Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
 


458 
Кислота-ишқор мувозанати бузилишининг патологик физиологияси
Водород ионларининг ҳужайрадан ташқари суюқликка қўшимча миқдорда 
тушиши ёки бикарбонатларни йўқотилиши натижасида метаболик ацидоз (қонни 
рНни пасайши) пайдо бўлади.РНни пасайши: 
1.
МНСнафас марказини рағатлантиради, нафасни чуқурлигини ва сонини 
кўпайтиради, бу эса компенсатор равишда ҳужайрадан ташқари суюқликни РСО2 
пасайшига олиб келади. 
2.
Буйракларда водород ионларини экскрециясини кўпайтиради. 
Метаболик ацидозни сабаблари: 
1.
Буйракларни водород ионининг эндоген ортишини ажратишга қодир 
эмаслиги (буйрак етишмовчилиги, аммиакни ҳосил бўлишини пасайши). 
2.
Водород ионларининг ортиқча ҳосил бўлиши (инсулин етишмовчилигида 
пайдо бўладиган кетоацидоз, шок ҳолатида,ўткир панкреатитда,лейкемияда,қандли 
диабетда пайдо бўладиган лактат ацидоз, салицилат,этилгликол,овқатлантириш учун 
қўлланиладиган суюқликлар билан интоксикациялар). 
3.
Водород ионлари секрециясини камайши (буйракни дистал найчаларига 
алоқадор ацидоз,гипоальдостеронизм). 
4.
Бикарбонатларни ҳаддан ташқари йўқотиш (диарея,ОИТ-
фистуласи,буйракларни проксимал найчаларига таалуқли ацидоз). 
Метаболик алколоз.Ошқозон-ичак тракти ёки сийдик орқали водород 
ионларининг йўқотиш ёки бикарбонатни организмда ушланиб қолиши оқибатида 
метаболик алкалоз (қон РНнинг кўпайши)пайдо бўлиши мумкин. 
Метаболик алкалознинг сабаблари: 
1.
Глюко ва минералокортикоидларни ҳаддан ташқари кўплиги туфайли 
водород ионларининг буйраклар орқали йўқотиш. 
2.
Водород ионларини ошқозон-ичак йўли орқали йўқотилиши,ошқозон
шираси йўқотиш. 
3.
Гипонатриемия оқибатида хужайра ичига водород ионларини кириши. 
4.
Диуретиклар қабул қилиш сабабли кислоталар ва хлоридларни йўқотилиши, 
бунинг оқибатида ҳужайрадан ташқари суюқликда бикарбонатлар концентрацияси 
ортади. 
5.
Буйракларни бикарбонат секреция қилишнинг секинлашиши. 
Кучсиз органик кислоталар ва асослар секрецияси 
Буйракларни инкретор функция бажариши органик кислоталарни 
(
парааминогиппурат-ПАГ,диотраст,пенциллин,сульфаниламидлар,фуросемид 
ва 
бошқалар) 
ва 
органик 
асосларни 
(
холин,тиамин,креатинин,новакаин, 
кофеин,эфедрин, канамицин) секреция қилиш муҳим ўрин эгаллайди.Шу 
бирикмаларни ўтказиш ионсиз диффузия йўли билан бўлиб сийдикнинг РН ўзгариши 
уларнинг экскреция даражасини таъминлайди.Сийдикнинг РН паст ҳолларида ундаги 
кучсиз кислоталар асосан диссоцияланмаган ҳолтида, асослар эса диссоциаланган 
бўлади. Шу туфайли кучсиз кислоталарни экскреция қилиш секинлашади, асосларни 
экскреция қилиш эса тезлашади. 
Шу бирикмалар секрециясининг бузилиши буйраклар функциясининг 
бузилиши аниқлигига акс этмай, балки, даволаш давомида буюриладиган дорилар 
миқдорини камайтиришни тақазо қилади.Яна шуни назарда тутиш лозимки, янги 
туғилган чақалоқларда, хусусан чала туғилганларда буйрак найчаларини секреция 
механизмлари етарли тараққий этмаган, бундай ҳолда буйракда қон миқдорининг 
камлиги ва коптокчалар фильтрациясининг пастлиги мавжуддир.Бундай омиллар 
фильтрацияси ёки секреция йўли клиренсини анча камайтиради, бу эса педиатрдан 


459 
шундай касаллар қонида дорилар даражасини доим назорат қилиб туришни талаб 
этади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish