан иборат?
Олий таълим босқичлари, уларнинг моҳиятини ёритиб беринг.
Ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим тизими Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидан фарқ қиладими? Фарқли жиҳатларни кўрсатинг.
Адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент, Ўзбекистон, 1992.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»., Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.
Умумий ўрта таълим муассасаси (мактаби)нинг муваққат намунавий Устави., Халқ таълими ж., № 1. 1999.
«Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги Низом. Халқ таълими ж., № 6. 1999.
Йўлдошев Ж./. Хорижда таълим. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1995.
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МЕНЕЖМЕНТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |