Патогенезнинг асосий ҳалқаси, яъни етакчи қисмлари ва сабаб-оқибат
муносабатлари.
Касалликлар ёки патологик жараёнинг патогенези кўп ва ҳар хил
ходисаларни ўз ичига олиб қатъий қонуниятларга асосланган ҳолда кетма кет
пайдо бўлади. Баъзи ходисалар биринчи навбатда бошқалари эса кейинроқ пайдо
бўлади шу сабабли патогенезнинг асосий ҳалқасини ва етакчи звенолари фарқ
қилинади.
Патогенезнинг асосий бош масаласи қуйидаги хусусиятларга эга:
41
Асосий ҳалқа патогенезнинг крлган ҳамма звеноларини бошланиб кетиши
учун зарур.
Патогенез жараёнининг ҳаммаси тўлиқ асосий ҳалқанинг пайдо бўлишидан
бошланади. Яъни асосий зваено патогенезни бошқа ҳамма звенолардан аввал
юзага келади.
Асосий ҳалқа касаллик патогенезининг махсус хусусиятларини белгилайди.
Асосий ҳалқани ўз вақтида йўқотиш патогенезининг қолган ҳамма
звеноларини бартарф қилишга олиб келади, бундан кейин қўшимча тадбирлар
кўришга эҳтиёж қолмайди.
Шундай қилиб, патогенезни асосий масаласи, ҳалқаси деганда бошқа ҳамма
звеноларидан зарурий ва улардан олдин пайдо бўлувчи: касалликни ёки патологик
жараённи ўзига хос хусусиятларни белгиловчи ходисалар тушунилади, уни ўз
вақтида йўқотиш эса патогенезни қолган звеноларини қўшимча чора ва тадбирлар
таъсирисиз бартараф қилинишига олиб келади.
Веноз гиперемияси патогенезининг қуйидаги ҳалқалари кузатилади: вена
томирлар бўйича қон оқиб кетишини қийинлашишини маълум органда веноз
қоннинг тўпланиши, томирларнинг кенгайиши ва уларнинг ўтказувчанлиги
ортиши, шу ерда ҳароратни пасайиши, терини кўкимтир тусга кириши ва ҳ.к.
шулар жумласидандир. Бу ҳолда патогенезнинг асосий ҳалқаси бўлиб қонни вена
томирларидан оқиб кетиши қийинлашиши ҳисобланади, чунки жараён мана шу
асосий ҳодисадан бошланади ва у веноз гиперемия ривожланиши учун мутлакр
зарур ва гиперемияга хос аломатларни пайдо бўлишини белгилаб беради.
Вена томирларида қон оқишини қайта тикланиши натижасида веноз
гиперемия патогенезининг крлган звенолари ортиқча чоралар таъсирисиз барҳам
топади.
Артериал гиперемиянинг асосий звеноси артериолаларини кенгайиши
бўлиб, унинг крлган пайдо бўлувчи звенолари ана шу ҳодисага боғлиқ. Бундан
ташқари артериолалар кенгайиши бу ҳодисага хос хусусиятларни белгилайди.
Асосий звенони ўз вақтида йўқотилиши яъни, артериолаларини торайиши унинг
бошқа ҳамма звеноларини - аломатларини бартараф бўлишига олиб келади (чизма
1. 1.).
Пневматораксда плевра бўшлиғининг герметиклиг бузилиши ва у ерда
мусбат босимни пайдо бўлиши натижасида ўткир оксиген етишмовчилиги пайдо
бўлади. Пневматоракс патогенезининг асосий ҳалқаси бўлиб, плевра бўшлиғининг
герметиклигини қайта тикланиши ўткир гипоксияни бартараф қилади.
Юқорида келтирилган мисолларда патогенезнинг асосий звеноси масаласи
осонликча ҳал қилинади. Системали ўзгаришларда ва бутун организмнинг
касалликларида патогенезни асосий ҳалқасини аниқлаш анчагина мураккабдир.
Масалан, жароҳатланиш шокининг патогенезининг асосий звеноси М Н С н и н г
хусусан, унинг ҳаётий муҳим манзарасини (қўзғалиш нерв системаси томоман
ишдан чиқиши ҳаддан ташқари тормозланиши) функцияларини бузилиши
хисобланади. Аммо жароҳатланиш шокининг патогенезида шулар билан бирга яна
бошка ходисалар (оксигенни етишмовчилиги, моддалар алмашинуви, эндокрин
безлар функцияларининг бузилиши, юрак етишмовчилиги, жигарда, ичакларда,
буйракларда қон айланишининг ўзгаришлари) иштирок этадилар, уларнинг
ҳаммаси патогенезни етакчи механизмларига киради.
42
Бу ўзгаришларни ҳамаси бутун организмнинг саломатлигига салбий таъсир
кўрсатади ва уларни эътиборга олмаслик мумкин эмас.
Худди шундай манзарани ўткир ва кўп миқдорда қон йўқотганда кўзатиш
мумкин. Уткир қон йўқотишнинг патогенезининг асосий ҳалқаси бўлиб,
айланаётган қон миқдорини камайиши хисобланади, бунинг оқибатида артериал
босим пасайиши келиб чиқади.
Касал организмига ўз вақтида етарлича кон ёки унинг ўрнини босадиган
суюқликни жунатилиши артериал босимни қайтадан тикланишига олиб келади.
Аммо қон йўқотганда бошқа муҳим ўзгаришлар кузатилади. Буларга циркулятор
гипоксия, моддалар алмашинувининг бузилиши, чала оксидланган махсулотларни
тўпланиши, нерв, эндокрин ва организмнинг бошқа системаларини ўзгаришлари
кабиларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин, уларни қон йўқотиш
патогенезининг етакчи звенолари хисобланади.
Шундай килиб, касалликлар патогенезининг ўрганилганда, уни асосий
звеносини аниқлаш билан бирга патогенезни етакчи звеноларини ҳам синчиклаб
ойдинлаштириш сабаб - оқибат муносабатларини ҳам аниқлаш зарур.
43
Do'stlaringiz bilan baham: |