Педагогика фанининг мақсади ва вазифалари Педагогика фанининг мақсади



Download 97 Kb.
bet4/8
Sana14.07.2022
Hajmi97 Kb.
#800205
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
foydali fayllar uz pedagogikaning-umumiy-asoslari

Дефектология фанлари ўз навбатида алоҳида мустақил бўлган тармоқларга бўлинади:
Сурдопедагогика - кар ва гунг тарбияланувчилар таълим-тарбияси масалалари билан;
Тифлопедагогика - кўзи ожиз тарбияланувчилар таълим-тарбияси билан;
Олигофренопедагогика - ақли ожизлар таълим- тарбияси билан шуғулланади.
Бундай илмий ишлар билан шуғулланадиган институтлар Республикамизда турли тавсиялар бериш, методикани ишлаб чиқиш билан бир қаторда илмий изланишлар, тажриба алмашиниш билан ҳам самарали тадбирларни олиб боришади.
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида махсус ташқил этилган Дефектология факультетида муносиб мутахассислар тайёрланаётганлиги фикримизнинг далилидир.
Асосий педагогик категориялар
Бизга юқоридаги фикрлардан маълум бўлдики, педагогика Фани таълим-тарбия мАқсадини жамият талабларига ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига қараб мазмунан ўзгаришини ўргатади, тарбиянинг таркибий қисмларини ва улар ўртасидаги бохланишларни очиб беради. Шу аснода таълим ва тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболларини, йўлларини кўрсатиб беради. Педагогиканинг асосий категорияларига тарбия, таълим, маълумот киради. Лекин, ҳозирги педагогикани тараққй этиб боришида, асосий педагогик категориялар қаторига ривожланиш ва шаклланишни хам киритса бўлади.
Тарбия-Ўсиб келаётган авлодда ҳосил қилинган билимлар асосида ақлий камолот – дунёқарашни, инсоний эътиқод, бурч ва маъсулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган ахлоқий фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди.Тарбия бола туқилгандан бошлаб умрининг охиригача оилада, мактабда ва жамоатчилик таъсирида шаклланиб борадиган жараёндир.
Педагогикада «тарбия» тушунчаси кенг ва тор маънода қўлланиши мумкин.
Кенг маънода қўлланиши деганда – катта авлод вакиллари ўзлари тўплаган хаётий тажрибаларини ёш авлодга қолдиришларини тушуниш мумкин.
Тор маънода қўлланиши деганда – махсус таълим муассасалари орқали шахсда аниқ билим, дунёқараш, ички хиссиётларини,умуман хаётга тайёргарлигини ривожлантириш тушунилади. Шу ерда савол туқилади: қайси таълим муассасаси бошқасига нисбатан тарбия тақдирига кўпроқ таъсир кўрсатади? Шахс тарбиясини бўзилишига фақат тарбия муассасалари ва педагоглар кўпроқ сабабчими? Деган саволлар инсониятни доимо қизиқтириб келади.2
Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир.Таълим жараёни ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, икки тамонлама ҳарактерга эгадир.Ўқитувчининг фаолияти туфайли таълим пухта ўйлаб чиқилган мақсад, мазмун ва дастурлар асосида олиб бориладиган жараёнга айланиб, кутилган натижани беради. Таълим жараёнини мазмунини билим, кўникма ва малака ташқил қилади.
Билим – бу ўқувчилар ўқиш орқали билим билан қуролланадилар. Билимни хаётда кўп унум берадиган қилиб қўллай олиш учун билим билан бирга кўникма ва малака ҳосил қилиш лозим.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish