Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Педагогик маҳорат” фанининг мақсади – бакалаврларни касбий малакаларни пухта ўзлаштириш, педагогик техникани самарали эгаллаш қоидалари билан таништириш орқали уларда педагогик маҳорат ва маданиятнинг бошланғич элементларини шакллантиришдан иборат. Замонавий шароитда ўқитувчининг касбий билим, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эгалиги унинг баркамол шахс, малакали мутахассисни тарбиялаш жараёнидаги муҳим ўрнини белгилаб беради. Бинобарин, ёш авлод тарбиясини самарали ташкил этишда ўқитувчининг шахси, умумий маданияти, дунёқараши, билим даражаси ва касбий маҳорати ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |