Шамоллашда
8-10 та наьматак мевасини чойнакка солиб унга 300 грамм қайнаб турган сув қуйилади.
Қичимага даво
Бу касалликда пуфакчали пушти ранг ёки тариқдек майда тошмалар тошади. Қичима тошмалари одатда қўл оёқнинг ёзиладиган қисмига баьзан бутун баданга тошади. Тошмалар қаттиқ қичишади. Исириқнинг сутсимон ширасини 10 кун пахта ёки матога шимдириб қичмага суртилса шифо бўлади.
Қутурган ит қопганда
Ширин бодом мағзини анжирга ийлаб боғланса шифо бўлади .
Ҳусунбузарда
20 грамм лимон пўсти 20 грамм қирғичдан ўтказилган қизилча, 2 чой қошиқ қатиқ 1 чой қошиқ сув олиб, хаммасини аралаштириб қайнаган сув қўшинг. Суйуқликка пахтани хўллаб кўз ва лаб атрофига теккизмасдан юзага аста суринг. 10 дақиқа ўтгач, илиқ сувда ювиб, қуруқ салфеткада юздаги намни босиб – босиб қурутинг.
Агар бош айланса
Қулоқни томоқ билан боғловчи пайға нерви ва томирларга зиён етса қулоқда шовқин ва оғриқ бўлиб эшитиш сусаяди. Қулоқда ажралмалар бўлса ички қулоқ яллиғланиши бўлиши мумкин.
Ичи кетганда
Бир пиёла гуручга 3 пиёла сув солиб суюқ бўтқа холига келгунча қайнатилади. Сўнг сузгичдан ўтказиб ичилади. Яна бошқа даво : 50 грамм пиёз пўчоғини бир литр сувга солиб қайнаб чиққунча оловга қуйиб қайнатилади. Яна 5 дақиқа ушлаб, қайнатма совугач кун давомида оз – оздан ичилади.
Ичи кетганда
Қуритилган анор пўстини майдалаб, 2 ош қошиқ миқдорда бир стакан сувга солинади ва 30 дақиқа паст оловда қайнатиб, совугач овқатдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
Ёш болаларда ичи кетиш кузатилганда бир литр сувга 1 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ош тузи солиб бу аралашмани ҳар 5 дақиқада бир икки хўпламдан болага ичирилади. Бирданига бериш мумкин эмас, қайт қилиши мумкин.
Ичкиликка қарши омиллар
250 мл литр спиртли ичимликка 2 дона лавр баргини солиб, 2 хафта димлаб қўйинг. Ушбу ичимликдан бир стакан ичган одам алкаголдан кўнгли қолади.
***
3 дона нордон олма ейиш керак . Олмаларни ейишдан олдин уларнинг хар бирига 6-7 тадан мих ювиб тозалаб суқиб қўйинг ва бир суткага қолдиринг ва даволаш қурси 6 хафта давом этади .
Гижжалар
Бола организмида гижжа бўлса, эрталаб кўнгил айниши, қориннинг киндик атрофида оғриқлар, тунгги безовталик, ёстиқ жилдида сўлак юқи, бармоқлар ораси, қулоқ супраси атрофида, йелка ва сон сохаларида қичишиш, тошмалар тошиши кабилар кузатилади.
***
Ёрилган товонга картошқанинг пўсти билан қайнатиб, эзиб, илиқлигида товонга босиб, кейин крем суртиб, пайпоқ кийиб ётинг.
Аввал оёқларни ювиб товонга кир совун суртибэрталабгача ювмасдан пайпоқ кийиб ётинг ва бу холатни 3-4 марта қайтаринг.
Товон ёрилса пайпоқ ичига қизил қалампир туйиб солиб кун бўйи пайпоқни кийиб юринг оғриқ тўхтамагунча давом этади.
Картошқа пўчоғи оёқ томирларининг кўкаришига даво. Оғиз бурчакларини ёрилиши эса темир моддаси етишмаслигидандир.
Қовун хақида
Қовун камқонликда, юрак – қон томир касаллигида, сил ошқозон касаллигида, рухий хасталикда, ревматизм, йўталга қарши, гижжани хайдашда фойдали. Қовун уруғини сувда ивитилгани пешоб хайдайди. Буйрак ва жигарга хам фойдали, асабни тинчитиб, чанқоқни босади. Қовун еб сув ичманг, сут, қатиқ ичманг. Оч қоринга, нахорда қовун еманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |