|
VII асрдан XIV асрнинг биринчи ярмигача тарбия
|
bet | 16/250 | Sana | 29.05.2022 | Hajmi | 8,88 Mb. | | #614675 |
| Bog'liq Umum.pedagogika O\'roqov
VII асрдан XIV асрнинг биринчи ярмигача тарбия,
мактаб ва педагогик фикр тараққиёти
Мовароуннаҳрда Ислом дини ғоялари ёйилишининг таълим-тарбияга таъсири. Мусулмон мактабларида ташкил этилган таълим-тарбия мазмуни. Ислом динининг муқаддас манбалари (“Қуръон” ва “Ҳадис”) – мусулмон мактаблари таълим-тарбиясининг ғоявий асослари. Араб тилининг савдо ва маданий алоқалар тилига айланиши.
Имом Ғаззолий – ислом фалсафаси ва педагогикасининг асосчиси сифатида. Имом Ғаззолийнинг “Кимёи саодат” асари. “Кимёи саодат” асарининг тарбия тараққиётидаги ўрни. Масжидлар ва улар ҳузуридаги мактаблар – ўрта асрлар Мовароуннаҳрининг асосий таълим муассасалари. Масжидлар ва улар ҳузуридаги мактабларда таълим-тарбиянинг ташкил этилиши. Ўрта асрлар таълим муассасаларида савод чиқариш методикаси. “Чор китоб” ва “Ҳафтияк” – дастлабки савод дарсликлари сифатида.
Ҳадис илмининг пайдо бўлиши. Муҳаддислар (Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом Исо ат-Термизий ва бошқалар)нинг ҳадис илмини яратишдаги хизматлари. Имом Исмоил ал-Бухорийнинг “Ас-саҳиҳ” (“Ишонарли тўплам”), “Ал-адаб ал-муфрад” (“Адаб дурдоналари”) асарларининг шахс маънавий камолотининг таркиб топишидаги ўрни.
Шарқ Уйғониши даврида таълим-тарбиянинг тараққий этиши. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Синоларнинг умумпедагогик ҳамда дидактик ғоялари.
Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Унсурул-Маолий Кайковус, Аҳмад Югнакийларнинг таълимий-ахлоқий қарашлари. Маҳмуд Қошғарий ва унинг “Девони луғатит турк” асари. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”и таълим-тарбияга оид биринчи асар сифатида. Унсурул-Маолий Кайковуснинг “Қобуснома” асари. “Қобуснома” асарининг педагогик фикр тараққиётида тутган ўрни. Аҳмад Югнакий ва унинг “Ҳиббат ул-ҳақойиқ” асари. Ҳунар ўрганишга доир рисолалар. Аҳмад Яссавий “Ҳикматлар”ининг ахлоқий-маърифий аҳамияти. Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” ахлоқий-фалсафий асари. “Гулистон” асарининг шахс камолотини таркиб топтиришдаги ўрни.
XIV- XVI асрларда тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар
XIV-XVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар. Ижтимоий ҳаётнинг тарбия, таълим ва педагогик фикр тараққиётига таъсири. Илм-фан, таълим-тарбиянинг равнақ топа бориши.
Мовароуннаҳрда Амир Темур томонидан марказлашган давлатга асос солиниши. Марказлашган давлатнинг илм-фан ва маърифат тараққиётига таъсири.
XIV-XVI асрларда мактаб ва мадрасалар фаолиятининг йўлга қўйилиши.
Табиий фанларнинг ривожланиши. Мактаб ва мадрасаларда табиий фанларнинг ўқитилиши. Мирзо Улуғбекнинг илм-маърифат соҳасидаги хизматлари. Мирзо Улуғбекнинг таълим тизимининг шакллантиришдаги роли. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илм-маърифат, таълим-тарбия соҳасидаги хизматлари.
Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Жалолиддин Давоний, Ҳусайн Воиз Кошифийларнинг таълимий-ахлоқий мерослари. Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр”, “Маҳбуб ул-қулуб” асарлари ва уларда илгари сурилган маънавий-ахлоқий ғоялар. Алломанинг мактаб ва мадрасалар ривожига қўшган ҳиссаси. Абдураҳмон Жомийнинг “Туҳфат-ул-аҳрор” асари ва унинг маърифий-тарбиявий аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|