6-илова
Замонавий дидактикада таълим методларини таснифлашга доир ёндашувлар бўйича Вен диаграммаси тўлдиринг.
7-илова
Таълимнинг оғзаки методлари
Т
Оғзаки методлар ва усуллар қоидага мувофиқ кўргазмали, ўйин, амалий методлар билан уйғунликда қўлланилади. Мактабгача таълим ёшида соф оғзаки методдан фойдаланиш чекланган. Чунки мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда, атроф-олам ҳақидаги дастлабки тасаввурларни шакллантиришда фақат ўқиб бериш, ҳикоя қилиб беришнинг ўзи етарли эмас. Шу билан бирга нарса-буюмларнинг ўзини кўрсатиш, намойиш этиш эҳтиёжи юқори.
Ҳикоя – ўқув материалини болалар учун тушунарли тарзда баён этиш имконини берувчи оғзаки методлардан бири. Ҳикояда турли мазмундаги билимлар образли шаклда тақдим этилади. Суҳбат – таълимнинг диалогик методи бўлиб, савол-жавоб ўтказиш, ўз нуқтаи назарини ифодалашни талаб этади. Суҳбат болалар нарса-ҳодисалар, воқеалар тўғрисида айрим билим ва тажрибаларга эга бўлган ҳолатда ўтказилади. Суҳбат жараёнида болаларнинг мавжуд билимлари аниқлашади, бойийди, тизимлаштирилади. Суҳбатда иштирок этиш болалар учун фойдали қатор кўникма ва малакаларни пайдо қилади: бир-биирини тинглаш, айтилганларини тўлдириш, уларни такрорламаслик, билдирилган фикрларни самимий баҳолаш ва бошқалар. Мазмунига кўра икки турдаги суҳбат фарқланади: ахлоқий мавзудаги ва билишга доир. Ахлоқий мавзудаги суҳбатлар фақат катта мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказилади, билишга доир суҳбатларни эса ўрта гуруҳданоқ бошлаб ўтказиш мумкин.
аълим методларини танлаш
8-илова
Кластер методи
9-илова
10-илова
Инсерт усулидан фойдаланиб ишлаш қоидаси
1. Маъруза матнини ўқиб, матннинг четига қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг:
В – биламан
+ - мен учун янги маълумот
- мен билган маълумотни инкор қилади
? – ноаниқ (аниқлаштириш талаб қиладиган) қўшимча маълумот.
2. Олинган натижаларни жадвал шаклида расмийлаштиринг.
Мавзу саволлари
|
В
|
-
|
+
|
?
|
1.
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
|
5.
|
|
|
|
|
6.
|
|
|
|
|
7.
|
|
|
|
|
Дарснинг технологик картаси
Иш жараёнлари вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1 босқич.
Кириш
(10 дақиқа)
|
1.1. Маърузанинг мавзуси, режасини эълон қилади, ўқув машғулотининг мақсади ва ўқув фаолият натижаларини тушунтиради (1-илова)
|
Тинглайди, мавзу номини ёзиб олади
|
1.2. Машғулотни ўтказиш шакли ва бахолаш мезонларини эълон қилади (2- илова)
|
Ёзиб олади
|
2 босқич.
Асосий жараён
(60 дақиқа)
|
2.1. Мавзу режасининг биринчи пункти режаси бўйича маъруза қилади (3-илова) Маъруза бўйича «ФСМУ технологияси” усулидан фойдаланган ҳолда талабаларга қуйидаги савол билан мурожаат қилади: Таълимнинг кўргазмали методлари (4-илова)
|
Ёзади, саволга жавоб беради.
|
2.2 Таълимнинг амалий методлари (5-илова).«Кичик гуруҳларда ишлаш» орқали амалга оширилишини эълон қилади. “Кластер” техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларга топшириқлар беради (6-илова). Гуруҳларда ишлашга ёрдам беради Қўшимча маълумотлардан фойдаланишга имкон яратади. Диққатларини кутиладиган натижага жалб қилади. Ҳар бир гуруҳ топшириқларини ватман - қоғозларга тушириб, тақдимотини ўтказишга ёрдам беради, билимларини умумлаштиради, хулосаларга алоҳида эътибор беради. Топшириқларнинг бажарилишини қай даражада тўғри эканлигини диққат билан тинглайди Фикрларини тинглаб, умумлаштиради.
|
Саволларга жавоб берадилар, эркин баҳс-мунозара юритадилар.
Гуруҳларда ишлайдилар.
|
3 босқич.
Якуний босқич
(10 дақиқа)
|
3.1 Мавзу бўйича умумий хулоса қилинади.
|
Тинглайдилар
|
3.2. Талабаларнинг баҳолаш мезонларини эълон қилинади
|
Ёзиб олади
|
3.3. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар беради (7-илова)
|
Жавоб ёзади
|
3.4 Навбатдаги машғулотда кўриладиган мавзуни эълон қилади ва “инсерт” усулида жадвалга мустақил таълимга тайёргарлик кўришларини сўрайди (8-Илова).
|
”Инсерт” усулида жадвални тўлдиради.
|
1-илова
Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |