“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Таълимнинг гносеологик асослари



Download 3,63 Mb.
bet62/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Таълимнинг гносеологик асослари. Ўқув жараёнини мантиқий қурилиши таълим мазмунининг гносеологик хусусиятларига боғлиқ.

Муҳаммад ал-Хоразмий (IХ аср) билиш назарияси ривожланишига катта ҳиссасини қўшган. У биринчи бўлиб коинот объектларининг ҳаракатлари ҳамда ердаги нуқталарининг жойлашишини жадвал кўринишида акс эттириб, тажриба-кузатиш ва тадқиқотлар методларини илмий жиҳатдан асослаб берди, ягоналикнинг бирлиги тамойили, алоҳида ва умумий, индукция ва дедукцияларнинг моҳиятини аниқлаштирди; математик масалаларни ечишнинг алгоритмик методини ишлаб чиқди. Бу методдан бугунги кунда ҳам фойдаланиб келинмоқда.


Ал-Киндий (IХ аср) илмий билишнинг уч босқичли концепциясини илгари суради. Аллома инсоннинг билишини: сезгига оид ва рационал билиш тарзида иккига ажратади. Сезиб билишнинг предмети ва объекти барча жисм ва моддий нарсалар ҳисобланади. Киндийнинг фикрича, сезиб билиш ақл учун муҳим материални беради.”Фақатгина ақл ташқи дунё ҳақида ҳақиқий билим ва тушунчани ишлаб чиқишга қодир”, - деб ҳисоблайди Киндий.
Абу Наср Форобий (Х аср) Киндий ғояларининг моҳиятини аниқлаштиради. Бирор нарсани билишга интилган инсон аввало унинг маълум ҳолатини ўрганади, мавжуд билимларини ўзлаштирилиши зарур бўлган билимларга йўналтиради. Аллома фанлар классификацияси, билиш фаолиятини ташкил этишга оид тавсияларни ишлаб чиқади. “Яхши назариётчи бўлиш учун дейди, - Абу Наср Форобий, - қайси фан билан шуғулланишидан қатъий назар қуйидаги учта шартга амал қилиш керак: 1) фан асосида ётувчи барча тамойилларни яхши билиши; 2) ушбу тамойил ва маълумотлар асосида зарур хулосани чиқариши, яъни, мулоҳаза юритиш қоидаларини билиши керак; 3) хато назарияларни исботлаб бериш ва бошқа муаллифлар фикрларини таҳлил қилишни, шунингдек, ҳақиқатни ёлғондан ажратиш ва хатони тузатишни билиши зарур.
Абу Райҳон Беруний Беруний (ХI аср) билишни узлуксиз, тўхтовсиз давом этадиган жараён сифатида тушунади. Алломанинг фикрича, инсоният борлиқнинг ҳақиқий моҳияти, ҳозирча номаълум бўлган жиҳатларини келажакда билиб олади.
Абу Али ибн Синонинг (ХI аср) билиш назариясида сабаб ҳақидаги таълимот алоҳида ўрин олади. У сабабларни аниқ, сезиш асосида англанадиган ва яширин, ташқи ҳолатларини таҳлил этиш асосида тушуниладиган сабабларга ажратади ва ҳодисанинг моҳияти унинг юзага келиш сабабларини аниқлаш йўли билан англаниши мумкин деб ҳисоблайди.
Чех педагоги Я.А.Коменский ХVII асрда таълим жараёнининг моҳиятини илмий асослашга уринди. Аллома боланинг ақлий, жисмоний ўсишини табиий қонуниятга мувофиқ келиши ғоясини асосланган ҳолда таълим жараёни, унинг тузилиши, тамойил ва методлари белгилайди. Я.А.Коменский ушбу ғояси Ғарб олимларининг таълим жараёнининг гносеологик асосларини кўрсатиш, ўқув жараёнига табиий ва ижтимоий қонуниятлар таъсирини ёритишга уринишларидан биридир.
ХVIII асрда француз олими Жан Жак Руссо ҳам инсоннинг табиат ва жамиятдаги ўрни ҳақидаги фалсафий ғоялар асосида таълим моҳиятини очиб беришга уринган. Унинг фикрича, таълим жараёнининг моҳияти боланинг атроф-муҳитни билишига асосланади.
Ҳозирда таълим моҳиятини тушунишга турлича ёндашув мавжуд. Яъни:

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish