А ХБОРОТ ХАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 март кунги № 101-F-сон Фармойишига асосан ҳамда республика фан ва технологиялар ривожлантиришнинг фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар юзасидан амалга ошириладиган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4-йўналишига боғлиқ ҳолда Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Ибройим Юсупов ижодий фаолиятига бағишланган “Филологиянинг долзарб муаммолари ва унинг инновацион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуманда филология соҳасида фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.
Анжуман шўъбалари:
1-шўъба. Ибройим Юсупов ижодий фаолиятининг долзарб муаммолари.
2-шўъба. Қиёсий адабиётшунослик ва адабий таъсир масалалари.
3-шўъба. Тил ва адабиёт ўқитиш муаммолари.
4-шўъба. Тилшунослик назарияси ва амалиёти масалалари
5-шўъба. Фольклоршуносликнинг долзарб муаммолари.
Анжуманни ўтказиш вақти: 2022 йил 12 декабр.
Анжуман материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
- тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, лавозими, илмий даражаси ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади;
- тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 3-5 тўлиқ бет ҳажмда 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади;
- тезисларга аннотация, таянч иборалар (калит сўзлар) 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз тилларида) матн бошида илова қилинади;
- матндаги кўчирма охирида иқтибос олинган адабиётнинг рўйхатдаги тартиб рақами саҳифа номери квадрат қавс ичида берилади, масалан [3, 55];
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати тезис охирида берилади;
- тезис электрон шаклда юборилади;
- тезисларнинг мазмунига, маълумотлар муаллиф(лар)га тегишли эканига ва келтирилган манбаларнинг тўғрилигига муаллиф(лар) масъул.
Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, тожик, қирғиз, рус ва инглиз тили.
- анжуман материаллари электрон тўплам ҳолида чоп қилинади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган материалларни таҳририят анжуман дастурига ва тўпламга киритмаслик ҳуқуқига эга.
Тезислар 2022 йил 5 декабргача қабул қилинади.
Анжуман материаллари тўплами учун тўлов қилинмайди.
Манзил: Фарғона ш., Б.Марғилоний к., 105-уй, ФарДУ, Филология факультети
Тезислар қуйидаги телеграмм рақамига жўнатилиши мумкин:
+998935924567
Do'stlaringiz bilan baham: |