“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet25/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади.
12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари, таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан ўрганади.
13. Конфликтология – таълим жараёнида юзага келадиган педагогик муаммолар, таълим оувчи ва таълим берувчи ўртасида юзага келган зиддиятлар моҳияти, уларни самарали бартараф этиш йўлларини ўрганади.


Педагогик тадқиқот методлари. Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни, натижалари ҳисобига таъминланади. Тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида содир бўлиш сабабларини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этишни тақозо этади. Педагогик илмий-тадқиқот методлар шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир. Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ва аниқ мақсад каби хусусиятларга эга жараён.
Замонавий шароитда педагогик йўналишда тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда:

Қуйида мазкур методларнинг моҳияти тўғрисида қисқача сўз юритилади.


Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик ҳамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
Суҳбат методи педагогик кузатиш чоғида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг имкониятлари тўла намоён билишга эришиш муҳим.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish