Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамланмаси


Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи



Download 136,22 Kb.
bet11/43
Sana23.02.2022
Hajmi136,22 Kb.
#123913
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамламаси

Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи.



Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи 1976 йили Тел-Авив университети профессори Ш.Шаран томонидан ишлаб чиқилган. Бу методда кўпроқ ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишига эътибор қаратилади.
Ўқувчилар алоҳида-алоҳида ёки 6 кишилик кичик гуруҳларда ижодий изланиш олиб борадилар. Ижодий изланиш кичик гуруҳларда ташкил этилганда дарсда ўрганиш лозим бўлган ўқув материали кичик қисмларга ажратилади. Кейин бу қисмлар юзасидан топшириқлар ҳар бир ўқувчига тақсимланади. Шундай қилиб, ҳар бир ўқувчи умумий топшириқнинг бажарилишига ўз хиссасини қўшади. Кичик гуруҳларда топшириқ юзасидан мунозара ўтказилади. Гуруҳ аъзолари биргаликда маъруза тайёрлайди ва синф ўқувчилари ўртасида ўз ижодий изланишлари натижасини эълон қилади. Кичик гуруҳлар ўртасида ўтказилган ўқув баҳси, мунозара ўқувчилар жамоасининг ҳамкорликда бажарган мустақил фаолиятининг натижаси, якуни саналади. Ҳамкорликда ишлаш натижасида қўлга киритилган муваффақиятлар синф жамоасининг ҳар бир ўқувчининг мунтазам ва фаол ақлий меҳнат қилишига, кичик гуруҳларни, умуман синф жамоасини жипслаштиришга, аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўлланиб, янги билимларнинг ўзлаштиришига боғлиқ бўлади.

18

«Нуқтаи назаринг бўлсин» методи.



Услуб мақсади:
-ўқувчилар муайян муаммога ўз нуқтаи назарини асосли далиллаб, химоя қилишга ўрганадилар;
-ўқувчига муаммо муҳокамаси жараёнида ўз фикрини ўзгартириш имконини бериш;
-ўқитувчи барча ўқувчиларни мунозарага жалб этиш ва синфдаги ҳамма ўқувчилар ўртасида мунозара жонланишини юзага келтириши мумкин.
«Нуқтаи назаринг бўлсин» услуби ўқувчилар ўртасида мунозара юзага келиши ва улар мунозара жараёнида ўз фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ёки аввалгисини мустаҳкамлаш имконни бериш мақсадида қўлланади. Ўқувчилар шунингдек, мактаб, минтақа, республика ва жумла инсоният учун характерли бўлган энг долзарб муаммолар ўз нуқтаи назарларини асосли далиллаш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар.
Ўқувчи очиқдан-очиқ саволлар услуби билан одатда дарс жараёнида фаол бўлмаган ўқувчиларни мунозарада иштирок этишга мажбур қилади.
Машқни ўтказиш услубияти
1. Тайёргарлик: ўқитувчи синфнинг тўрт бурчагига ёки синфнинг маълум очиқ маконига тўртта табличка осиб қўяди.
2. Синф ўлчам ёки ўқувчилар сонига боғлиқ ҳолда олти ёки саккиз кўнгиллини чақиради. Борди-ю, ўйинда синф ўқувчиларнинг бир қисми иштирок этса, унда қолганлари ўз жойларида ўтираверадилар.
3. Ўйин пайтида банд бўлиши учун иштирок этмаётган ўқувчиларга ҳам топшириқ бериш зарур.
Ўйининг ўзини бошлашдан аввал ўқитувчи дарсга йўл-йўриқлар бериши зарур, жумладан:
1.Такидлов ўқиб берилганидан кейин ўз фикрингизга мувофиқ табличкалар ёнидан жой эгалланг.
2. Ўз нуқтаи назарингизни асосли далиллаб беришга шай туринг.
3. Агар муаммога нуқтаи назарингизни ўзгартиришга ундовчи асосли далилни эшитсангиз, ўз ўрнингизни алмаштиришингиз мумкин.
4.Синфдошларингиз такидларига ўз фикрингизни баён этишга шай туринг.
5. Ўқитувчи ўйинда иштирок этмаётган ўқувчиларга топшириқлар беради, масалан:

  • уларнинг фикрича энг аҳамиятли такидловларни ёзиб бориш;

-ўйин жараёнида ўз ўрнини ўзгартирмаган ўқувчиларни ёзиб бориш;
-энг асосли далиллаб берилган жавобларни ёзиб бориш.

19
Орфографик эстафета




Орфографик эстафета кичик мактаб ёшдаги болалар билан ишлашнинг қизиқарли шакли бўлиб, у ўқувчиларда мантиқий тафаккур қобилиятини ривожлантирувчи гуруҳларда ишлаш кўникмасини, шунингдек хотирани ривожлантириш имконини беради. У интенсив ўқитиш билан бир вақтда болалардаги ҳаракат эҳтиёжини ҳам қондиришга шароит яратади. Орфографик эстафета анъанавий айтиб туриб ёздириш мақсадида, «анъанавий» диктантга ўхшамай эришиш имконини беради.
Эстафета жуда ўзгарувчан иш шаклидир. Озгина мослашувдан сўнг ундан биринчи синф ўқувчиларига алифбони таништиришдан бошлаб, 5 ва 6 синфларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Материаллар:

  • диктант матни

  • қоғоз варағи, ручка, қизил сиёҳли ручка гуруҳга биттадан

  • ғолибларга ютуқлар бўлиши мумкин

Машқнинг бориши:
1. Ўқитувчи ўқувчиларни 3-5 та гуруҳларга ажратади. Уларнинг ҳар бирида ўқувчилар қуйдагиларни танлайдилар:

  • ёзувчи (ҳар бир гуруҳда битта)

  • югурувчилар (гуруҳда 1-3 та)

  • мусаҳҳиҳ (ҳар бир гуруҳда биттадан)

Ўқитувчи синфдан ташқарида, 10-30 метр масофада (масалан, каридор охирида) диктант матни ёзилган доскани осиб қўяди.
2. Ҳар бир гуруҳ ўз жойига эга бўлиб , у ерда ёзувчи ва мусаҳҳиҳ ўтиради.
3. Машқ ўқитувчи ишораси билан бошланади. Гуруҳнинг вазифаси доскадаги матнни бехато кўчириб ёзишдир. Югурувчилар доска ёнига югуриб борадилар, доскадаги ёзувни ўқийдилар ва ёзувнинг мумкин қадар кўпроқ қисмини эслаб қолишга ҳаракат қиладилар (уларга бирорта ёзувлар қилишга рухсат этилмайди). Ёзувчилар югурувчилар эслаб қолиб айтган матнларини ёзадилар. Мусаҳҳиҳ ёзувчи бутун матнни ёзиб бўлган, уни текширади, хатолари бўлса, тўғрилайди. Тайёр матн ўқитувчига таништирилади.
Эстафетани 1 синфда 1-ярим йилликда киритар эканмиз, унинг энг оддий вариантидан фойдаланамиз.
3 кишилик (1 ёзувчи, 1 мусаҳҳиҳ, 1 югурувчи) гуруҳлар тузилади. Ўқитувчи гуруҳларни шундай тузадики, гуруҳлар даражасида катта номутаносибликлар бўлмаслиги керак. Диктант матни яхлитлигича эслаб қолиш осон бўлиши учун қисқа (2-3 та қисқа гаплар) бўлиши керак.
Югурувчиларнинг вазифаси матнни эслаб қолиш ҳисобланади (матнни қисмларга ажратиш ва синфдан бир неча марта чиқишга рухсат этилмайди). Мусаҳҳиҳлар матннинг тўғри ёзилганлигини текшириш учун, ёзувчи ёзган диктант матнини доскадаги ёзувга қиёслаб текширадилар, хатоси бўлса қизил ручка билан тўғрилайдилар.
Кўпинча биринчи машқ давридаёқ, ўқувчилар топшириқни югурувчилар яхши спортчи бўлганлар эмас, балки матнни яхши эслаб қолиш қобилиятига эга бўлганлар гуруҳи яхшироқ бажаришини билиб оладилар (зарур бўлганда машқ натижаларини муҳокама қилишда ўқитувчи уларга саволлар бериб, шундай хулосага келишга ундаши керак).
Бу машқ биринчи синфда ўтказилар экан. Ёзувчилариниг тартибсиз ёзишларига йўл қўймаслик керак.
Дастлабки синов эстафеталарида машқнинг давомийлигини чеклаш лозим.
Уни гуруҳларнинг аксарияти ишини тугатганда тугаллаш лозим.
Машқлар вақтида ўқитувчи асосий хавфсизлик чораларини таъминлаши керак. Ҳам каридорда, ҳaм синфда болалар унинг назорати остида бўлишлари керак.
Эстафетадан кейинги фойдаланишларда диктант матнини мунтазам кўпайтириб, айни бир вақтда ўйин қоидаларига ўзгартиришлар киритиш лозим:
- югурувчилар сонини 2 кишига етказиш, бу эслаб қолинадиган матнни қисмларига ажратиш имконини беради (ўқитувчи буни тўғридан-тўғри айтмаслиги керак, фақат машқ мухокамасида шундай қилиш мумкинлигини эслатиб ўтиш кифоядир).
- битта югурувчига матн қисмини эслаб қолиб, уни ёзувчига айтиш ва қолган матнни ўқиш учун доска ёнига қайтиш имконини бериш.
Биринчи синфнинг иккинчи ярим йиллигида ўқувчилар алифбони ёдлаб олганларидан сўнг орфографик луғат билан ишлашни, юқори синфларда эса­ мустақил текширишни киритса бўлади.
Ўқувчиларни гypуҳлapгa бўлишнинг усуллари кўп. Эстафета биринчи бор ўтказилар экан, ўқитувчи гypуҳлap даражаси нисбатан бир хил бўлишига ҳapaкaт қилиши керак. Вақти келиб, гypуҳлapдa ўқувчилар сони 3 тадан ортиқ бўлганда, гуруҳларни тўғри бўлишнинг аҳамияти ортиб борганда, гуруҳларни лотореяли бўлишни киритиш мумкин. Гуруҳларни мустақил ташкил этилишига ёки гуруҳни ўқитувчи танлаган етакчилар томонидан ташкил этилишига йўл қўйиб бўлмайди.
Дастлаб эстафета баҳоланмаслиги керак. Тақдирлаш усули ўқитувчи фантазияси ва иштиёқига ҳавола. Вақти келиб, диктантлар узайиб, гypуҳлap сони ортиб борганда энг яхши гypуҳ учун мукофот баҳо бўлиши керак. (Гуруҳнинг барча аъзоларига бир хил баҳо) қолган гypуҳлap баҳоланмайди.
Эстафеталар кўп мартта ўтказилгандан сўнг ўқитувчи унга ўз ихтиёрича ўзгартиришлар киритиши мумкин. Аммо бу ўзгартиришлар эстафетанинг асосий принципларига хилоф бўлмаслиги керак.

Download 136,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish