319
Лейкоцитозларнинг патогенези
1.
Физиологик лейкоцитозларнинг пайдо бўлиш механизмида томирлар
ўзанида лейкоцитларни қайта тақсимланиши ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга
(
тақсимланувчи лейкоцитоз). Бироқ узоқ муддатли зўриқиб меҳнат қилишда суяк
кўмигидан қонга лейкоцитлар чиқиши тезлашади.
Қайта тақсимланиш лейкоцитознинг асосий ҳусусияти. Унинг қисқа
муддатлилиги, қўзғатувчи омил таъсири тўхтагандан сўнг лейкоцитларнинг сони
меъёр даражасига қайтади. Бундай лейкоцитозда лейкоцитар формулада
лейкоцитларнинг нисбати нормал ҳолатда бўлади. Ҳужайраларда токсик донадорлик
кузатилмайди. Ҳомиладорларнинг физиологик лейкоцитози бир томондан қонни
қайта тақсимланиши билан, лейкоцитлар орасида нейтрофиллар яратилишининг
кўпайиши билан боғлиқ. Бу ҳомиладор аёл организмидаги чуқур эндокрин
ўзгаришлар билан боғлиқ деб гумон қиланади. 1 ёшли болалар организмидаги
физиологик лейкоцитознинг ривожланиш механизми анчагина мураккабдир.
2.
Патологик лейкоцитозларнинг ривожланиш механизми, лейкопоэзнинг
кучайиши, лейкоцит ҳосил бўлишининг кўпайиши ва уларнинг қонга ажралишини
тезлашуви билан боғлиқ.
Лейкопоэзни кўпайиши, лейкопоэтик тўқиманинг пролифератив фаоллигининг
кўпайиши билан намоён бўлади. Бу қисқа муддатли тўқиманинг реактив ҳолати
бўлиб, натижада кўп миқдорда нормал лейкоцитлар ҳосил бўлади. Ҳамда ўсмасимон
гиперплазия шаклида бўлиб, бу вақтда патологик ўзгаришга учраган
лейкоцитларнинг пайдо бўлиши кўпаяди. Ўз навбатида лейкопоэзнинг реактив
кучайиши, лейкоцитларни дифференцияланиш қобилиятини сақланиши ва етилмаган
ҳужайраларнинг ўтишини аслида белгиловчи нарса шудир. Инфекцион омиллар,
антиген-антитело комплекси, баъзи кимёвий омилларнинг таъсирида пайдо бўлувчи
лейкопоэзни
реактив
характердаги
кучайиши,
лейкопоэзни
гуморал
стимуляторларини-лейкопоэтинларни
(
нейтрофило-,
лимфоцито-,
моноцитопоэтинлар) ҳосил бўлишини ортиши ва шу омилларнинг ингибиторларини
ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай вақтда суяк
кўмигида лейкопоэтин сезгир ҳужайраларни пролеферацияси, хамда уларни етилган
ҳужайраларга табақаланишини тезлашиши қайд қилинади. Лейкоцитар қаторнинг
қандай ҳужайраларини гиперплазиясига учраши этиологик омилга боғлиқдир,
шундай қилиб чиққан ҳолда лейкоцитларнинг умумий миқдори, ортиши ҳамда
лейкоцитларнинг алохида турларини кўпайиши билан кечади.
Шунга асосланиб лейкоцитларни нейтрофилез, эозинофилия, базофилия,
лимфоцитоз ва моноцитоз турлари фарқ қилинади. Бундан ташқари лейкоцитларнинг
мутлоқ ва нисбий турлари ҳам фарқланади.
Агар қондаги лейкоцитларнинг мутлоқ сони кўпайса, бундай лейкоцитоз
мутлоқ ҳисобланади, бу норма ёки патологик ўзгаришга учраган лейкоцитларнинг
яратилишининг кўпайишидан, шу жумладан ўсма ҳужайраларини, лейкопоэтик
куртакнинг ҳужайраларини кўпайишидан, ёки суяк кўмигида деполанган
лейкоцитларни қон томирларга кўпроқ ўтишидан келиб чиқади.
Нисбий лейкоцитоз, томирлар деворига яқинроқ жойлашган лейкоцитлар
жамини қайта тақсимланишидан, адреналин юборилганда, эмоционал зўриқишда,
шокда, коллапсда, шунингдек ялииғланиш ўчоғига яқин жойлашган тўқималарнинг
қон томирларида (флегмона, абцесс, аппендицит) кузатилади.
Лейкопоэтик тўқиманинг реактив гиперплазияси оқибатида пайдо бўлувчи
лейкоцитоз, одатда лейкоцитларнинг функционал фаоллигини ортиши билан кечади
ва у организмнинг ҳимоя реакцияларини кўпайишига олиб келади.
320
Нейтрофил, лейкоцитоз, лимфоцитоз, моноцитозлар лейкоцитларни параллел
ҳолда фагоцитар фаоллигининг ортиши билан кечади. Эозинофил лейкоцитоз, бу
ҳужайраларнинг антигистамин функцияси туфайли аллергик реакцияларда
компенсатор аҳамиятга эга.
Қоннинг манзараси. Лейкоцитозларда лейкоцитларнинг умумий сонининг
кўпайиши лейкоцитар формуланинг ўзгариши билан (бўялган қон суртмасида
саналган 200 ҳужайралардан ҳисоблаб чиқарилади, лейкоцитар формула алоҳида
лейкоцитларнинг процентларидаги миқдоридир) биргаликда кечади. Бу
ўзгаришларнинг мутлоқ ёки нисбийлиги 1 мкл қондаги грануло-, агранулоцитларнинг
мутлоқ миқдорини санаш йўли билан аниқланади. 1 мкл (ёки 1 литр) қондаги
лейкоцитларнинг умумий сони ва лейкоцитар формула бўйича ҳисоблаб топилади.
Лейкоцитоз, айниқса нейтрофил лейкоцитоз кўпинча қонда тўла етилмаган
ҳужайраларнинг пайдо бўлиши (ядроларнинг чапга силжиши) билан қўшилиб кетади.
Шунингдек лейкоцитларнинг регенератив ўзгаришлари ҳам кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: