Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
15.3. 
ЮРАК РИТМИНИНГ БУЗИЛИШИ 
Юракнинг иши яхлит насос мослама сифатида унинг ҳар бир қисмининг мушак 
толаларини бир-бирига мослик билан ишлашига, бу қисмларининг қисқаришини 
кетма-кетлигига, юрак қисқаришлари ритмига ва қисқаришлар сонига боғлиқ. 
Маълумки бу қоидалар юракнинг асосий ҳусусиятлари билан таъминланади; буларга 
автоматизм, қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик ва қисқарувчанлик кабилар кирадилар. 


359 
Нормал шароитларда автоматизм синус тугуни ритми билан ўтказувчанлик юракнинг 
ўтказувчан тизими билан таъминланади, ўтказувчи тизм бўлмачаларда ўтказувчи 
тутамдан, бўлмача-қоринча тутамидан, бўлмача-қоринча тугунидан ва Пуркиньенинг 
мушак толаларидан ташкил топган ва қўзғалиш булардан миокарднинг қисқарувчи 
ҳужайраларига ўтади. Юракни ўтказувчи тизимининг бошқа қисмлари ҳам 
автоматизм қобилиятига эга бўлишига қарамасдан импульслар ҳосил бўлиши сони 
бўлмачадан қоринча йўналиши бўйича камайиб боради, нормал шароитда юракнинг 
пастки қисми автоматизм қобилияти унинг юқори қисми тузилмалари билан 
сусуйтириб қўйилади. 
Юракни автоматизми ўтказувчанлиги ва қўзғалиш ритмини ўзлаштиришини 
бузилиши ритми сонини, юракни қисқаришини мослигини ёки кетма-кетлигини 
бузилишига-аритмияга олиб келади. 
Ритмнинг 
бузилиши 
миокардни 
яллиғланиши, 
ишемик, 
токсик 
шикастланишларида кардимиоцитлар ичида ва ташқарисида калий, натрий, кальций 
ва магний кабилар миқдори мувозанати ўзгарганида, гормонал дисфункцияларда, 
ҳамда юракни симпатик ва парасимпатик иннервациясини ўзаро алоқаси бузилиши 
натижасида пайдо бўлади. Юқорида кўрсатилган этиологик омиллар таъсиридан 
нормал ритм етакчисининг фаоллигини бузилиши ҳар хил қўзғалувчан 
тузилмаларнинг рефрактерлик даври ўзгариши мумкин ёки юракнинг ўтказувчи 
тизимининг ҳар хил қисмлари ўртасида қўзғалишини ўтишини бузилиши, ҳамда 
қўзғалишни эктопик ўчоқлари пайдо бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар алоҳида 
алоҳида ҳолда, ёки уйғунлашиб аритмия пайдо бўлишига олиб келади. Бу аритмия 
пайдо бўлишига бундан ташқари қўзғалиши ўтиш йўлида импульс ўтиш тезлигини 
ҳар хил (маълум структура аномалияларида ёки ўчоқли патологик жараёнларда) 
жиддий аҳамиятга эга, бундай ҳолатларда қўзғалиш тўлқинларини тўхтовсиз 
циркуляциясига шароит пайдо бўлади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish