Патологик


 ИММУНОЛОГИК МОС КЕЛМАСЛИК (ТЎҚИМАНИИГ МОС



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
7.3. ИММУНОЛОГИК МОС КЕЛМАСЛИК (ТЎҚИМАНИИГ МОС 
КЕЛМАСЛИГИ) 
 
Иммунологик ёки тўқиманинг мос келмаслиги деганда, донор ва 
реципиент ҳужайраларининг генетик шартланган антиген таркибини фарқига 
айтилади, у эса иммунологик ихтилофни ривожланишига олиб келади. 
Иммунологик системанинг асосий вазифаси иммунологик назоратдир. 
Организмнинг гомеостазини сақлашга йуналган, яъни организмга ташқи 
мухитдан кирадиган ёки организмнинг узида пайдо бўладиган бегона 
антигенлардан ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат. Иммун ҳимоя, гуморал ва 
ҳужайра реакциялари билан амалга оширилади, улар таъсири билан бегона 
антигенни шикастланиши ва махв қилиниши кузатилади. 
Иммунологик мос келмаслик қуйидаги ҳолатларда пайдо бўлиши 
мумкин: 1) тўқима ва аъзо кўчириб ўтказилганда; 2) қон қуйганда; 3) 
ҳомиладорликнинт охирги даврларида (она билан ҳомила уртасидаги иммун 
ихтилоф); 4) ҳужайраларнинг антиген хусусиятларини мутациялар ёки вируслар 
шикастлаши натижасида ўзгаришлари шуларга киради. 
Маълумки, иммун жавоб генетик назорат остида бўлади. 
Хромосомаларнинг HLA генларни саклаган қисми иммун жавобни детерминация 
қилади ва демак иммунологик мос келмасликни белгилаб беради. 
 
Трансплантацион иммунитет 
 
Редипиент организмига бировдан олиб ўтказилган донорнинг тўқимаси, 
жуда бўлмаганда биронта ген буйича фарқ килса, иммунологик ихтилоф 
вужудга келиб, тўқима ажрала бошлайди. Туқималарнинг ажралиб кетиши 5 
кундан 15 кунгача муддатда пайдо бўлади ва қуйидаги омилларга боғлиқ: 
а)донор билан реципиент орасидаги антиген фарқнинг даражасига; 
б)трансплантация қилинаётган аъзо ёки туқималарнинг хусусиятига; 
в)аъзо ёки туқимани неча карра ўтказилганлигига. 
Намоён бўлиш вақти, ривожланиш механизми ва клиник кўриниши буйича 
тўқима ва органларнинг иммунологик мос келмаслигининг шакли фарқ 
қилинади. 
1.Ўта ошиғич –тўқима ва аъзо ўтказилгандан сўнг биринчи соатлар 
ичида ажралиб кетади. 


168 
2.Тезлашган тўқима ажралиши 1-2 сутка ичида содир бўлади. 
Ажралишни бу икки тури реципиент қонида донорнинг тўқималарига қарши 
антителолар мавжудлиги натижасида пайдо бўлади –Second set бундай холл 
реципиентга такрорий трансплантадия ёки гемотрансфўзия ёки гемодиализ 
қилинганда келиб чикади. Бу ходиса кўп марта туққан аёлларда кузатилади. 
Тўқимани зудлик билан кучиши (ажралиши) антитен-антитело иммун 
реакдияси таъсирида ўтказилган тўқимада қон айланишни бўзилиши ва жуда катта 
эдема пайдо қилиши билан борлиқ Шунингдек у вақтда трансплантантни қон 
томирларида донор қонининг элементларини (лимфоцитлар, тромбоцитлар) 
сақланиб қолиниши муҳим аҳамиятга эга. Трансплантантни ўткир ажралиши 
аввалдан сенсибилизацияланмаган редипиенгларга биринчи бор тўқима ёки 
органга ўтказилганда, иммунологик жараен табиий шароитларда (5 кунлар 
ичида) кечаётганда кузатилади. 
Олиб ўтказилган тўқима томирлари шикастланиши, уларнинг тромбози, 
тўқималарнинг мононуклеар инфильтрацияси ва некрози туфайли ажралиб 
кетади. 
Сурункали ажралиш - реципиентга олдиндан иммунодепрессив дорилар 
(иммосупрессив терапия) юборилганда кузатилади. Ажралиш муддати бир неча 
ойдан бир неча йилгача оралиқда пайдо бўлади. Ажралиш трансплантант 
тўқимасида ҳужайралар инфильтрацияси дучорлари, интерстициал некроз ва 
томирлар облитерацияси сабабли содир бўлади. Тўқима ажрилишининг 
ривожланиш механизми қуйидаги даврлардан ташкил топтан: 
1)Реципиентнинг 
Т-лимфоцитлари (Т-хелперлари) трансплантант 
антигенларини бошқалардан фарқлаб олиш даври, бу жараён лимфатик 
тугунларда айниқса фаол кечади. Лимфоцитларни фарқлайдиган редептор 
трансплантларни сатхида бўлиб, уларни табиати ва тузилиши етарлича 
ўрганилмаган. Трансплантант антигенларини фарқлай олиш трансплантантда 
бирламчи васкуляризациянинг мавжудлиги ёки йўқлигага боғлиқ. 
Трансплантангда (масалан, буйракда) бирламчи васкуляризадияни 
мавжудлиги натижасида фарқлай олиш лимфоцитларнинг томирлар эндотелийлари 
билан контакти ва шунингдек лимфоцитларнинг трансплантант тўқимаси ичига 
кириб кетиши натижасида фарқлаш содир бўлади. 
Трансплантант 
антигенларининг 
асосий 
миқдори 
ҳужайра 
мембраналарида жойлашади. Антигенлар ҳужайралар мембранасидаги моддаларинг 1% 
дан камроғини ташкил этади. 
Трансплантантнинг бирламчи васкуляризацияси бўлмаслиги (масалан, 
тери)да фарқлай олиш талоқ ва лимфа тугунларида, уларга трансплантант 
ҳужайраларини бўлакчалари ёки лимфоидлари тушиб қолиши натижасида пайдо 
бўлади. 
2)Иммунизациялаш даври - гуморал (антиген қонга тушиб қолганида) ва 
ҳужайра иммунитетининг (антиген лимфа оқими билан лимфатик тутунларга 
тушиб қолганида) пайдо бўлиши билан ифодаланади. 
Бу давр Т-хелперларнинг эффектор ҳужайралар, В-лимфоцитлар
макрофатларнинт бир-бирига таъсири ва потенциал эффектор ҳужайраларнинг 
қон оқимидан сафарбар қилиниши билан ифодаланади. 


169 
3)Эффектор даврда - трансплантантга комплекс таъсирлар - 
сенсибилизацияланган лимфодитлар, макрофатлар, шунинтдек антителолар 
таъсирида трансплантантнинт шикастланиши ва халокати келиб чиқади.
Ҳужайралар халокатининт асосий сабаби уларта лимфоцитлар 
ажратадитан таъсиридир. Цитотоксик антителолар IgM комплемент иштирокида 
шунта ўхшаш таъсир кўрсатади. Трансплантантнинт ажралиш кучи донор 
билан реципиент антитен фарқларининт даражасига боғлиқ. Аутологик (бир 
организмни ўзида) ўтказилган тўқима кўчмайди, худди шундай ҳолат изоген 
ёки синген (генетик жихатдан бир хил линияли ҳайвонларда) монозитот (бир 
ҳужайрали) эгизакларда кўзатилади, чунки бу холларда реципиент ва 
трансплантант тўқималарида генетик фарқ юзага келмайди. 
Олиб ўтказилтан тўқима гомотрансплантантни (аллоген холда) ёки 
айниқса, турлараро (гетеротрансплантант бўлса, у холда у аж-ралиб кетади. 
Бунда реципиент ва донор ҳужайраларининт ўзаро таъсири аҳамиятта эта. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish