Патологик физиология


Сурункали нурланиш касалиги



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Сурункали нурланиш касалиги. 
Касаллик ионлаштирувчи радиацияни организм учун ҳавфли бўлмаган 
дозаларини бир неча марта таъсиридан ривожланади. Бу касаллик 
организмнинг ҳар хил орган ва системаларини зарарланишига сабаб бўлади 
ва узоқ муддат давом этади. Пайдо қилувчи сабаларига кўра сурункали 
нурланиш касаллигининг 2 тури фарқ қилинади: 
1. Ташки муҳитдаги ионлашдирувчи нур манбаининг организмга 
таъсиридан пайдо бўлувчи касаллик; 
2. Организмга тушган радиоактив моддаларни унинг ички муҳити 
орқали таъсиридан пайдо бўлувчи нурланиш касаллиги; 
Организмга кирган радиоактив моддаларни баъзалари тўқималар 
орасида баробар ёйилади, баъзилари эса алмашув хусусиятларига қараб 
муайян бир тўқимада жуда кўп миқдорда тўпланади. Радиоактив моддаларни 
(радий, йод, фосфор ва бошқалар) тўқималар орасида нотекис тўпланиши 
натижасида пайдо бўлган нурланиш касаллиги унинг шаклларидан фарқ 
қилади. Бундай вақтда радиоактив моддани тўпловчи тўқиманинг 
шикастланиши билан алоқадор аломатлар кўзга яққол ташланади, 
организмнинг умумий ўзгаришлари эса нисбатан заиф ривожланади. 
Масалан, қалқонсимон без организмга тушган йодни ўзида тўплайди. Шу 
туфайли организмга радиоактив йод тушганида, биринчи навбатда шу без 
шикастланади. Организмдан секинлик билан ажратиладиган радиоактив 
моддалар (радий-228, плутоний-239 ва ш.ў.) унга жуда катта зиён етказади. 
Организмни узоқ муддатли умумий нурланишдан пайдо бўлувчи 
сурункали нурланиш касалликнинг ривожланишида 3 давр фаркланади: 
1) Дастлабкиўзгаришлар даври; 
2) Огирлашув даври; 
3) Қайта тикланмайдиган ўзгаришлар даври. 
Бу касаллик билан хасталанганларда илк бор ички органларни нерв 
трофикаси ва айниқса томир тонусини бошқарилиши бузилади. Касаллик 
натижасида орган ва тўқималардан бошлаб функционал, кейинроқ эса 
морфологик ўзгаришлар пайдо бўлади. Ҳар хил тўқималарни ионлаштирувчи 
нурлар таъсирига чидамлиги ва сезгирлиги фарқ қилинади, шу туфайли 
улардаги ўзгаришлар турлича вақт оралигида юзага келади. Шунга кўра 
сурункали нурланиш касаллигида қон яратувчи органларнинг фаолияти 
82 


организмнинг бошка орган ва системаларига нисбатан тезроқ бузилади. Қон 
яратувчи органларни шикастланиши лейкоцитлар (нейтрофиллар) ва 
тромбоцитлар миқдорнинг камайиши намоён бўлади. Анемиялар эса камроқ 
ҳолларда ва огир кечадиган нурланишларда пайдо бўлади. Сурункали 
нурланиш касалигида бу ўзгаришлардан ташкари ичак безлари, жинсий 
безлар, терининг эпителиал қатлами, томирлар деворининг эндотелий 
ҳужайралари, қорин бўлиғида жойлашган паренхиматоз органлар, тогайлар, 
суяклар ва нерв тўқималари шикастланади. 
Ҳар хил органларни шикастланиш даражаси улар олган нурнинг 
миқдорига боғлиқ. Алоҳида органларда тўпланиш ҳоссасига эга бўлган 
радиоактив изотопларнинг таъсири билан пайдо бўлган патологик 
ўзгаришлар зарарланган (шикастланган) тўқималарнинг анатомик ва 
функционал хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Одатда, стронций ва радий 
радиоактив изотоплари суякларда (некротик) ўзгаришлар содир килади, 
радиоактив торий таъсиридан анемия пайдо бўлади, радиоактив йод 
қалқонсимон безни шикастлайди. 
Ионлантирувчи нурлар бўлиниш қобилияти юқори бўлган 
ҳужайраларга кучли таъсир этади. Юқорида айтилгандек биринчи навбатда 
қон яратувчи ва лимфоид тўқималар шикастланади. Нураланиш содир 
бўлгандан бир кун (баъзида бир неча соат) ўтгач қонда лимфоцитларни, 
кейинроқ донали лейкоцитларни миқдори ва натижада организмнинг 
иммунологик ҳоссалари бузилади. Нурланиш касаллигининг дастлабки 
кунлариданоқ жараёнга инфекцион омиллар билан боғлиқ асоратлар 
қўшилиши иммун системасининг шикастланганлигини кўрсатади. Кўпинча 
инфекция оғиз бўшлиғини ва ичакларни шикастлайди. Масалан, беморларда 
ангина, пневмония каби асоратлар юзага келади. Ичакларнинг шиллиқ 
қаватларини баръерлик функциялари бузилади. Натижада ичакдан токсинлар 
ва бактерияларни қонга осонгина ўтишига имконият пайдо бўлади. Хазм 
системаси безларининг фаолияти бузилиши ичак инфекцияларни ва оғиз 
бўшлиғининг жиддий шикастланиши овқатнинг хазм бўлишини бузилишига, 
ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган кохексияга олиб келади. 
Нурланиш касаллигининг энг яққол аломатларидан бири гемаррогик 
синдромдир. Беморларда крнни ивиш қобилияти пасаяди ва бу крнни ички ва 
ташқи оқишини пайдо қилади. Геморрагик синдромни ривожланишида ҳар 
хил механизмлар иштирок этади. Булар ичида тромбоцитларни миқдорини 
камайиши жуда катта аҳамиятга эга. Тромбоцитопения суяк кўмигида 
тромбоцитларни яратилиши ва етилишини бузилишдан келиб чиқади. 
Нурланиш касалигида тромбоцитлар сифат ўзгаришларга ҳам учрайди. 
Бундай вақтда суяк кўмигидан қонга етилмаган тромбоцитлар ўтади ва улар 
ўз функцияларини етарлича бажара олмайдилар. 
Бундан ташқари, нурланиш касаллигида фибриногенни ва қонни ивиш 
жараёнида ҳосил бўлган фибрин толаларнинг молекуляр тузилишида ҳам 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Натижада қон лахтасининг ретракция крбилияти 
бузилади. Бунинг устига нурланиш касаллигида крнни фибринолитик 
фаоллиги ортади, ундаги табиий антикоагулянтар (масалан, гепарин) ни 
83 


микдори кўпаяди. Қонда гепаринни миқдорини кўпайиши семиз 
ҳужайраларни дегрануляцияси билан боғлиқдир. 
Томирлар деворининг ўзгаришлари нурланиш касаллигидан 
геморратик синдромни ривожланишида иштирок этади. Бундай вактда 
томирлар деворининг эндотелиал ҳужайраларида полисахаридлар оқсил 
комплекснинг микдори камаяди. Томирлар деворининг перивоскуляр 
бирлаштирувчи тўқимаси элементларни деструктив ўзгаришларга учрайди. 
Унинг таркибидаги коллаген толалари парчаланади, асосий моддаси 
деполимеризацияга учрайди. Томирлар деворининг ўтказувчанлигини 
ортишида қон таркибидаги биологик фаол моддалар (протеолитик ва 
липолитик ферментлар, гиалуронидаза, кининлар)нинг аҳамияти каттадир. 
Нурланиш касаллиги вақтида тўқима ва ҳужайраларда некротик жараёнларни 
кучайиши натижасида биологик фаол моддалар крнга соглом одамга 
нисбатан кўп миқдорда ўтади. Томирлар деворида юзага келган ўзгаришлар 
улар функцияларнинг бузилишига олиб келади. Бу майда томирларда кон 
айланиши бузилишига, яъни микроциркулация ўзани томирларини жуда 
кенгайиши, уларда стазлар пайдо бўлиши билан ифодаланади. 
Микроциркуляцияни бузилиши деструктив ва дегенератив ўзгиришларни 
янада чуқурлаштиради. 
Нурланиш касаллигида пайдо бўлувчи умумий ўзгаришлар 
механизмларида хромосомаларни бузилишларини аҳамияти бор. Марказий 
нерв системасида пайдо бўладиган ўзгаришларни ривожланиш механизмлари 
мураккаб бўлиб, булардан энг муҳими ионлаштирувчи нурларни катта дозаси 
томонидан ўзгаришига, хатто некрозга учратади. Нерв ҳужайраларида 
функционал ўзгаришлар эса жуда осонгина пайдо бўлади. Нурланишдан бир 
неча сония ўтгач организмда ҳосил бўлган радиолиз маҳсулотлари нарв 
системасига таъсир қилиб, кучли қўзғалиш пайдо қилади. Импульслар 
нурланган жойлардан нарв марказларига берилади ва уларда функционал 
ўзгаришлар яратади. Нерв-рефлектор ўзгаришлар нурланиш касаллигининг 
бошқа аломатларига нисбатан тез пайдо бўлади. 
Нурланиш касаллигининг ривожланишида гормонал ўзгиришларни ҳам 
аҳамияти бор. Ионлаштирувчи радиация ҳамма ички секреция безларининг 
фаолиятига у ёки бу даражада таъсир этади. 
Аммо булар ичида жинсий безлар, гипофиз, буйрак усти безлари 
ионлаштирувчи нурлар таъсирига ниҳоят даражада сезувчандир. Нурланиш 
дозасига қараб эндокрин безларнинг фаолияти ортиши ҳам, пасайиши ҳам 
мумкин. Жинсий безларда ионлашдирувчи нурлар таъсирида юзага келган 
ўзгаришалар стерилизацияга, яъни наел қолдириш қобилияти заифлашувига, 
улик болалар тугилишига сабаб бўлади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish