“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Бадиий ва илмий адабиётлар, матбуот янгиликлари, кинофильм, спектакл ғоялари, турли суҳбатлар мазмунини тушунтириш, тарғиб этиб бориш



Download 3,63 Mb.
bet152/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Бадиий ва илмий адабиётлар, матбуот янгиликлари, кинофильм, спектакл ғоялари, турли суҳбатлар мазмунини тушунтириш, тарғиб этиб бориш орқали ўқувчилар онгига фуқаролик тушунчалари сингдирилади. Фуқаролик туйғусини болаларда мактабгача таълим ёшидан бошлаб ҳосил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Республика байроғида нималар акс эттирилган?”, “Республика гербида нималар тасвирланган?”, “Ҳимо қуши тасвири қандай маънони англатади?”, “Сен Давлат мадҳиясини биласанми?” каби мавзуларда суҳбатлашиш муҳимдир.
Ўқувчига фуқаро сифатида ўз хулқ-атвори мазмунини таҳлил этиш имконини бериш лозим. Яъни, “Бугун халқ фаровонлиги, Ватан тараққиёти учун нима қила олдим?”, “Зиммамдаги бурчни қандай адо этдим?” тарзидаги саволларга жавоб топишга ўргатиш керак.
Ёш авлодга турли фанлар асосларини чуқур ўзлаштириш уларнинг тафаккури ва дунёқарашини бойитишга, шунингдек, фуқаро сифатида ўз мажбуриятларини тўлақонли англашлари учун имконият яратишини тушунтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Фидоийлик, интилувчанлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, қатъият, матонат, уюшқоқлик каби хислатлар ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини ташкил этишда тарбияланади.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этиш учун маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги тақозо этилади. Булар: ўқув юртида ташкил этилаётган таълим-тарбия жараёни юксак даражада уюштирилиши керак; фуқаролик тарбиясини ташкил этиш жараёнининг муваффақияти ўқитувчи ва ўқувчилар жамоасининг савиясига боғлиқ; тарбиявий ишнинг режали, узлуксиз, тизимли бўлишига эришиш; оила, мактаб ва маҳалла ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг юзага келиши фуқаролик тарбиясининг муваффақиятини таъминлайди; ўқувчиларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, умумий тартибга қатъий риоя этишга ўргатиш, зиммасидаги бурчни тўлақонли адо этишларига эътиборни қаратиш.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этишда суҳбат, мунозара, маъруза, баҳслардан фойдаланиш, машқ, тест, анкета саволларга жавоблар олиш кутилган натижани қўлга киритишга имкон беради.
Фуқаролик тарбиясида унинг натижасини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ўқувчининг тарбияланганлик даражаси асос қилиб олинади. Фуқаро қуйидаги сифатларга эга бўлиши лозим: фуқаролик бурчини бажара олиш (ўз Ватани, халқи, ота-онаси олдидаги мажбуриятни ҳис эта олиш) қобилиятига эгалик; миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусига эга бўлиш; давлат Конституцияси, давлат ҳокимияти органлари, мамлакат Президенти, давлат рамзлари (герб, байроқ ва мадҳия)га ҳурматда бўлиш; мамлакат тақдири ва истиқболи учун жавобгарлик, масъуллик; ижтимоий ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга ҳурмат ва итоатда бўлиш; мамлакат миллий бойликларини асраш, уларни кўпайтириш ҳақида қайғуриш; давлат тили, миллий маданият ва анъаналарга садоқат кўрсатиш; ижтимоий фаоллик; демократик тамойилларга амал қилиш; табиатга нисбатан эҳтиёткорона, масъулиятли муносабатда бўлиш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилиш; ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятига эга бўлиш; ўз фаолияти, хатти-ҳаракатига масъулиятли бўлиш; байналминаллик, ўзга халқларга ҳурмат кўрсатиш ва бошқалар.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish