“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
47
намоён бўлишини белгилаб берувчи ҳаракатларга оид топшириқларни бажаришнинг нисбатан
қийинлиги, бундан ташқари, ушбу ёш даврида ўғил болаларда эгилувчанлик қобилиятини
талаб
қилувчи фаолиятни амалга оширишга нисбатан мойиллик ва хоҳиш-истак даражасининг паст бўлиши
билан изоҳлаш мумкин.
Фаол ҳаракатлар билан боғлиқ фаолиятнинг мулоқотларга кириша олиш қобилиятига таъсирдаги
улушини аниқлаш учун тадқиқотларда детерминация коэффициентини ҳисоблаш амалга оширилди.
Бунда жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичлари ва мулоқотга кириша олиш қобилиятининг
ташқи намоён бўлиш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик даражаси қиз ва ўғил болаларда нисбатан
“сезиларли” даражада ифодаланиши қайд қилинди.
1-расм. 10 ёшли енгил атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва психологик
тайёргарлигининг ўзаро боғлиқлиги
10 ёшли қиз болаларда 66% ва ўғил болаларда 68% ҳолатларда жисмоний тайёргарлик
даражасининг мулоқотга киришиш қобилиятига таъсир кўрсатиши аниқландиган бўлса (1-расмга
қаранг
)
, 11 ёшлиларда жисмоний тайёргарлик даражасининг мулоқотга киришиш қобилиятига таъсир
кўрсатиши қиз болаларда 66% ва ўғил болаларда 69% натижа қайд этилди. Шунингдек, 12 ёшли қиз
болаларда 67% ва ўғил болаларда 66% ҳолатларда жисмоний тайёргарлик даражасининг мулоқотга
киришиш қобилиятига таъсир кўрсатиши аниқланди. 10-12 ёшдаги болаларда ўйнашга мойиллик
юқори бўлиб, бунда ҳаракатли ўйинлар жамоа бўлиб ўйналадиган ўйинлар ҳисобланади.
Ҳаракатли ўйинларда иштирок этишда ўйин қоидаларига мувофиқ, ўйинчиларнинг ўзаро
белгиланган тартибда ўзаро муносабатга киришишлари қилинади. Бунда болалардан ўйинни олиб
борувчи етакчининг топшириқлари билан келишиш, ўйин қоидаларига амал қилиш ва ўйин давомида
юзага келувчи зиддиятли вазиятларга ечим топиш талаб қилинади. Ўз навбатида, ўйин давомида баҳс-
мунозараларга сабаб бўлувчи вазиятлар қанчалик кам бўлса, демак, ҳаракатларга
оид фаолиятни
амалга ошириш самарадорлиги ҳам шунчалик даражада юқори бўлиши қайд қилинади.
Хулоса.
Шундай қилиб, ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган фаолият 10-12 ёшли болаларда таълим
олиш ва тарбияланиш жараёни давомида мулоқотга киришиш тажрибасини кенгайтириш учун қулай
шарт–шароитларни юзага келтиради. Бу тажрибалардан ўз вақтида мақсадга мувофиқ қарорларни
қабул қилиш, ўзаро биргаликда фаолият олиб боришда келишиб ишлаш, юзага келиш эҳтимоли
мавжуд бўлган ўзаро зиддиятли вазиятларнинг олдини олишда фойдаланилади. Шу сабабли педагогик
жараён таркибида енгил атлетика машғулотларини тузиб чиқишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
шуғулланувчиларда мулоқотга киришиш қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган вазифаларни
ҳал қилишга ёрдам беради ва уларнинг жисмоний ривожланишини таъминлаш билан бир вақтда шахс
сифатида ҳар томонлама баркамол ривожланиши имконини беради.
Адабиётлар
1.
Абдуллаев М.Ж. Бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ўсмир енгил
атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлиги динамикаси // “Фан-спортга” илмий назарий журнал. –
Тошкент, 2018, №2. 13-15 б. [13.00.00№16].
2.
Абдуллаев М.Ж. О некоторых особенностях кинематики метания диска с места // Система
менеджмента качества в вузе:
здоровье, образованность, конкурентоспособность. Сб. науч. тр. VII
Междунар. науч. - практ. конф., 2018, С. 7-10.
3.
Абдуллаев М.Ж. Физкультурно-оздоровительные подходы в
процессе физического
воспитания студентов вузов // Система менеджмента качества в вузе: здоровье, образованность,
конкурентоспособность. Сб. науч. тр. VII Междунар. науч. - практ. конф., 2018, С. 10-14.
4.
Абдуллаев М.Ж. Swot-анализ в структуре информационных
технологий физического
воспитания
//
Система
менеджмента
качества
в
вузе:
здоровье,
образованность,
конкурентоспособность. Сб. науч. тр. VII Междунар. науч. - практ. конф., 2018, С. 14-18.
5.
Абдуллаев М.Ж. Взаимосвязь физическоо и психического развития детей в процессе
Жисмоний
тайёргарлик
кўрсатгичлари
Психологик
тайёргарлик
кўрсатгичлари
Қиз болаларда 66 %
Ўғил болаларда 68 %