Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар
“Педагогик маҳорат” фанини ўрганиш жараёнида бакалавр таянч тушунчалар: педагогик вазият, педагогик вазифалар, педагогик вазифаларнинг турлари, педагогик вазифаларни ҳал қилиш босқичлари, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот, мулоқот турлари, ёзма ва оғзаки мулоқот, мулоқот услуби, педагогик мулоқот тизими, ўқитувчининг нутқ маданияти, нотиқлик санъати, нутқ техникаси, педагогик низолар, педагогик низо турлари, ўқитувчининг актёрлик маҳорати, педагогик қобилият, педагогик одоб, педагогик назорат, педагогик техника, педагогик маҳорат, педагогик маҳоратнинг асосий таркибий элементлари, педагогик маданият, педагогик маданиятнинг таркибий қисмлари, педагогик бошқарув, ўқувчилар фаолиятини педагогик бошқариш, ёш ўқитувчилар томонидан йўл қўйиладиган типик хатолар, педагогик санъат, ўқитувчининг ўз-ўзини ҳиссий бошқариши, пантомимика, мимика, ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги, муваффақиятли вазиятлар, ўқувчилар учун муваффақиятли вазиятларни яратиш усуллари ва воситалари, таълим жараёнида муваффақиятли вазиятларни яратиш усуллари кабиларни пухта ўзлаштира олишлари зарур.
Шунингдек, талабалар:
- педагогик вазиятларнинг ўзига хослиги;
- педагогик вазифаларнинг турлари ва уларни ижобий ҳал қилиш йўллари;
- педагогик вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилиш;
ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олиш ва бунда рационалликка эришиш;
- ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни тўғри ташкил қилиш;
- нутқ маданияти ҳамда нотиқлик санъатини ўзлаштириш;
- педагогик, шу жумладан, нутқ техникаси қоидаларига эътибор қаратиш;
актёрлик маҳорати, педагогик назокат, одоб, маҳорат ва бошқарувни ўзлаштириш;
- педагогик назокати ва одобини такомиллаштириб бориш;
назокат билан сўзлаш техникасига риоя қилиш;
таълим ва тарбия жараёнида актёрлик элементларидан фойдаланиш;
- педагогик қобилиятни ривожлантириш;
педагогик жараёнда ҳар қандай низоларнинг олдини олиш;
касбий меҳнатни расмий ва ижодий ташкил эта олиш;
вақтдан унумли фойдаланиш;
касбий маҳоратни доимий равишда ошириб бориш;
илғор педагогик тажрибаларни фаолиятида ижодий қўллай олиш кўникмаларини пухта ўзлаштиришлари;
- ёш ўқитувчилар томонидан йўл қўйиладиган типик хатоларнинг олдини олиш;
- ўз-ўзини ҳиссий бошқариш;
- пантомимика ва мимикадан тўғри, ўринли ва мақсадли фойдаланиш;
- ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликка эришиш;
- ўқувчилар учун таълим жараёнида муваффақиятли вазиятларни яратиш;
- педагогик вазиятни тўғри баҳолаш;
- турли тасодифий вазиятлардан чиқа олиш;
- педагогик низолар моҳиятини тўғри баҳолаш ва оқилона ҳал қилиш малакаларига эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |