156
даражада пасайиши келиб чиқади. Гипореактивлик сезиларли даражада
гипоксияга, совуқ ҳароратга бардош беришга имконият яратади. Агар
моддалар алмашинувининг бузилиши резистентликни
пасайишига олиб
келса, у эса турни қирилишига олиб келади.
Бактериялар ва содда ҳайвонларда реактивлик ва резистентлик
ўзгаришининг сабаби уларда моддалар алмашинувини ҳужайралар
даражасида бузилишида яққол кўринади. Бактериялар ва содда ҳайвонларда
реактивлик ва резистентлик ўзгаришининг
сабаби уларда моддалар
алмашинувининг ҳужайралар даражасида бузилишида яққол кўринади.
Бактериялар ва содда ҳайвонларнинг муайян кимёвий моддаларга нисбатан
турлича сезгирлиги ҳаммага маълумдир. Бактерицид моддалар кўпинча
уларда моддалар алмашинувининг кескин пасайишига олиб келади, бу
кислородни истеъмол қилишни пасайишида намоён бўлади.
Организмнинг реактивлиги ва резистентлигини механизмларида нерв,
эндокрин системани, шунингдек, қўшувчи тўқима ва овқатланишнинг муҳим
аҳамияти бор. Нерв системаси реактивлик ва резистентликни ҳамма
соҳаларда, бошланғич звеноларда, нерв йўлларида, орқа ва узунчоқ мияда,
пўстлоқ ости соҳалар ва катта мия ярим шарларининг қобиғида
шакллантиради.
Қишки уйқуга кирган ҳайвонлар оксиген танқислигини анчагина енгил
ўтказади. Симпатик нерв системасини қўзғолиши
оргинизмда моддалар
алмашуви ва реактивлигини кучайишига олиб келади. Десимпатизациялаш
(экспериментда кўпчилик симпатик тугунларни кесиб олиб ташлаш)
организнинг реактивлигининг пасайишига олиб келади.
Адреналэктомия қилинганида организмни механик жароҳатлаш
(травма), электр токининг бактериал токсинларининг таъсирига қаршилик
қилиш қобилияти кескин камаяди.
Глюкокортикоидларни юбориш
организмни одатдан ташқари қўзғатувчилар таъсирига чидамлилигини
кўпайтиради.
Организмнинг реактивлиги ва резистентлиги механизмларида қўшувчи
тўқиманинг
ҳолати
муҳим
аҳамиятга
эга.
Бундай
ҳолатларга
макрофагларнинг
фагоцитар фаоллиги, ҳужайра элементларини оралиқ
моддалар алмашинувида иштирок этиши, плазматик ҳужайраларни
антителоларни ишлаб чиқариши, семиз ҳужайраларни аллергик реакцияларда
иштирок этиши ва бошқалар киради.
Организмни
овқатланиши
реактивлик
ва
резичстентлик
механизмларига жиддий таъсир кўрсатади. Алиментар дистрофия
организмни реактивлигини кескин пасайтиради. (бу вақт яллиғланиш
реакциялари
суст кечади, анафилаксия ҳолатини ҳосил қилиб бўлмайди,
аллергик реакциялар йўқолади ва ҳ.к.).
Овқатда оқсилларнинг етишмаслиги алоҳида аҳамиятга эга. Овқатда
оқсилларнинг
йўқлиги
натижасида
организмни
инфекциялар
ва
интоксикацияларга
нисбатан
резистентлиги
пасаяди.
Овқатда
витаминларнинг йўқлигидан организмнинг реактивлиги заифлашади.