Патологик физиология


Ионлашдирувчи нурларнинг патоген таъсирини механизмлари



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Ионлашдирувчи нурларнинг патоген таъсирини механизмлари 
Ионлашдирувчи нурлар биологик субстратларда физикавий, физик-
кимёвий ва кимёвий ўзгаришлар пайдо қиладилар. Атомларнинг ташқи 
электрон орбиталарида айланувчи электронлар ионлашдирувчи нурлар 
таъсирида улардан ажралади. Бунинг оқибатида тўқима ва ҳужайраларнинг 
таркибидаги нейтрал ионларга айланади. Бу ионлар ўз навбатида бошка 
атомларга таъсир этиб ионлашув занжирини давом эттиради. Сув тирик 
организмни таркибига кирадиган бошка кимёвий бирикмаларга нисбатан 
жуда тез ионлашади. Радиация таъсири натижасида сув молекулаларидан 
гидроген (Н+), гидроксил (ОН
-
) ионлари пергидроксил ( Н О
- 2 )
ва гидроген 
пероксид ( Н
2
0
2
) лар пайдо бўлади. Сув ҳам оксигенли ҳам оксегенсиз 
шароитда оксидланади. Оксигенсиз шароитида сув молекулалари гидроген 
(Н+) ва гадроксил (0Н
-
) радикалларига парчаланади. 2 гидроген радикалини 
78 


бирлашиши натижасида молекуляр гидроген (Н
2
), икки гидроксил 
радикалини бирлашувидан эса кучли оксидловчи қобилиятига эга бўлган 
гидроген пероксид ( Н
2
0
2
) ҳосил бўлади. Оксигенли шароитда содир бўлган 
ионлашув натижасида гидроген ионининг эвазига пергидроксил ( Н 0
2 -

радикали юзага келади. Унинг оксидловчи крбилияти гидроксил ионига 
Караганда 3 марта ортикдир. Пергидроксил радикали тиол гуруҳига (-SH) эга 
бўлган органик бирикмалар ва органик кислоталар билан осонлик билан 
реакцияга киришади. Нуклеин кислоталар таркибидаги пиримидин асослари 
эса гидроген радикалларини таъсирига ниҳоятда сезгирдир. 
Нейтрон нурларининг организмга таъсири натижасида тўқималарда 
радиоактив моддалар ҳосил бўлади (масалан, радиоактив натрий ва фосфор 
шулардан ҳисобланади). Бундай вақтда организм радиоактив моддаларни 
ташувчисига айланади. 
Ионлашдирувчи радиация ҳужайралар таркибидаги органик 
моддаларга сувнинг радиолизи маҳсулотларининг иштирокисиз ҳам таъсир 
кўрсатади. Уларнинг таъсиридан баъзи молекулаларнинг ичидаги боглар 
парчаланади, йирик молекулали органик моддалар деполимеризацияга 
учрайди, катор бирикмалар оксидланиб, радикалларга айланадилар. 
Организмда ионлашдирувчи нурлар таъсири билан оқсиллар, нуклеин 
кислоталар ва липидларни парчаланишидан ҳосил бўлган радикаллар 
сувнинг радиолизининг маҳсулотлари билан реакцияга киришиб органик 
пероксидларга айланади. Бу моддалар нурланишнинг шикастловчи 
таъсирини янада кучайтиради ва ҳужайраларда жиддий ўзгаришлар яратади. 
Улар энг аввал биологик мембраналарни тузилишида ва функцияларида 
патологик ўзгаришлар пайдо қилади. Бунинг натижасида биологик 
мембраналарнинг ўтказувчанлиги ортади. Лизосомаларнинг мембраналари 
шикастланиши қатор лизосомал ферментларни (катепсинлар, фосфатазалар, 
мукополисахаридларнинг гидролизлари, ДНК-аза, РНК-аза ва ҳ.к) 
цитоплазмага чиқишга олиб келади. Бу ферментлар диффузия йўли билан 
цитоплазмага ёйилиб, осонгина бошка ҳужайра органоидларига киради. 
Натижада бу ферментлар ҳужайралардаги макромолекуляр ионлашдирувчи 
нурланиш таъсирида бошланган парчаланишни давом этдиради, биологик 
оксидланиш ферментларини митохондриялардан цитоплазмага ўтиши эса 
оксидловчи фосфорланиш жараёни бузулишига сабаб бўлади ва 
ҳужайраларда А Т Ф ни синтези камайтиради. 
Ионлаштирувчи нурлар таъсири билан пайдо бўлган шикастларни 
асосини ҳужайралар органоидларининг ультраструктурасида содир бўлувчи 
ўзгаришлар ва улар билан алоқадор бўлган моддалар алмашувининг 
бузилишлари ташкил этади. Бундан ташкари ионлаштирувчи нурлар 
организмда радиотоксинлар деб номланувчи заҳарли моддаларни ҳосил 
қилади. Радиотоксинлар умумий организм миқёсида ўзгаришлар яратади. 
Липидларни оксидланишнинг маҳсулотлари (пероксидлар, эпоксидлар, 
альдегидлар ва кетонлар) радиотоксинларнинг ҳамма турлари орасида энг 
юкрри фаолликка эгадирлар. Липидлардан ҳосил бўлган радиотоксинлар 
организмда токсиклик хусусиятга эга бўлган бошқа моддаларни (хинонлар, 
79 


холин, гистамин ва ҳ.к) пайдо бўлишини рағбатлантиради ва оқсилларнинг 
парчаланишини тезлаштиради. 
Ионлаштирувчи, радиациянинг юқори дозалари ҳужайраларининг 
хромосома аппаратларида жиддий ўзгаришлар пайдо килади. Бу 
ҳужайраларни митоз йўли билан бўлинишнинг илк даврида ўзини яққол 
кўрсатади. Бунинг натижасида ҳужайралар митоз йўли билан бўлинаётганда 
ҳалок бўлади, ёки улардан ўз ҳоссаларига кўра она ҳужайраларга ўхшамаган 
янги ҳужайралар пайдо бўлади. Митоз йўли билан бўлиниши бузилиши 
ионлаштирувчи нурларнинг биологик таъсирини асосийларидан биридир. 
Шу туфайли ҳужайралар бўлиниши жуда юкрри суратда кечадиган 
тўқималарда (масалан, суяк кўмиги) ионлаштирувчи нурлар ўта шикастловчи 
таъсир кўрсатади. Ионлаштирувчи нурларнинг таъсири билан соматик 
ҳужайраларда юзага келадиган мутациялар ҳар-хил ўсмаларни келтириб 
чиқаради (бластомоген таъсири), жинсий ҳужайраларда юзага келган 
мутациялар эса янги пайдо бўладиган авлодда ирсий касалликларни 
сабабчиси бўлади. 
Ионлашдирувчи нурларнинг мутаген таъсири икки механизм бўйича 
рўёбга чиқади: 
1) ДНК молекулаларининг полинуклеотид занжирини парчаланиши-
икки қаватли ДНК спиралининг бир қатламини бутунлиги бузилганида, 
бутунлиги сақланган полинуклеид занжири ҳузурида комплиментарлик 
принципи бўйича янги занжир синтез қилинади. Ҳар икки полинуклеотид 
занжирининг айнан бир хил савияда узилиши эса мутаген таъсир кўрсатади, 
чунки бундай вактда Д Н К молекулалари ҳосил бўла олмайди. 
2) Азот асосларини кимёвий ўзгаришлари-ионлашдирувчи нурлар 
пиримидин асосларини (цитозин, тимин, урацил) жуда осонликча ўзгаришга 
учратади. Пурин асослари (аденин, гуанин) эса ионлашдирувчи нурларининг 
жуда юкрри дозалари таъсирида ўзгаришга учрайди. Бундай вактда аденин ва 
гуаниннинг молекуляр занжири узилади ва улардан пиримидин унумлари 
ҳосил бўлади. 
Ҳужайраларни кўпайиш қобилияти қанча юқори бўлиб, дифференция 
(табақаланиш) даражаси шунча паст бўлса уларга ионлашдирувчи нурлар 
жуда осон таъсир қилади. Ионлашдирувчи нурларга нисбатан сезгирлигига 
қараб орган ва тўқималарни қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин: 
Лимфоид тўқималар (лимфатик тугунлар, талоқ, тимус бези) суяк 
кўмиги, эркакларнинг жинсий безлари, тухумдонлар, ҳазм системасининг 
шиллиқ қатлами - булар сезгирлар ҳисобланади. 
Тери, тогайлар, суяклар ва томирлар деворининг эндотелиал қатлами 
ионлашдирувчи нурлар таъсири билан нисбатан озроқ шикастланади. 
Паренхиматоз органлардан - жигар, буйрак усти безлари, буйраклар; Сўлак 
безлари ва ўпкалар юксак қаршилик қилиш қобилиятига эгадир. 
Бундан ташкари ионлашдирувчи нурлар организмда маҳаллий ва 
умумий ўзгаришлар пайдо қилади. Нурланишнинг маҳаллий таъсиридан 
куйишлар, катаракта, шиллиқ пардалари ўзгаришлари юзага келади. Одатда 
умумий ўзгаришларни оғирлиги нурланиш дозасига боғлиқ. 10000 Р дан 
80 


ортиқ нурланишда қолган организмда ҳужайралар ва тўқималар тезликда 
ҳалок бўлади ва бир неча дақиқадан соат оралиғида ўлим содир бўлади. 600 Р 
дозада нурланган организмда нурланиш касалиги ривожланади. Бу 
касалликнинг ўткир ва сурункали шакллари фарқ қилинади. 
Одатда ионлашдирувчи нурларнинг юкрри дозасини организм бир 
марта таъсиридан ўткир нурланиш касаллиги, нурларни кичик дозада 
такрорий таъсиридан эса организмда сурункали нурланиш касаллиги юзага 
келади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish