Педагогик технология ва педагогик маҳорат педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD. Д. Р. Рахматуллаева



Download 3,33 Mb.
bet5/7
Sana14.04.2022
Hajmi3,33 Mb.
#551896
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу.

Фаннинг мақсади - бўлажак мутахассисларда педагогик технология ва педагогик маҳорат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, унинг мазмуни, шакл ва методлари билан яқиндан таништиришдир.
Фаннинг вазифалари:
  • педагогик технология бўйича билимларни эгаллаш ва илмий кўникмаларни шакллантириш;
  • янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш;
  • янги педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-тарбиявий жараённи фаоллаштириш услубларини ўргатиш, талабалар билимларини рейтинг-назорат тизимида баҳолаш;
  • талабаларга педагогик технология ҳақида, таълим мазмуни, шакл ва методлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
  • таълим технологиялари ривожланишининг босқичлари ҳақида билимга эга қилиш;

  • ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш;
  • таълим мақсадига эришганликни баҳолаш ҳақида чуқур билим олишларини белгилаш;
  • мутахассис шахсини шакллантиришда педагогик маҳоратнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида назарий ва амалий билимларни талабалар онгига етказиш;
  • бўлажак мутахассисларда педагогик маҳоратни шакллантириш;
  • мутахассис кадрлар тайёрлашда педагогик фаолият, маҳорат, муомала маданияти таълим-тарбия ҳақида тушунчалар бериш.

«Педагогик маҳорат» фани, маҳоратли ўқитувчини тайёрлашга хизмат қилади, ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг касбий фаолияти сирларини, моҳирлигини ўргатувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар бериб борувчи фан бўлиб, ўқитувчида педагогик маҳоратнинг моҳият мазмунини, ҳозирги замон талаблари доирасида касбий фаолиятини ривожлантиришнинг йўлларини, воситаларини, шаклларини ўрганади.
«Педагогик маҳорат» фани мақсади, ижодкорликни тарбиялаш, маҳорат, кўникма ва малакаларни эгаллашлари учун, педагогик техника, педагогик ҳамкорлик, педагогик назокат, нутқ маданияти тўғрисида маълумотлар бериб боришдан иборат.
Педагогик маҳорат – ўқитувчининг шахсий (болажонлиги, хайрихоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, қобилияти ва ҳоказо.) фазилатларини белгиловчи хусусият бўлиб, ўқитувчининг таълим-тарбиявий фаолиятида юқори даражага эришишини, касбий маҳоратини доимий такомиллаштириб бориш имкониятини таъминловчи фаолиятдир.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қуйидаги тўртта компонент педагогик маҳоратнинг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади:
  • ўқитувчилик касбига садоқат;
  • ўз фанини ўқитиш методикасини мукаммал билиши;
  • педагогик қобилиятларини намойиш эта олиши;
  • педагогик техникани ўз ўрнида қўллай билиши.

Ўқитувчининг шахсий фазилатлари сирасига иймон–эътиқоди, дунёқарашининг кенглиги, фаоллиги, одоб–ахлоқи, фуқаролик бурчини ҳис қилиши, маънавияти, дилкашлиги, талабчанлиги, қатъийлиги ва ўз мақсадларига интилиши, инсонпарварлиги, ҳуқуқий билимдонлиги мамлакатимизнинг ижтимоий–сиёсий талабларига ўз фикр мулоҳазаси билан фаол иштирок этиши киради.
Ўқитувчининг касбий хусусиятларига: ўз касбини, болаларни севиши, зийраклиги, ҳозиржавоблиги, вазминлиги, педагогик назокати, тасаввури, қобилияти, ташкилотчилиги, нотиқлик маданияти, чуқур ва кенг илмий савияси, касбий лаёқатлилиги, маънавий эҳтиёжи ва қизиқиши, интеллекти, янгиликни англай ва қўллай олиши, касбий маълумотни мунтазам оширишга нисбатан интилиши ва бошқа фазилатлари киради.
Педагогик маҳорат ўқитувчи – тарбиячининг шахсий ва касбий сифатларининг йиғиндиси бўлиб, ўқитувчи маҳоратини шакллантиришни таъминловчи омилларни, педагогик–психологик, методик билимларни доимий эгаллаб бориши лозим. Юксак педагогик маҳоратни шакллантиришни таъминловчи омиллар қуйидагилар:
а) ихтисослик бўйича ўқув предметини, замон, илм–фан, техника тараққиёти даражасида мукаммал билиши, унинг бошқа ўқув фанлари билан ўзаро алоқадорлигини таъминлаш малакасига эга бўлиши;
б) таълим олувчиларнинг ёш, физиологик, психологик ҳамда шахсий хусусиятларини ҳисобга олиши, уларнинг фаолиятини объектив назорат қилиши ва баҳолаши;
в) таълим жараёнини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш асосида ўз фаолиятини ташкил этиши;
г) ўқув – тарбиявий жараённи замон талаблари даражасида ташкил қилиш учун асосий педагогик– психологик, методик маълумотга эга бўлиши;
д) фанларни ўқитиш жараёнида замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланишни билиши.

Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish