condicionalism
- маълум шароитга буйсунган, шароит) таълимоти пайдо
бўлди. Бу фалсафий оқимнинг намоёндалари қуйидаги асосий қоидаларни
тарғибот қилдилар:
• Илмий
тадқиқотлар методологиясида "сабабият" тушунчасидан тўла воз
кечишни;
• Сабаб-
оқибат муносабатларини объективлигини инкор қилишни;
• Касаллик пайдо бўлишида "шароитлар мажмуасига асосий эътиборни
қаратиш" шулар жумласидан иборат эди.
Кондиционализм таълимотининг асосчилари бўлиб, немис олимлари
физиолог М.Фарворн ва патологанатом Ганземанлар хисобланади. Уларнинг
фикрича кондиционализм таълимоти фақат тиббиётнинг эмас, балки ҳозирги
замон табиатшунослигининг метадологиясини асоси хисобланади.
Кондиционализм асосларидан келиб чиқиб, касаллик пайдо бўлишини
қуйидагича тушунтирар эдилар:
1.Касалик инсон ва ҳайвон организмига ҳар хил тенг қимматли шароитлар
мажмуаси таъсир қилиши натижасида пайдо бўлади.
2.Организмга таъсир қилувчи ҳар хил шароитлар ичида, касаллик пайдо
бўлишига жавобгар биронта, энг муҳим омилни ажратиб кўрсатиш мумкин эмас.
3.Тиббиёт фани ва амалиётидан касаллик пайдо бўлишида аҳамиятсиз ва
мавжуд бўлмаган касалликни сабаби тушунчасини олиб ташлаш лозим.
Тиббиётда кондиционализмни бир шакли бўлиб "Омиллар назарияси"
хисобланади. Бу назарияга кўра "инсонларни касалланиши уларни йўқсиллиги -
камбагаллигидан, камбагаллиги уларнинг касалмандлигидандир". Бу назарияга
мувофиқ, инсонларда касалликни пайдо бўлиши организмга ўз-ўзидан таъсир
қилувчи бир хил қимматли кўп сонли омиллар: я ш а ш шароитларини ёмонлигидан,
овқатланишни талабга мое эмаслигидан, салбий эмоция (ҳаяжонланиш) лар,
инфекцион омиллар таъсирида пайдо бўлади.
Кондиционализм таълимотини тарғиб қилувчиларни танқидий таҳлил
қилиш ҳақиқатида ҳам касаллик пайдо бўлишида сабабдан ташқари тегишли
30
шароитларни аҳамияти бор деб айтишга имкон беради. Масалан, организмга Кох
бациллаларини юқиши автоматик равишда сил касаллигини пайдо бўлишига олиб
келмайди. Сил касаллиги пайдо бўлиши учун тегишли ташки, организмни
қаршилик қобилиятини пасайтирувчи шароитлар (сифатсиз овқатланиш, уй - жой
шароитини ёмонлиги, организмни қаттиқ чарчаши, хаддан кучли стресс
шароитлар) ва ички (организм ички муҳити доимийлигини бузулиши, организмни
ички органлари ва системалари ривожланишининг аномалиялари ва ҳ.к.)
шароитлар бўлиши зарур.
Организмни қаршилик қилиш қобилияти пасайган ҳолатда микобактериялар
кўпая бошлайди ва касаллик чакиради. Яна бир мисол, оддий шароитда
товукларни тана ҳарорати 38
0
40
0
С атрофида бўлганда улар куйдирги касаллигини
микробларини касал қўзғатувчи, таъсирига бардошлидир. Микробларни
юқтиришдан аввал товукларни тана ҳароратини сунъий пасайтириш эса салбий
натижага олиб келади. Бундай шароитда товуклар куйдирги касаллиги билан
огрийди. Шундай қилиб шароитни аҳамиятини эътиборга олмаслик мумкин эмас.
Аммо шунинг асосида сабаб омилини бутунлай инкор қилиш ҳеч қачон мумкин
эмас, чунки шароитни ўзи ҳеч қачон касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас.
Агар сунъий равишда сил касалини пайдо бўлишига имкон яратувчи ҳамма
шароитлар вужудга келтирилсаю, аммо организмга Кох бациллалари кирмаса, у
ҳолда ҳеч қачон бу касаллик пайдо бўлмайди, чунки касалликни сабаби шу
микобактериялардир. Агар товукларнинг организмини сунъий совутилсаю, аммо
куйдирги микроблари юқтирилмаса, куйдирги касаллиги ҳам пайдо бўлмайди.
Товуқда тана ҳароратини пасайтирувчи таъсирига маълум реакция бўладию, аммо
куйдирги касаллиги пайдо бўлмайди.
Кўпинча болалар ва катта ёшлилар орасида касаллик ва ҳатто ўлим
шароитлар иштирокисиз, фақат биргина сабаб таъсирида пайдо бўлади; масалан,
ҳаддан ташқари кучли жароҳатланишда (механик) кучли иссиқ таъсирида
(куйиш), жуда совуқ таъсирида (музлаш), заҳарли моддалар таъсирида
(заҳарланиш), кучли радиоактив нурланишда (нур касаллиги), кучли вирулент
микроблар таъсирида пайдо бўлиши мумкин.
Кондиционализм тарафдорлари томонидан касаллик сабабини катъий рад
этилиши амалий тиббиётга жуда салбий хизмат кўрсатди. Агар касалликни сабаби
бўлмаса, бунинг устига касаллик чақирувчи шароитлар тенг қимматли ва кўп
сонли экани назарга олинса, уларни чиндан ҳам эътиборга олиш мумкин эмас ва
шунинг учун касал одамга диагноз қўйиш ва даволашни ҳеч қандай кераклиги
йўқ.
Ҳозирги замон илмий тиббиёти касаллик пайдо бўлишида шароитларнинг
аҳамиятини ва зарурлигини тан олади. Организмни қаршилик қилиш қобилиятини
пасайтирувчи шароитлар касаллик пайдо бўлишига имконият яратдилар, аксинча
организмни каршилигини оширувчи шароитлар эса уни соглигини
мустахкамлайди. Аммо шароитлар касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас.
Монокаузалистлар томонидан факат сабабни ёки кондиционалистлар
томонидан факат шароитни аҳамиятини бир томонлама бўрттириб юбориш
хақиқатга тўғри келмайди. Булар илмий нуқтаи назардан хато, амалий нуктаи
назардан эса зарарлидир, чунки булар врачларни (ҳакимларни) кундалик
ишларида нотўғри йўлга йўналтирар эдилар.
31
Мана шу ҳолатларни ҳаммаси янги таълимотни пайдо бўлишига керакли
замин яратди. Ҳақиқатдан ҳам XX асрда конститутция (лотинча - constitutio -
тузилиш, ҳолат маъносида) ҳақидаги таълимоти пайдо бўлди. Тиббиётдаги бу
йўналишнинг тарафдорлари конститутция деб одам организмини, ирсият
(генотип) билан боғлиқ бўлган, нисбатан тургун морфологик ва функционал
хусусиятлар мажмуи тушунилади. Конститутцияга ташқи муҳитни ҳар хил
омилларини узоқ муддатли ва жадал таъсирини ҳам алоқаси бор. Соғлиқ ҳолати ва
касалланиш организмнинг фақат конститутциясига боғлиқ деб даъво қилинади ва
шу асосида у ёки бу конститутцияли шахсларни қандайдир касалликларга
мойиллиги бор деб хисобланар эди.
Масалан, диатезларга (грекча - diathesis - мойиллик) чалинганларда ўзгача
реакцияларга ва қатор реакциялар пайдо бўлишига мойилдир деб хисобланарди.
Бундай болалар ҳақиқатда ҳам баъзи табиий (адекват) қўзғатувчилар таъсрига ҳам
касалга ўхшаб реакция қилардилар.
Ҳозиргача инсонларни кониститутцион типларини ягона, ҳамма қабул
қилган синфлари йўқ. Синфлашга асос қилиб анатомик - морфологик,
антропологик, функционал, клиник, психологик кўрсаткичлар ёки уларни ҳар хил
комбинациялари олинади. Астеник тузилишли инсонлар (грекча - asthenia -
кучсиз, кувватсиз), нерв системасини қўзғалувчанлиги паст ички органларни
пастга силжиши, неврозлар, гипотензия, сил, ошқозон - ичакни яра касаллиги
кабилар билан кўпроқ огрийдилар деб хисобланади.
Нормостеник типли инсонларда юқори нафас йўлларини, ҳаракат
органларини касалликлари, коранар артерияларнинг атеросклерози кабилар
учрайди. Гиперстеник типли инсонлар артериал босимни ошиши билан боғлиқ
касалликка мойиллиги бордир. Конститутционал хусусиятлар организмнинг
реактивлиги ва барқарорлигини белгилайди деб каралади.
Тиббиётда касалликни сабабини тушунтириш конститутция таълимоти
асосида янги, конститутционализм деб ном олган оқим пайдо бўлди. Бу
йўналишнинг асосчиси Ю.Тандлер (1913) хисобланади, унинг фикрича
организмни конститутционал хусусиятларини шаклланишида ирсият ҳал қилувчи
аҳамиятга эгадир. Касалликни пайдо бўлишини конститутционализм
тарафдорлари қуйидагича тушунтирадилар:
1. Ҳамма касалликлар ирсият билан боғлиқ, яъни ҳар бир фардда, унинг
ирсий фазилатлари билан у ёки бу касалликни пайдо бўлиши
программалаштирилган.
2. Ташқи омиллар бошлаб берувчи механизм вазифасини бажаради ва
шунинг учун касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас.
Конститутционализм таълимотини танқидий таҳлил қилиш, соғлиқни
шаклланишида ва касалликни пайдо бўлишида ҳақиқатда ҳам ирсиятни ва
конститутцияни жуда катта аҳамияти борлигини тасдиқлашга асос бўлади. Аммо
касалликни пайдо бўлишида конститутционал хусусиятларининг аҳамиятини
жуда ошириб юбориш мумкин эмас. Ташқи ва ички омилларни диалектик ўзаро
боғлиқлигини инкор қилиш назарий ва амалий хато хулосаларга олиб келади.
Ҳозирги замон тиббиёт касбининг эгалари организмни касалликка мойиллигида
ирсиятни ва конститутционал хусусиятларини мукаррар равишда касаллик пайдо
бўлишини олдиндан белгилаб қўяди деган фикрни қатъий рад қиладилар.
32
Касаллик билан инсон конститутцияси ўртасида азалдан белгиланган
алоқаларни рад этувчи ишонарли далиллар мавжуддир. Биринчидан, маълум
конститутционал типли инсонлар, кандайдир касалликка мойиллиги бўлса, шу
касаллик билан огриши шарт эмас. Улар бошқа касалликлар билан ҳатто шу
касалликларга мойиллиги бўлмаса ҳам огриши мумкин. Иккинчидан, бир хил
конститутционал типли инсонларда касалликнинг кечиши ҳар хил бўлиши
мумкин. Бу ҳар хил инсонларни реактивлигини фардий хсусиятлари, ҳаёт тарзи,
ташқи муҳит омилларининг таъсири кабилар билан боғлиқ.
Конститутционализм даъволарини тўлалигича эътироф этиш амалий
жиҳатдан нотўғри хулосаларга олиб келади. Агар касаллик илгаридан
режалаштирилган бўлса, у ҳолда касаллик пайдо бўлиши учун бошка омиллар
таъсирига мутлақо боғлиқ бўлмайди ва бундай касалларни даволаш ҳам мумкин
эмас. Шунга асосланиб, яқин ўтмишда баъзи мамлакатларда ҳалқни тозалаш
мақсадида паст табақали ирқ сифатида зўрлаб стрелизация қилиш ва ҳаттоки
уларни қириб ташлашга киришдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |