Патологик физиология


Патокимиёвий ўзгаришлар даври



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Патокимиёвий ўзгаришлар даври 
Агар сенсибилдизацияланган (яъни аллергик антителолар тутувчи) 
организмга специфик аллерген такроран кирса, бу вакт антителолар билан 
аллерген ўртасида физик - кимиёвий реакция содир бўлади ва алерген 
антителолар макромолекуляр комплекси хосил бўлади. Тўқималарга бирикиб 
бу комплекс уларда моддалар алмашинувини ўзгартиради. Энг аввал 
тўқималарда оксигенни истеъмол қилишни ўзгаради, аввал у кўпаяди, сўнг 
камаяди. 
Аллерген - антитело комплекси таъсирида ҳужайраларнинг 
протеолитик ва липолитик ферментлари фаоллашади, бу эса тегишли 
ҳужайраларнинг функцияларини бузилишига олиб келади, масалан: 
бириктирувчи тўқиманинг семиз хужайларани, қоннинг лейкоцитларини 
174 


(асосан базофиллар ва нейтрофиллар) шикатланиши окибатида уларда 
гистамин, сератонин ва бошка баъзи биологик фаол моддалар ажралиб 
чикади. 
Гистамин: инсон ва ҳайвонлар организмида бириктирувчи тўқиманинг 
семиз ҳужайраларида қоннинг базофилларида анчагина мавжуд, бундан 
ташкари гистамин озроқ миқдорда нейторфил лейкоцитларда 
тромбоцитларда силлиқ ва кўндаланг - таргил мушакларда, жигар, эпителий 
ошкрзон ичак йўлининг хужайрларида хам мавжуддир. 
Гистаминни алергияни ривожланиш механизмидаги аҳамияти шундаки, 
у силлиқ толлали мушакларни, (масалан, бронхиолалар, бачадон, ичак ва 
ҳ.к.з.) қисқартиради ва капилляр кон томирлар ўтказувчанлигини ошириб 
эдема, эшак еми, петихиялар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари 
гистамин ю м ш о қ қўшувчи тўқималарини толаларини сув тортиш 
(гидрофиллиги) қобилиятини оширади. Шу йўл билан сувни тўқималарда 
боғланиб қолишини ва Квинке Эдемаси типидани катта эдемалар пайдо 
бўлишига имконият яратади. 
Гистамин инсонлардаги аллергик реакцияларда қичиш, эшак еми, қисқа 
муддатли гипотензияларни ривожланиш механизмларида иштирок этади. 
Коллапс ёки шокга ўхшаш гипотензив реакцияларни ривожланишида 
кўпинча кининлар (брадикинин) иштирок этса, тургун бронхоплазм (масалан, 
бронхиал астмада) ни юзага келиши бронхларга аллергияни секин таъсир 
қилувчи моддасини таъсири билан боғлиқ. 
Аллергиянинг секин таъсирловчи моддаси кимиёвий тузулиш 
жиҳатидан нейрамин кислотага ёки унинг гликозитларига яқин. У силлиқ 
толали мушаклардан тузилган органларни аста секин қисқаришини келтириб 
чиқаради, бу моддалар инсонларда бронхиал спазмини пайдо килади унинг 
фаолиятини антигистамин моддалар ва протеолитик ферментлар таъсирида 
камаяди, аллергик реакцияларда бу моддалар бириктирувчи тўқиманинг 
семиз ҳужайраларида хосил бўлади. Тахмин қилинишича бу модда 
инсонлардаги бронхиал астмани брониспазмидан аҳамияти бор. 
Сератонин (5 окситриптамин). Организмнинг деярли ҳамма 
тўқималарида бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг семиз ҳужайраларида, 
тромбоцитларда, талоқ ҳужайраларида, меданинг аргирофилэнтрохромафин 
ҳужайраларида меда ости бези ҳужайраларида, нерв ҳужайраларида, 
хусусуан гипоталамусда айниқса кўп миқдорда мавжуд. 
Аллергик реакциялар механизимида сератонинни иштирок масаласи 
хақида маълумотлар қарама қаршидир. Ҳайвонда ўтказилган тажрибалардан 
маълум бўлишича у денгиз чўчқаларида, мушукларида, каламушларда 
бронхоспазм чиқаради ва сичқонлар тухум оқсили таъсирида семиз 
ҳужайралардлан ажралиб чиқади. Унинг таъсирида ҳайвонларнинг 
тумшуғида, моякларида, оёқларида, кучли эдема пайдо бўлади. 
Инсоннинг аллергик реакуцияларида сератонин унча аҳамиятга эга 
эмас. 
Брадикинин: чапга айлантирувчи 9 амиокислота (аргинил - пролил-
глицил-фениланин - серил - пролил - фенилаланил - аргенин) қолдиғидан 
175 


иборат полипепдитдир. У крнни а 2-глобулинидан протефолитик ферментлар 
таъсирида хосил бўлади. 
Брадикинин инсонлар ва ҳайвонлардаги анафилактик шокнинг 
патогенезидан иштирок этади. У кон томир, капиллярларни кенгайтиради, 
уларни ўтказувчанлиги оширади, артериолаларнинг тонусини пасайтиради ва 
гипотензия чиқдради. 
Гепарин: нордон мукополисахарид бўлиб, семиз ҳужайралар 
доначаларида кўп сакланади. Итларда анафилактик ва септик шокларда 
семиз ҳужайралардан ажралиб, крнга тушади, шунингдек у крнга гистаминни 
ажралишини чақрадиган моддалар жўнатилганда ҳам хосил бўлади. Бу вақт 
итларда қонни ивиши секинлашади. Бошка ҳайвонларда гепарин (қуёнлар, 
денгиз чўчқалари, каламушлар) қонини ивишида таъсир қилмайди. 
Инсоннинг аллергик реакцияларида гепаринни иштироки етарлича 
ўрганилган эмас. 
Ацетилхолин: деярли ҳамма органларда эркин ва тўқима оқсиллари 
билан бириккан холда бўлади. Орган ва тўқималарни нормал физиологик 
жараёнларида. холинэргик реакцияларда бевосита (масалан, вегетатив за 
марказий нерв системаларинияг синаптик алоқаларида, юрак, ичак ва 
бошқаларни иннервацияси) иштирок этади. Асосан шу органлар ва 
тукималарнинг аллергик реакцияларини механизмларида катнашади. 
Сенсибилизация жараёнида тўқима ва крннинг холиэстеразасини фаоллиги 
ўзгаради ва организмга аллергенни хал килувчи дозаси юборилганда 
тўқималардан ацетилхолинни ажралиши кучаяди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish