Педагогик институтлари учун дарслик



Download 2,8 Mb.
bet25/93
Sana27.01.2023
Hajmi2,8 Mb.
#904112
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   93
Bog'liq
ИУМ-дарслик ТДПУ

"Инсерт" технологияси

Ушбу технология янги матн билан ишлашга мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:



  1. Матнни қўлда қалам билан ўқиб чиқиш.

  2. Ўқиш давомида матнда махсус белгилар қўйиб бориш:

+ буни биламан;
– буни билмас эдим;
? буни мукаммал билмоқчи эдим;

  1. Матн билан тўла танишиб чиқилгандан сўнг қуйидаги жадвал тўлдирилади:

Буни билар эдим.

Буни билмас эдим.

Мукаммал билишни хоҳлайман.

+



?



Катта айлана
Биринчи босқич. Гуруҳ ўриндиқларга катта доира бўйича ўтириб олишади. Ўқитувчи муаммони ифода этади.
Иккинчи босқич. Белгиланган вақт мобайнида (масалан 10 минут) ҳар бир ўқувчи индивидуал равишда қўйилган муаммони ечиш йўлларини ёзиб олади.
Учинчи босқич. Айлана бўйича ҳар бир ўқувчи ўзининг таклифларини баён қилади. Гуруҳнинг қолган аъзолари ўнинг фикрини изоҳламай, танқид қилмай, жим эшитишади ва ҳар бир банд бўйича таклифни умумий қарорга киритиш ёки киритмаслик ҳақида овоз беришди. Умумий қарорга киритилган таклифлар доскага ёзиб борилади.


"Ақлий ҳужум"

"Ақлий ҳужум" жамоа бўлиб муҳокама қилишнинг самарали методидир. Унда бирор муаммонинг ечимини топиш барча иштирокчиларнинг фикрини эркин ифодалаш орқали амалга оширилади.


"Ақлий ҳужум"нинг тамойили жуда содда. Ўқитувчи синф олдига масалани қўяди ва ўқувчиларда ушбу масалани ечиш бўйича ўзларининг фикрларини баён қилишни сўрайди. Ушбу босқичда ҳеч кимнинг бошқа иштирокчиларнинг ғоялари ҳақида ўз фикрини билдиришга ёки унга баҳо беришга ҳаққи йўқ.
"Ақлий ҳужум" ёрдамида бир неча дақиқа ичида ўнлаб ғояларни олиш мумкин. ¢оялар сони асосий мақсад эмас. ¢оялар тўғри ечимини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
"Ақлий ҳужум" нинг қоидалари қуйидагилардир:
– таклиф этилаётган ғоялар баҳоланмайди ва танқид қилинмайди;
– иш ғоялар сони кўп бўлиши керак;
– ҳар қандай ғояни кенгайтиришга, ривожлантиришга ҳаракат қилиш мумкин;
– ҳар бир ғоя ёзиб борилади (жуда бўлмаса очқич сўзлар ёки иборалар ёрдамида );
– ақлий хужум ўтказиш вақти қатъий ўрнатилади ва унга риоя қилинади.
"Ақлий ҳужум" тугагандан сўнг таклифлар таҳлил қилинади ва улардан энг қимматлилари, кейинчалик улар билан ишлаш учун, танлаб олинади. Таҳлил қилинганда аввало таклифнинг фойдали жиҳатларига эътиборни қаратиш лозим.



Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish