“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
44
Шунингдек болалар ва ўсмирлар спорти назарияси ва услубияти соҳасида ўсмир спортчиларни
тайёрлаш тизимининг
замон талабларига мослаштириш юзасидан кўплаб илмий тадқиқот ишлари
ўтказилган.
В.И.Лях,
А.Н.Нормуродов,
Э.Р.Андрис,
В.Г.Никитушкин,
Т.С.Усмонходжаев,
К.Т.Шакиржанова, С.С.Тажибаев ва бошқаларнинг таъкидлашича, бошланғич тайёргарлик босқичида
шуғуллланувчи ўсмир ёшдаги спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигини мақсадли
ташкиллаштириш келажакда етук спортчиларни тайёрлашнинг гарови ҳисобланар экан[5, 6, 7, 8, 10].
Илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида ёш енгил атлетикачиларнинг жисмоний
сифатларини ривожлантириш ва психологик тайёргарлигини илмий-методик таъминлаш ишлари
бўйича услубий тавсиялар етарли даражада ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатмоқда.
Тадқиқотнинг мақсади
турли ёшдаги енгил атлетикачиларнинг жисмоний ва психологик
тайёргарлигининг ўзаро корреляцион боғлиқлиги таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
енгил атлетикачиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигининг ёшга хос динамикасини
ўрганиб, кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликларни аниқлаш;
ёш енгил атлетикачиларда жисмоний тайёргарлик даражасининг психологик тайёргарликка
таъсирини аниқлаш;
Тадқиқотнинг объекти
сифатида
ёш енгил атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлар жараёни
олинган.
Тадқиқотнинг предмети
ёш енгил атлетикачиларнинг ўқув машғулотлари самарадорлигини
оширишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
.
Тадқиқотнинг усуллари.
Ишда илмий-услубий адабиётлар таҳлили, педагогик кузатув,
педагогик тестлаш, инструментал метод, психологик тестлаш, педагогик тажриба ва математик
статистик таҳлил методларидан фойдаланилди.
Спорт таълим муассасаларида ёш шуғулланувчилар шахсиятнинг шаклланиши асосини улар
жалб қилинувчи фаолият тури ташкил қилади. Ушбу нуқтаи назардан ёш енгил атлетикачиларнинг
фаоллиги тизими таркибида сезиларли даражада аҳамиятга эга ҳисобланган ҳаракатларга оид фаолият
имкониятларига эътибор қаратиш болаларнинг ҳар томонлама уйғунликда ва баркамол
ривожланишлари учун зарурий ҳолат сифатида қайд қилинади. Одамга таъсир кўрсатиш шиддати
бўйича жисмоний тарбия ўзининг алоҳида ўрнига эга ҳисобланади. Одамнинг руҳий ҳолати, фикрлаш
тарзи, сезгилари ва ҳаракатлари ўртасида ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги сўзсиз равишда
тасдиқланган факт ҳисобланади [3, 5, 11].
Спорт таълим муассасаларида 10-12 ёшли шуғулланувчилар шахсиятнинг шаклланиши асосини
улар жалб қилинувчи фаолият тури ташкил қилади. Ушбу нуқтаи назардан 10-12 ёшли енгил
атлетикачиларнинг фаоллиги тизими таркибида сезиларли даражада аҳамиятга эга ҳисобланган
ҳаракатларга оид фаолият имкониятларига эътибор қаратиш болаларнинг ҳар томонлама уйғунликда
ва баркамол ривожланишлари учун зарурий ҳолат сифатида қайд қилинади. Одамга таъсир кўрсатиш
шиддати бўйича жисмоний тарбия ўзининг алоҳида ўрнига эга ҳисобланади. Одамнинг руҳий ҳолати,
фикрлаш тарзи, сезгилари ва ҳаракатлари ўртасида ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги сўзсиз равишда
тасдиқланган факт ҳисобланади [15, 16, 13].
10-12 ёшли енгил атлетикачиларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу саломатлик, жисмоний
ва асабий-руҳий тизим нуқтаи назаридан ривожланишнинг ўзаро чамбарчас алоқадорлиги
ҳисобланади. Маълумки, жисмоний жиҳатдан соғлом ва бақувват болалар нафақат турли хил
касалликларга кам чалинадилар, улар руҳий томондан ҳам бошқаларга нисбатан яхши ривожланиши
кузатилади, шундай қилиб жисмоний тарбия соғломлаштирувчи таъсирга эга бўлиш билан бирга
тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир. Болалик даврида диққат-эътибор ва кузатувчанлик, ирода сифатлари
ривожланади, умуман одамнинг шахсий хусусиятлари қарор топади [19, 22].
Do'stlaringiz bilan baham: |