Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya


БОБ 
 
ОНА-ПЛАЦЕНТА-ҲОМИЛА СИСТЕМАСИНИНГ ПАТОЛОГИК 
ФИЗИОЛОГИЯСИ 
 
5.1. 
ҲОМИЛА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ СЕЗГИР ДАВРЛАРИ ХАҚИДАГИ 
НАЗАРИЯЛАР 
Одам ва ҳайвонларнинг эмбрион ҳамда ҳомилаларининг ташқи муҳитнинг ҳар 
хил шикастловчи омиллари (гипоксия, иссиқ-совуқ,ионлашувчи нурлар, дори 
моддалари, кимёвий моддалар ва бошқалар) таъсирига жавоб реакцияси кўпинча 
таьсир қилувчи омилга эмас, балки шу омилларнинг ҳомила тараққиётининг қайси 
даврларида таъсир қилнганига боғлиқлиги ошкор қилинган. Шуни эътиборга олиб, 
эбрионал ривожланишнинг бузилишини тахлил қилишни аввало унга ташқи муҳит 
омиллари таъсир қилаётган вақтдаги эмбриогенезни даврларидан бошлаш керак. 
Морфогенезнинг хусусиятларига ҳамда ҳомиланинг шикастловчи омил 
таъсирига типик жавоб реакциясига асосланиб, бола ривожланишининг она 
қорнидаги ҳамма муддатни қуйидаги даврларини ажратиш мумкин. Имплантациягача 
бўлган ривожланиш даври, имплантация, органогенез ва плацентация, фэтогенез. 
Эмбрион ва ҳомиланинг патоген таъсирларга жавоб реакциясида ана шу 
даврлар учун характерли бўлган умумий ва ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. 
Тухум ҳужайраси оталанганидан сўнг унинг имплантациясигача бўлган 
ривожланиш даври бошланади ва бу жараён 5-6 кун давом этади, ниҳоясида 
бластоцистанинг бачадонни децидуал қатламига ботиши (нидацияси) содир бўлади. 
Бу жараён икки кеча-кундуз давом этади. Инсон ҳомиласининг имплантациягача 
бўлган ривожланиши бошқа сут эмизувчиларникига ўхшаш бўлиб, бу соҳада клиник 
эмбриология ва акушерлик илмлари жуда кам маълумотларга эгадир. Шуни 
таъкидлаш керакки, бу даврда эмбрион билан аёлнинг репродуктив органлари 
ўртасида морфологик алоқа хали пайдо бўлмайди. Аммо она организми билан 
тараққий эгаётган ҳомила ўртасида яқин функционал алоқадарлик мавжуддир. Бунинг 
далили сифатида экспериментал эмбриология ва фармакоэмбриологияда олинган 
маълумотларни келтириш мумкин. 
Маълум бўлишича, ҳомиладор ҳайвонларнинг гормонал ҳолатини 
ўзгартирилиши эмбриогенезнинг дастлабки жараёнларини йўналишини бузади. 
Урғочи каламушларга ҳомиладорликнинг биринчи кунлари эстрогенлар юборилса, 
унинг таъсирида бластоцисталарда ДНК, РНК синтезини кескин кўпайиши пайдо 
бўлади. 
Ҳомиланинг имплантациягача бўлган даврида уни кислород ва озиқ моддалар 
билан она организми таъминлайди. Морула давридан тортиб уни бластоцистага 
айлангунгача бўлган муддат оралиғида пуштни кислород истеъмол қилишининг 
ниҳоятда кучайиши кузатилади. Бу ҳолат эмбрионда пентозомонофосфат даврасини 
уч карбон кислоталар даврасига ўтиши билан боғлиқ бўлса керак. Шу туфайли 
эмбриогенэзни эрта давридаги экспериментал гипоксия оқибатида унинг ҳалокати 
содир бўлади. 
Тиббий адабиётдаги фикрларга қараганда пушт имплантациягача бўлган 
ривожланиш даврида ташқи муҳитнинг шикастловчи омиллари таъсирига нисбатан 
бардошлироқ, деб қаралади. Шу туфайли ташқи муҳитнинг тератоген ҳоссали 
омиллари ҳам эмбрионда нуқсонлар пайдо қилмайди, деган фикрлар мавжуд. Бироқ 
фармакоэмбриологиянинг ҳозирги ютуқлари бу фикрларга маълум даражада 
ўзгарашлар киритди. 


118 
А.П.Дибан бошлиқ муаллифлар аминоптерин, актиномицин-Д каби 
фармакологик моддалар таъсирида ҳомиладор каламушлар пушталарида нуқсонлар 
пайдо бўлишини кўрсатиб ўтдилар. Бу соҳага П.Г.Светлов ва унинг ўқувчилари катта 
хисса қўшдилар. Бу олим томонидан олинган маълумотларга қараганда 
имплантациягача бўлган ривожланиш даврини охирларида ҳомиланинг ташқи 
мухитни патоген омилларига нисбатан қисқа муддатли сезгирлиги ортади. Ана шу 
биринчи критик (нозик) давр ҳисобланади. Шу даврда тараққиётнинг энг асосий 
нуқталари пайдо бўлиб, алоҳида орган ва тўқималарнинг куртаклари ривожланиши 
учун керакли шароитни яратади. Шу давр билан алоқадор бўлган ҳомиланинг 
патологияси бластопатия дейилади. Имплантациянинг пировардидан эмбрион 
ривожланишида ниҳоятда масъулиятли давр - органогенез ва плацентация даври 
бошланади ва инсон ҳомиласи ҳаётида тўртинчи ойликкача давом этади. 
Онтогенезнинг бу даврини -3 -6 ҳафталар оралиғи тараққиётнинг энг сезгир, нозик 
даври хисобланади (иккинчи нозик, критик давр). Бу даврда ташқи муҳитнинг 
патоген омиллари табақалашаётан ва моддалар алмашуви кучайган орган ва 
системаларни шикастлайди. Пуштнинг ҳар хил органларини куртаклари бир вақтда 
пайдо бўлмаганлиги туфайли турли органлар ва системалар учун ҳам бу давр фарқли 
бўлиб, патоген омил таъсирининг оқибати шунга мос келади. 
Туғма нуқсонларнинг эмбрионни зарарланиши оқибатида юзага келишига 
эмбриопатиялар дейилади. 
Органогенез ва плацентация жараёнлари ниҳоясига етгач, ривожланаётган 
ҳомилада сифатий бошқача, фетал (она қорнидаги бола) даври бошланади ва бу давр 
ҳомиладорликнинг қирқинчи ҳафтасигача давом этади. 
Эмбриотоксик ёки тератоген таъсирлар билан алоқадор бўлган нуқсонларни 
пайдо бўлиши амалда кузатилмайди. Лекин аёл жинсига тааллуқли ҳомилалар 
жинсий органларининг аномалияси (сохта эркаклик гермофродитизм) бундан 
мустаснодир, чунки бу патология андроген тасирли дорилар истеъмол қилиш 
натижасида юзага келади. Бу ҳолат ҳомиланинг ташқи жинсий органлари нисбатан 
кечроқ (она қорнидаги тараққиётнинг 12-14 ҳафталари) шаклланиши билан 
боғлиқдир. 
В.И.Бодяжинанинг фикрига қараганда ҳомиладорликнинг ўрта даврларида 
(
онтогенезнинг 18-22 ҳафталарида) пуштда ниҳоятда мухим жараёнлар содир бўлиб, 
сифатий янги ҳолат келиб чиқади. Бундай ҳолатга мисол тариқасида ҳомилада 
гемопоэзни, баъзи гормонларни секрециясини, рефлектор реакцияларни, бош мия 
биоэлектрик фаоллигининг пайдо бўлишини кўрсатиш мумкин. 
Ҳомила тараққиётининг шу даври билан боғлиқ бўлган ривожланиш 
нуқсонлари фетопатиялар номи билан юргизилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish