416
18.5.
ЮТИШНИНГ
БУЗИЛИШИ
Ютиниш – мураккаб рефлектор акт бўлиб, рефлектор ва ихтиёрий фазадан
ташкил топган.
Ихтиёрий фаза тилнинг жароҳатида, баъзи психик ўзгаришларда бузилади.
Рефлектор фазанинг бузилиши томоқ оғизнинг шиллиқ парда рецепторларининг
жароҳатлари (ангина), ютиш мушокларининг спазми (қоқшол, қутириш),
ларингоспазм (спазмофилияда бузилади). Ютиш актида иштироқ этувчи мушакларга
нервлардан импульсларни ўтказилиши ботулизмда қйинлашади. Ютишнинг ўта
қийинлашишига механик тўсиқлар сабаб бўлади (ёт жинслар, ўсма, чандиқ).
Сувни ютилишининг қийинлаши ютишни бузилишларда яққол кўриш мумкин,
чунки бурунга ва трахеяга олиб келувчи тешикларнинг ёпилиши зарур, бунинг учун
ютиш аппаратининг мушаклари интенсив қисқариши керак.
Оғир ҳолларда, масалан, кутуришда, сувни ютилиши ўта қийинлашади, шунинг
учун сувдан кўрқишга олиб келади. Ютишнинг бузилиши жуда хафли, айниқса
болалар ёш вақтида, чунки бу ҳолат сўлак еки овқат зарраларининг нафас трактига
тушади ва у ерда аспирацион превмонияни келтириб чиқаради.
Ютишнинг бузилиши натижасида овқатни бурун-томоқ йўлига тушиши пайдо
бўлади (рефлекс) ва у аксиришга, йўталишга олиб келади ва нафас олиш бузилади.
18.6.
ҚИЗИЛЎНГАЧ
ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ
БУЗИЛИШИ
Ёш болаларда овқатни қизилўнгачдан ўтишини қийинлашишига ўйин пайтида
тасодиф (тўсатдан) ютиб юборилган ёт жисмлар, таначаларни ушланиб қолиши (пул,
танга, гўшт ва балиқ суякларини ва бошқалар) сабаб бўлади.
Озиқ-овқатни қизилўнгачдан ўтишини бузилиши унинг торайишида кўриш
мумкин. Қизилўнгачнинг торайиши унинг куйишида ва ундан сўнг чандиқланиб
қолишида, бу эса болаларда 1 ёшдан то 3 ёшгача бўлганда кузатилади. Куйиш
кўпинча тасодифан болаларнинг заҳарли кимёвий моддаларни истеъмол қилишида ва
уларни эҳтиётсизлик билан сақланганда ривожланади. Чуқур оҳиригача даволанмаган
қуйишларда жараен чандиқланиши билан кечади, бу эса нафақат қаттиқ, балки
юмшоқ овқат моддаларини ейишни қийинлаштиради.
Қизилўнгач патологияси эзофагогастрал сфинктерларнинг етишмовчилигида,
бу эса адашган нерв фаолиятининг камайишида, гастриннинг етарлича ишлаб
чиқармаслигида, баъзи бир туғма аномалияларда (қисқа қизил ўнгач) ривожланади.
Сфинктер етишмовчилиги оқибатида гастро-эзофагал рефлюкс учун шароит
туғилади-ошқозондаги моддалар қизилўнгачга ўтиш кузатилади. Ошқозоннинг
кислоталик таркиби қизилўнгачни шикастлайди, бу эса унинг яллиғланишига олиб
келади (эзофагит). Қизилўнгачнинг пастки қисмида петик етарлича ривожланмаган,
шунинг учун болани эмизгандан сўнг қайт қилиш кузатилади. Бу эса боланинг
бетартиб овқатлантирганда кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: