Педагогик сўраш методи - тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёни бу методнинг асосини ташқил қилади. Сўраш саволларнинг мантииқИй ўйланган системасини,уларнинг аниқ ифодаланишини, нисбатан камчилиги (3-5та) назарда тутилади. Шунингдек, қатъий формадаги жавобни («ҳа», «йўқ») ҳам тақозо этиши мумкин.
Тест синовлар методи- бу ёзма жавобларнинг оммавий равишда йиғиб олиш методидир. Тест синовларини(анкеталарини) ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараён. Пировард натижада тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига, берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда тест саволларининг маълумотларини компьютерда математик статистика методлари билан ишлашга имкон берадиган қилиб тўзилади.
Мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш усули – бунда ўқувчиларнинг умумий миқдори, унинг ўсиши ёки камайиш сабаблари тавсифи, ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш даражасига, синфдан қолишнинг олдини олиш га эътибор берилади.
Эксперимент-тажриба-синов усули- Ушбу тажриба асосан таълим-тарбия жараёнига алоқадор илмий фара зёки амалий ишларнинг тадбиқи жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули- халқ таълими соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, мактаб қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статистика усули орқали аниқланади.
Бу каби методлардан фойдаланиб таълим ва тарбия ишларини олиб бориш фақатгина педагог учун эмас, иқтисодиёт жабхаларида фаолият юритаётган бошқарувчи ходимлар, оилада фарзанд тарбияси билан шуғилланувчи ота-оналар учун ҳам, жамоа билан ишлайдиган маъсулиятли шахс учун хам зарурий шарт бўлган усуллардан биридир. Зеро, инсон тарбиясидек мураккаб жараёнга ҳеч қачон эътиборсиз бўлмаслик зарур.
Адабиётлар
1. Азизхужаева Н.Н. Педагог мутахассислигига тайёрлаш технологияси. – Т.: ТДПУ, 2000.
2. Азизхужаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик махорат. – Т.:ТДПУ, 2003.
3. Ишмухамедов Р.Ж. “Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йуллари”. – Т.: ТДПУ, 2004.
4. Очилова Г. “Педагогик махорат” Тошкент,, 2005 йил.
5. Фарберман Б.Л., Мусина Р.Т., Жумабоева Ф.А. “Олий укув юртларида укитишнинг замонавий усуллари”. – Т.: 2002.
6. Хужаев Н.Х., Ходиев Б.Ю., “Янги педагогик технологиялар. Укув кулланма. – Т.: «Фан», 2002.
7. Психология и педагогика. Под.ред. А.А.Радугина. Москва 2003.
8. Педагогика профессионального образования. Под. ред. В.А.Сластенина. Москва «Академiа». 2004
Do'stlaringiz bilan baham: |