358
ортишига, метаболик жараёнларни бузилишини чуқурлашувига олиб келади, бунинг
оқибатида инфарктни кечишини оғирлашуви пайдо бўлади. Бу ҳолатларда юракни
катехоламинлар таъсиридан ҳимоя (масалан,
β
-
адреноблокаторларни қўллаш орқали)
ижобий натижа беради.
Миокардни некрозланган соҳаларидан қонга шикастланган ҳужайралар
таркибий қисмларини шимилиши, қонда ҳужайра ичи ферментларидан
креатинфосфокиназа,
аспартатаминотрансфераза
кабиларни,
ҳамда
юрак
изоферментларидан лактатдегидрогеназаларни шунингдек, миоглобинни пайдо
бўлишини чақиради, бундан диагностик мақсадларда фойдаланиш мумкин. Ҳужайра
оқсилларини резорбциясида лейкоцитоз, иситма, эритроцитларни чўкиш тезлигини
ортиши кузатилади.
Қон оқимида ҳужайра ичи миокардиал оқсилларни пайдо бўлиши
аутоиммунланиш билан кечади, юракка қарши антитаначалар ҳосил бўлиши, юрак
антигенларига нисбатан сенсибилизацияланган лимфоцитларни пайдо қилади,
эозинофилия ва гипергаммаглобулинемия келиб чиқади. Бундай иммун реакция
миокардни
шикастланишини
чуқурлаштириши,
иккиламчи
некрозларни
ривожланишига кўмаклашиши мумкин. Бундан ташқари постинфаркт синдромини
(
Дресслер синроми) ривожланишини аутоантитаначалар пайдо бўлиши билан боғлиқ
демоқдалар, бу ҳолат юрак , ўпка, бўғинларни шиллиқ пардасини яллиғланиши билан
ифодаланади, уларни антибиотиклар билан даволаш фойда бермайди, аммо кортизон
билан тўхташиш мумкин.
Юракни
нейроген
шикастланишлари
. Миокардда дистрофик ўзгаришларни
ва некрозни бўйин-кўкрак симпатик тугунча адашган нервни, гипоталамусни ва бош
миянинг бошқа қисмларини ўткир ёки сурункали қитиқлаш орқали ҳам чақириш
мумкин . Қон оқимага адреналин ёки норадреналинни катта дозаларини юбориши ҳам
юракни шикастланишига олиб келади. Юракни нейроген шикастланишининг
механизмида унинг функциясини даражаси, метаболизми ва қон билан
таъминланишининг мос эмаслиги ётади. Юракнинг симпатик неврларини
қитиқланиши миокардни кислородини истеъмол қилишини жуда кўпайиши билан
кечади, бироқ бу вақтда тож томирларда қон оқими унчалик кўпаймайди, бунинг
оқибатида миокардда гипоксия ривожланади.
Тож артериялари склерозланганида эса қон оқими даражаси билан юракда
моддалар алмашинуви ўртасидаги фарқ янада юқори бўлади, бу эса фожиали
якунланади.
Адашган нервларни қўзғатилиши юракда моддалар алмашинуви даражаси
билан тож томирларда қон оқими ўртасидаги ўзаро муносабатга бошқача таъсир
кўрсатади. Бу вақт юракни қон билан таъминланиш шароити яхшиланади.
Спортчининг юракда адашган нервнинг тонуси ошган кам ҳаракат ҳаёт кечирувчи
одамнинг юрагида эса (В Раиб бўйича юракни чидамлилиги, бардош бериши
йўқолган) симпатик нервнинг таъсири юқори бўлади. Шу ҳолат ҳозирги замон
одамларининг юрагини юқори шикастланиши асосида ётса керак, чунки ҳозирги
замон инсонлари кам ҳаракат, эмоцияларга бой хаёт кечирадилар, илгари яшаб ўтган
авлодлар сер ҳаракат , жисмонан чиниққанлиги аниқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: