2.1. Халқ хўжалигини илмий асосда режалаштириш иқтисодиётимизнинг асоси эканлиги
Республика халқ хўжалиги режаси асосида мактабгача таълим муассасаларини лойиҳалаштириш, режалаштириш белгиланади. Макгабгача таълим муассасаси мустақил равишда иқтисодий ва социал ривожланиш режасини ишлаб чиқади. Мактабгача таълим муассасаси йўналиши бўйича фаолият натижаларига эҳтиёжни акс эттирувчи ва болаларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилидиган назорат рақамлари, кўрсаткичлари, бюджет ва тармоқ молия нормативлари орқали муассасани тутиб туриш ва ривожлантиришга ажратилган бюджет ва тармоқ маблағлари мактабгача таълим муассасалари бюджет ҳисобига ёки шу билан таъминлашнинг тармоқ манбалари ҳисобига туширилишининг давлат буюртмаси:
пул билан таъминлашнинг бюджетга тармоқ нормативи;
иш ҳақи жамғармаси нормативи даромадларини тақсимлашнинг биринчи усулидир;
ишлаб чиқариш ва социал ривожланиш жамғармаси нормативи;
валюта ажратмалари жамғармаси нормативи, мактабгача таълим муассасаси режа, молия, меҳнат интизомига ва педагогик меҳнат интизомига қатъий риоя қилишга мажбурдир.
Режалаштириш. Республика Халқ таълими Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисод институти, Молия, вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Давлат стандартлари томонидан ишлаб чиқилади.
Илмийлик принципида Халқ хўжалиги режасига асосланиб, Халқ таълимини илмий нуқтаи назардан давлатимиз томонидан кўрсатиб берилган қонун, қарор, директив йўл-йўриқлари асосида режалаштиришдир.
Жойларнинг ташаббуслари билан идора, жамоа ташкилотлари.
Мактабгача муассаса ердан, сувдан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, аҳолига ижтимоий соҳасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони ва мактабгача таълим муассасаси ҳуқуқи доирасидан ташқарига чиқадиган бошқа соҳалари бўйича ўз режасини халқ депутатлари совети билан мувофиқлаштиради.
Давлат мактабгача таълим муассасаси бюджет ёки тармоқ молия принципи асосида фаолият кўрсатади.
Мактабгача таълим муассасалари пул билан таъминлашнинг ҳисоб бирлиги сифатидан ўртача йиллик ҳисобда бир бола олинади. Бюджет ёки тармоқ молия нормативлари вазирлик ва идоралар томонидан ўз тасаруфидаги муассасалар учун халқ таълими вазирлиги, молия вазирлиги, Иқтисод институти ишлаб чиққан методик тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Мактабгача таълим муассасаси қўшимча пул маблағлари қуйидагилардан шаклланади.
Бажарилган иш, кўрсатилган хизмат учун моддий ҳарактердаги тизимлар.
Давлат, жамоат корхоналари ва ахоли буюртмаси бўйича тузилган шартномалар.
Бўш тўрган ёрдамчи хоналар, иншоотлар, ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар.
Ихтиёрий бадаллардан, давлат, жамоа корхоналари ва ташкилотларидан, шунингдек, айрим фуқаролардан тушган моддий қийматлар.
Бошқа тизимлар.
Қуйидаги жамғармалар шаклланади:
а) иш ҳақи жамғармаси ва социал ривожланиш;
б) ишлаб чиқариш;
в) валюта жамғармаси.
Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасида Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон халқ таълими
вазирлиги томонидан ўтказилаётган ягона сиёсий принципларга амал қилади. Бу бюджет, банклар, таъминотчилар ва бошқа контрактлар, шунингдек, тасарруфида тўрган халқ таълими бўлимлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар олдидаги ўз мажбуриятларини вақтида бажарилиши учун маъсулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |