Педагогика фанининг мақсади ва вазифалари Педагогика фанининг мақсади


Педагогика психология ва физиология



Download 97 Kb.
bet6/8
Sana14.07.2022
Hajmi97 Kb.
#800205
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
foydali fayllar uz pedagogikaning-umumiy-asoslari

Педагогика психология ва физиология билан ҳам бевосита ва билвосита боғлиқдир. Физиология педагогика ҳамда психологиянинг табиий илмий базаси ҳисобланади. Педагогика физиологиянинг олий асаб (нерв) фаолиятининг ривожланиши, асаб системасининг ўзига хослиги, биринчи ва иккинчи сигнал системалар ҳақидаги, шунингдек сезги органларининг, таянч ҳаракат аппаратларининг, юрак. кон-томир ҳамда нафас олиш системаларининг фаолияти, ривожланиши ҳақидаги маълумотларга суянади.
Психологик ҳодисаларнинг физиологик асосларини билиш педагогика учун тарбия ва таълимнинг баъзи бир омилларини яққол, аниқ билиб олиш, тушуниш имкониятини яратади ҳамда таълим-тарбия жараёнини самарадорлигини оширишнинг кўпгина муаммоларини муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради.
Психология педагогиканинг бошқа фанлар томонидан аниқланган билимлар, ўсиб келаётган инсоннинг шахсини шакллантириш, ички жараёнларини юз бериш омиллари ва шарт-шароитлари ҳақидаги билимлар билан қуроллантиради.
Кейинги вақтларда педагогика бошқа янги ривожланаётган фанлар билан, жумладан, мураккаб динамик тизимларни режали бошқариш ҳақидаги фан бўлган кибернетика билан мустаҳкам алоқада ривожланмоқда. Буларнинг барчаси педагогика ўзининг предмети ва тадқиқот соҳасига эга бўлиб, бошқа бир қатор фанлар билан жуда мустаҳкам боғлиқликда эканлигини кўрсатади.
Ҳозирги мустақиллик шароитида ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида умуминсоний қадриятларни, умуминсоний ижобий хислатларни ривожлантириш Ўзбекистон ҳукуматининг қарорларида мустақил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида, нутқларида ўз аксини, тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тутган ўз йўли, тамойиллари тарбия жараёнида ҳали аввалги кекса авлод олдида турмаган янги масала ва муаммоларни ечиш учун зарур бўладиган хислат ва сифатлар шакллантирилишини тақозо этади.
Ўзбекистонда миллий истиқлол мафкураси аста-секин шаклланиб бораяпти. Педагогика илмидаги тушунчалар таърифлар миллий истиқлол мафкурасига мос умуминсонийлик руҳида тушунтирилмоғи мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Албатта таълим ва тарбияда умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий ўзига хослик нисбати, мувозанати алоҳида аҳамиятга эга. Яна бир томондан таълим назариясини, таълим - тарбия мазмунини, шаклини ва услубларининг асосий жиҳатлари Шарқда ишлаб чиқилиб, Оврупо орқали ўзгариб, ривожланиб яна Шарққа қайтиб келганини ва дунё педагогик жараёнини бир бутунлигини ҳисобга олинса, қуйида келтириладиган тушунчаларда хусусий миллийликдан кўра, умуминсонийлик жиҳатларининг кўплиги кўзга ташланиб туради.



Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish