II. Чуқурлаштирилган ўргатиш босқичи ва босқичниг мақсади - Илгари хосил қилинган "қупол» техника кўникмаларини аниқлаштиришдир. Дастлабки ўргатиш жараёнида ҳаракатлар шундай аниқлик билан бажарилиши керакки натижасида ҳаракаткўникмаси ҳаракат малакасига айланиши лозим. Агарда дастлабки ўргатиш ҳаракат техника асосини ўрганишдан иборат бўлган бўлса, иккинчи босқичда бу чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилади ва унинг деталлари аниқланади.
Бу босқичда ҳаракатларнинг вақтли, фазовий ва айрим мураккаб ҳаракатлар характеристикаси билан характерланади. Бу босқичнинг дидактик вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Ўрганилаётган ҳаракатларининг қонуниятларини янада чуқурроқ тушуниш;
2. Ўрганилаётган ҳаракатлар техникасининг деталларини ўрганиш ва аниқлаш.
3. Ҳаракатларни бутунлай, аниқ, бир текис, осон бажаришга эришиш.
Бу босқичга асосан сўз методи, шуғулланувчиларга осон тушунарли ва индивидуаллаштириш методи, кейинчалик жисмоний тарбиянинг методик принциплрдан эса талабларни тобора ошириб бориш принципи, онглилик ва фаоллик принципига эътибор этилади.
III. Ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш босқичи - Жисмоний тарбиянинг умумий йўналишига боғлиқ ҳолда, бу босқични давом эттириш ҳар хил бўлади. Бу босқичда ўргатиш жараёни ҳаракат малакаларини ривожлантиришнинг 2 хил стадиясини ўз ичига олади:
1. Ҳаракат малакасининг асосий варианти мустаҳкамлаш стадияси;
2. Кўникма ва малакаларни қўшимча вариантда ҳосил бўлиш стадияси. Биринчи стадияда ўрганилаётган ҳаракат техникасининг асосий вариантига мос динамик стереотип мустаҳкамланади.
Иккинчи стадияда эса, бу асосий стереотипга қўшимча ҳаракат реакциялари мустаҳкамланади. Бу босқичда вазифалар қуйидагилардан иборат:
1) Ҳаракат кўникмаси, ҳаракат малакаси хосил бўлиш учун ҳаракатларнинг ҳар хил вариантларда бажарилиши.
2) Эътиборни олдинги босқичда йўл қўйилган хатони йўқ қилинишига қаратилиши зарур.
3) Асосан ҳаракат техникасини ўзлаштириш ва мустаҳкамлашга эришиш зарур.
4) Ҳаракат фаолиятини максимал даражада аниқ бажарилишига эришишдир.
Бу босқичда ўргатиш методикаси юқорида кўрсатилган вазифаларни мувофиқли бажаришга қаратилган бўлиши керак.41
Онглилик ва фаоллик принципини амалга оширишда шуғулланувчиларнинг диққатини бир нуқтага йўналишга қаратиш лозим. Ҳаракат актига ҳосил қилинган ритмнинг бўзилишига, алоҳида ҳаракатлар ўртасида ўзаро алоқаларнинг бўзилишига олиб келиши мумкин. Лекин бу билан бу босқичда ишга онгли муносабатда бўлишнинг роли камаяди деб тушуниш мутлақо нотўғри.
Ҳаракатлар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида кўп вазифаларни ҳал қилишда онгли ва фаоллик принцпи етакчи роль ўйнайди. Онглилик ўрганилаётган ҳаракат техникасини, унинг қонуниятларини ва бажариладиган ишининг натижасини янада чуқурроқ тушуниб олишга қаратилиши керак.
Бу босқичда муҳокама, суҳбат, назарий манбалар устида мустақил ишлаш ва ҳоказолар биринчи ўринга қўйилади. Ҳаракат малакасини мустаµкамлаш жараёнида ўргатишнинг кўргазмалилиги олдинги, босқичларга қараганда бошқача шакл ётади.
Ҳаракатни ўргатишга ёрдам берадиган қушимча восита ва методлар аста-секин минимум даражагача камайтирилади. Ҳаракат малакасининг мустахкамланишида ҳаракат анализатори етакчи роль ўйнайди, масофа анализаторлари эса "йўқланади", бу диққатни ҳаракатнинг ташқи шароитига қаратишга имкон беради. Бу ўз навбатида, тактик кўникма ва малакаларни хосил қилиш ва такомиллаштириш учун қулай шароит яратади. Бунда кўргазмали воситалар, видео ва кино материаллардан, турли хил тактик вазиятларни акс эттирувчи расм ва чизмалардан фойдаланади.
Мунтазамлилик принципи бўлса, ҳаракат малакасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш ҳаракатини бутунлайча қайта такрорлаш шароитларида амалга оширилади. Ҳамда эхтиёжга қараб, қисмларни бўлишга ҳам йўл қўйилади. Бунда стандарт ва ўзгарувчан машқлар методларидан биргаликда фойдаланиш жуда катта аҳамиятга эга.
Бу босқичнинг дастлабки ўргатиш босқичида доимий шароитларда ўтказиладиган стандарт машқ яхшидир, чунки ҳосил бўлган динамик стереотип ҳали етарли даражада мустахкамланмасдан ўзгартиришга ўринилганда, асосий вариантда "салбий кўчиш» кўзга ташланади ва ўрганилган қисмларни аниқлаш юзасидан олиб борилаётган ишни давом эттиришга ҳалақит беради.
Бундан кейин малаканинг мустаҳкамланишига қараб, асосий ўринни ўзгарувчан машқ эггалайди, бу машқ жараёнида хилма-хил шароитларда ҳаракат турли ўзгаради.
Ҳаракат малакаларини такомиллаштириш жараёнида осон тушунарли ва индивидуаллаштиришни таъмнлаш билан бирга, ўрганилган ҳаракатнинг қанчалик мустаҳкамланганлигига қараб мусобақа методидан олдин ҳаракат техникасига асосан, сўнгра бутун функционал имкониятларини кўрсатиб янада кенгроқ фойдаланилади. Ўрганишнинг бу босқичида жисмоний юкланиш билан дам олишни алмашиниши, такомиллашининг белгиланадиган даражасига боглиқдир. Ўргатишнинг бу босқичида малаканинг мустахкам бўлиши ва талабнинг тобора ошиб бориши муҳим ўрин эгаллайди. Ҳаракат кўникмалари ва малакаларини такомиллаштириш учун шарт-шароит ҳаракат вазифаларини мунтазам равишда янгилаб мукамаллаштириб туриш ва жисмоний сифатларини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган функционал жисмоний юкланишларни ошириш йўли билан яратилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки бу босқичда ўргатиш жараёнининг ҳарктерли томонларидан бири бу ўргатиш жараёнининг жисмоний сифатларини тарбиялаш жараёни билан яқин боғлиқлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |