Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамланмаси


«Зигзаг» стратегияси методи



Download 136,22 Kb.
bet7/43
Sana23.02.2022
Hajmi136,22 Kb.
#123913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамламаси

«Зигзаг» стратегияси методи

Синф ўқувчилари 7 та гуруҳга бўлинадилар ва гуруҳ номланади. Гуруҳларда янги мавзу моҳиятини ёритувчи матн қисмларга ажратилади ва ажратилган қисмлар мазмуни билан танишиб чиқиш вазифаси гуруҳларга топширилади. Ўқувчилар матнларни диққат билан ўрганадилар ва гапириб берадилар. Вақтни тежаш мақсадида гуруҳ аъзолари орасидан лидерлар белгиланади ва қайд этилган вазифа улар томонидан бажарилади. Лидерларнинг фикрлари гуруҳ аъзолари томонидан тўлдирилиши мумкин. Барча гуруҳларнинг ўқувчилари ўзларига топширилган матн мазмуни хусусида сўзлаб берганларидан сўнг, матнлар гуруҳлараро алмаштирилиб, аввалги фаолият такрорланади. Гуруҳларга бир неча матнлар тақдим этилади. Шу тарзда барча матнлар мазмуни гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилгач ўқувчилар ўтилган мавзу бўйича асосий тушунчаларни ажратадилар, уларнинг ўзаро мантиқий боғлиқлигини аниқлайдилар, юзага келган ғоялар асосида мавзуга оид схема ишлаб чиқилади. Сўнгра ўзлаштирилган билимлар асосида ўқувчиларнинг ўзларига шундай схемаларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.

12

«Инсерт» стратегияси методи



Синф ўқувчилари гуруҳларга бўлинадилар, гуруҳлар номланади. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ўқувчиларидан мавзуга оид иккитадан фикр билдиришларини сўрайди. Гуруҳлар навбати билан (ушбу жараёнда гуруҳнинг барча аъзолари фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадга мувофиқ) фикр билдирадилар. Баён этилган фикрлар ёзув тахтасига ёзиб борилади. Фаолият якунлангач, ўқитувчи мавзулар мазмунини ёритишга хизмат қилувчи матнни ўқувчиларга тарқатади. Сўнгра шундай топшириқ берилади:
а) матн билан танишиб чиқинг;
б) матннинг ҳар бир қаторига қуйидаги белгиларни қўйиб чи4қинг:
Z-матнда гуруҳда томонидан билдирилган фикр ўз аксини топган бўлса;
S-матнда гурухлар томонидан билдирилмаган фикр юритилган бўлса;
D-матнда бир бирига зид фикрлар мавжуд бўлса;
?-матн билан танишиш жараёнида тушунмовчиликлар юзага келса.
Сўнгра гуруҳ аъзолари шахсий қарашларини ўзаро ўртоқлашадилар, гуруҳ бўйича белгилар сони умумлаштирилади. Лидерлар воситасида ҳар бир белгининг миқдори баён этилади ва изоҳланади. Ўқитувчи гуруҳлар томонидан қайд этилган сонларни уларнинг номлари ёзилган устунга ёзиб боради.
Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ лидери фикрини тугатгач, юзага келган қарама қаршилик ва тушунмовчиликларни ўқувчилар тўғри хал этишларига ва тушуниб олишларига ёрдам беради.
Шундан сўнг гуруҳлар дарсликда берилган матн билан танишиб чиқиб, асосий тушунчаларни ажратидалар улар ўртасидаги мантиқий муносабатларни очиб беришга ҳаракат қиладилар (моделлаштирадилар). Гуруҳлар томонидан илгари сурилган фикрлар умумлаштирилиб, лидерлар томонидан синф жамоасида етказилади.

13


Download 136,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish