Ёш ўқитувчилар билан ишлаш. Ёш ўқитувчиларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб етишишлари бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ҳақиқатан ҳам ёш ўқитувчи таълим муассасаси (умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими)га ишга келди дейлик: уни ўқувчилар билан ишлашга тайёр деб айта оламизми?
Тўғри, олий ўқув юртида у яхши назарий билимларга эга бўлади ва шу билан бир вақтда педагогик амалиётдан ҳам ўтиб келади. Бироқ, у олий ўқув юртини тамомлаши билан ўқитувчи деган номга эга бўлади. Табиийки, унда ўқувчилар билан ишлаш тажрибаси етарли эмаслиги боис меҳнат фаолиятининг биринчи йилидаёқ бир қатор муаммоларга дуч келади. Зеро, ёш ўқитувчига характери турлича бўлган ўқувчилар гуруҳи билан ишлаш осон кечмайди. У ўз ўқувчиларининг қобилият даражаси, ўзлаштиришдан ортда қолаётган ўқувчилар шахсини ўрганишда уларнинг ҳар бири ўзига хос хотира, фикрлаш лаёқати ва диққатга эга бўлишларини ҳисобга олмаганлиги сабабли ўқувчиларда билимларни ҳосил қилишни тартибга олиш имкониятини қўлдан бой беради. Ёш ўқитувчининг энг ката хатоси, у ўзини билими саёз ўқувчилар билан ишлашдан олиб қочади. Унинг учун билими юқори бўлган ўқувчилар билан ишлаш осон туюлади. Натижада қолоқ ўқувчиларнинг тенгдошларидан ортда қолишлари кучаяди, уларнинг ривожланиши таълим жараёнида тартибсиз кечади.
Ёш ўқитувчиларга ёрдамни ташкил этишда асосий бўғин – бу улар билан бевосита
ишлашни йўлга қўйишдир. Уларга маърузалар ўқиш, назарий машғулотларни ташкил этиш шарт эмас, чунки улар олий таълим муассасасида етарли маълумотларни оладилар. Ёш ўқитувчи амалий маслаҳатларга эҳтиёж сезади. Бундай ёрдамни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
барча ёш ўқитувчиларни жалб этиш орқали;
огоҳлантириш орқали ҳар бир ўқитувчининг дарсини кузатиш йўли билан;
ёш ўқитувчининг иши билан яқиндан танишиш орқали.
Бундан ташқари олий ўқув юртларини тамомлаб, мактабда ишлаётган ёш мутахассислар ва улар олиб бораётган таълим-тарбияишларини ўрганиш, уларга тегишли методик ёрдам кўрсатиш, йўл-йўриқлар ва маслаҳатлар бериб бориш, турли мавзуларда ижодий кечалар, тажрибали ҳамда фахрий ўқитувчилар билан учрашувларни уюштириш мақсадида туман Методика кабинети қошида «Ёш мутахиссислар мактаби»ни ташкил қилиш маҳсадга мувофиқдир.
Назорат учун саволлар:
Таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқаришга таъриф бериш?
Менежмент, таълим муассасаси менежменти деганда нимани тушунасиз?
Таълим соҳасини бошқариш қайси субъектлар томонидан амалга оширилади? Уларнинг ваколатларига нималар киради?
Таълим муассасасида жамоатчилик бошқаруви қандай амалга оширилади?
«Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомга таъриф беринг.
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги Низом ҳақида гапириб беринг.
Таълим муассасаси Уставига таъриф беринг
Таълим муассасасини бошқариш тамойилларини айтиб беринг.
Таълим муассасасида ички бошқарувнинг вазифаларини кўрсатинг.
Педагогик Кенгашнинг вазифалари нималардан иборат?
Директор ва унинг ўринбосарлари вазифаларини айтинг.
Таълим муассасасида методик ишлар қай тарзда амалга оширилади?
Методик Кенгаш ва методик бирлашмаларнинг фаолияти ҳақида гапириб беринг.
Педагог кадрлар малакасини оширишдан мақсад нима? У қандай амалга оширилади?
Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш маҳсадини баён этинг.
Ёш ўқитувчилар билан олиб бориладиган методик ишлар нималардан иборат бўлиши зарур?
Адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури». Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги Низом .Халқ таълими ж., № 6, 1999.
«Умумий ўрта таълим мактаби Педагогика Кенгаши тўғрисида»ги Низом. Таълим тараққиёти ж., № 3, 2002.
«Умумий ўрта таълим мактаби Методика Кенгаши тўғрисида»ги Низом. Таълим тараққиёти ж., № 3, 2002.
Умумий ўрта таълим мактаби фан Методика бирлашмалари тўғрисида»ги Низом. Таълим тараққиёти ж., № 3, 2002.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида»ги Низом. Маърифат г., 2004 йил, 16 октябрь.
О мерах по организации среднего специального профессионального образования в Республике Узбекистане. От 13 мая 1998 г. Учитель Узбекистана. 1998 год, 16 мая.
Педагогика. Мунавваров А.Қ.нинг таҳрири остида . – Тошкент, Ўқитувчи, 1996.
Аҳлиддинов Р. Узлуксиз таълимда педагогик бошқарув масалалари. Узлуксиз таълим ж., № 3, 2002.
Подласўй И.П. Педагогика. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.
Обҳая педагогика. Под ред. В.А.Сластенина. В 2 ч. Ч. 2. – Москва, Владос, 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: |