Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

22.5. 
МИЯЧА ФУНКЦИЯЛАРИГА БОҒЛИҚ ХАРАКАТ БУЗИЛИШЛАРИ 
Мияча мушаклар функциясига регуляцияловичи таъсир кўрсатувчи юқори 
даражада тузилган марказ ҳисобланади. Бунга мушак, бўғимлар, пайлар, тери, кўзлар, 
эшитиш органларидан рецепторларидан импулслар оқими келиб туради. Мияча 
ядроларидан нерв толалари гипоталамусга, орқа миянинг қизил ядроларига 
вестибуляр ядроларга ва мия ўзаги тўрсимон тузилмаларга етади. Бу йўллар орқали 
мияча катта мия пўстлоғидан бошлаб орқа мия мотонейронларига таъсир кўрсатади. 
Мияча организмнинг харакат функцияларини мувофиқлаштириб туради, уларни 
аниқлигини таъминлайди. Бу холат айниқса ихтиёрий ҳаракатларда намоён бўлди. 
Унинг асосий функцияси харакатнинг фазали ва тоник компонентларини 
мувофиқлаштиради. 
Мияча шикастланганида одамда харакатнинг ўзига хос харакат бузилишлари 
пайдо бўлади. 
Миячаси олиб ташланган ҳайвонларда танаси ва оёқ-қўли тўхтовсиз қалтираши 
ва тебраниши эстезия харакат координациясининг бузилиши, атаксия харакатини 
майинлигини бузилиши, асинергия – харакатни кучи, тезлиги ва йўналиши бузилиши, 
дисметрия кабилар пайдо бўлади. 
22.6. 
НЕРВ ТРОФИКАСИ ВА ДИСТРОФИК ЖАРАЁН 
 
Нерв трофикаси бу – нервларни тўқимага шундай таъсирики, бунинг 
натижасида тўқималарда унинг эхтиёжига мос равишда моддалар алмашинуви 
ўзгаради. Демак нервларнинг трофик таъсири уларнинг бошқа функциялари 
(
сезувчанлик, харакат, секретор) билан мустахкам боғлиқ ва улар билан биргаликда 
хар бир органнинг оптимал функциясини таъминлайди.
Нервнинг бундай функциясини борлигини илк бор 1824 йили Француз олими 
Мажанди исбот қилан эди. Қуёнларда ўтказилган тажрибада у уч шохли нервни кесиб 
юборганда денервация соҳасида яра (кўзида, лабида) пайдо бўлишини кузатди. Агар 
органни иннревация қилувчи нервларни (афферент, эфферент, вегетатив) фаолияти 
бузилса ххлаган органда трофик ўзгаришлар ривожланади. Бунда тиббиёт амалиётида 
кўпдан кқп далиллар бор. Нервларни шикастланиши (жарахатланиши, яллиғланиши) 
мос сохада (эдема, эрозия, некроз) пайдо бўлишига олиб келади.
Нервларнинг трофик таъсири механизмлари 
Бу масала бўйича икки нуқтаи назар мавжуд. Баъзи олимлар нервларни 
мустақил алохида трофик функцияси йўқ деб ҳисоблайдилар. Органни харакатга 
келтирувчи (масалан мушакни қисқартирувчи) нерв импулси ҳужайрада моддалар 
алмашинувини (ацетилхолин ўтказувчанлик ферментлар фаоллашувчи) ўзгартиради. 
Бошқалар бу жараённи инкор этади. Яқинда ўтказилган илмий тадқиқотлар 
нервларни иккинчи импулс бўлмаган функцияси бошлигини кўрсатди. Бунинг 


496 
маъноси шуки, ҳамма нервларда у ёки бошқа томонга аксоплазма оқими содир 
бўлади. Бу оқим аксонларни озиқлантириш учун керак, маълум бўлишича нейронлар 
ўсимталари бўйича харакатланаётган моддалар синапслар орқали киради ва 
иннервация қилинаётган ҳужайраларга (мушаклар ва бошқа ҳужайраларга) этади. 
Ҳозир маълум бўлишича бу моддалар эффектор ҳужайрага специфик таъсир 
кўрсатади. Бу вақт таъсир қилувчи омил “трофика моддалари”.
Нейроген дистрофиянинг патогенези 
Трофик функция рефлекс принципи бўйича амалга ошади. Дистрофияни тахлил 
қилинганида рефлекснинг хар қандай ахамиятини бахолаш зарур. 
Бу холатда сезувчи нерв алохида рол ўйнайди. Биринчи нерв марказида 
денервация соҳасида ходисалар тўғисидаги информацияси узилади. Иккинчи, 
шикастланган нерв патологик информация манбаи ҳисобланади. Ва ниҳоят учинчи 
ундан тўқимага центрафугал таъсир ҳосил бўлдаи. Аниқланишича, сезувчан нервлар 
бўйича аксон оқим билан биргаликда метаболизмни ва микроциркуляцияни 
ўзгартирувчи алоҳида Р-модда тарқалади. 
Дистрофияда эфферент нервларнинг роли шундан иборатки, бу холатда 
уларнинг нормал функциялари йўқлолиб патологиклари пайдо бўлади. Уларнинг 
импулслар фаолияти, медиаторни ҳосил қилиш ва таъсири (адреналин, серотанин, 
ацетилхолин) тўхтайди, аксон бўйича “трофик моддани” транспорти тўхтайди ёки 
бузилади. Жараёнга геном жалб бўлади, ферментлар синтези бузилади, моддалар 
алмашинуви приметив тус олади, макроэрглар хосил бўлиши камаяди, мембраналар 
ўзгариб уларнинг транспорт функцияси бузилади. Нейротрофик ўзгаришлар 
оқибатида қон ва лимфа айланиши бузилади, улар эса гипоксияга олиб келади, нерв 
тизими тўқималарда “моддалар алмашинувчини бошқара олмайди” оқибатда 
уларнинг метаболизми, тузилиши ва функциялари бузилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish