14. 16. ТРОМБОЦИТЛАРВАУЛАРНИНГПАТОЛОГИКХОЛАТЛАРДАГИ ФУНКЦИОНАЛАҲАМИЯТИ Тромбоцитлар ўлчовлари жихатидан қоннинг энг майда элементлари [d=2-4m]
ҳисобланади. Бироқ уларда кўп хил ферментларни ва бошқа секретор маҳсулотлар
сақлаганлиги, шулар туфайли меъёр (норма) ва патологияда улар ҳилма-хил
функцияларни рўёбга чиқаради.
Гемостаздатромбоцитларнингиштирокэтиши. Тромбоцитларнинг гемостазда тутган ўрни яхши маълум ва батафсил
ўрганилган. Уларнинг таркибида 10 дан ортиқ гемостатик омиллар мавжуд. I-омил
протромбиннинг тромбинга айланиш жараёнини тезлаштиради. II-омил
фибриногеннинг фибринга айланиш жараёнини тезлаштиради. III-омил мембрана ёки
фосфолипид омили протромбиназа (пластинкали протрамбиназа) нинг хосил
бўлишида иштирок этади. IY-омил антигепарин омили, тромбоцитлар фибриноген.
Тромбоцитларнинг бошқа омиллари; антифибринолитик омил; фибринолизнинг
активатори; тромбоцитар актомиозин (тромбоцитларнинг ҳаракатини назорат қилиш)
қобиляти ва қон лахтаси ретракциясини таъминлайди. АДФ (агрегациянинг асосий
эндоген омили); серотонин (томир торайтирувчи омил, агрегация стимулятори);
фибринни стабиллаштирувчи омил (тромбоцитлар фибриназа ёки трансглутаминаза);
ТхА2 тромбоцитларнинг адгезиясини ва агрегациясини кучайтиради шунингдек қон
ивитувчи тизимининг жойлашиб кетишида ва унинг агрегат ҳолати регуляциясида
иштирок этади.
Тромбоцитларнингангитрофикфункцияси. Гемостаз сақлашининг омилларидан бири бўлиб томирлар деворларининг
механик таъсирларга чидамлилиги (резистентлиги) ҳисобланади. Тромбоцитларнинг
томирлар деворлари резистентлигига таъсир қилиш қобиляти эндотелийнинг тутиб
турувчи функция деб номланади.
Соғлом инсонлар ва ҳайвонларнинг организмида қон томирлари майда
жарохатлардан тўқималар чўзилишидан, томирлар ичидаги босимни кескин
ўзгаришидан ва бошқа сабаблардан доимий равишда физиологик шикастланишга
(
травматизация) учрайди. Аммо майда томирлар бутинлигини бузилиши қон оқиб
кетишига олиб келмайди, чунки гемостатик тромбни ёрилиб кетиши юзага келмайди.
Ҳар куни айланаётган қондаги ҳамма тромбоцитларнинг 5% ангитрофик
функция учун сарф қилинади. Тромбоцитлар доналаридаги секретор маҳсулотлар ва
тромбоцитларнинг энг муҳим ферментларидир.
Тромбоциларнинг эндотелийни тутиб турувчи фаолиятини регуляциясида
томир деворининг простоциклинига алоҳида аҳамият берилади.
Тромбоцитлардан томирлар деворини мустахкамловчи ёки уларнинг
ўтказувчанлиги ўзгартирувчи омилни ажратилиши, бу омилларни гемодинамика ва
микроциркуляциянинг ҳужайравий регуляторлари қаторига кирғазишга имкон
берилади. (2-Жадвал)