Патологик физиология


Патогенезда сабаб - оқибат муносабатлари: бирламчи ва иккиламчи



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Патогенезда сабаб - оқибат муносабатлари: бирламчи ва иккиламчи 
шикастланиш. 
Экзоген этиологик омиллар (биологик, физик, механик, кимёвий ва ҳ.к.). 
организмнинг ҳужайраларида, тўқималарида, органларида бирламчи 
39 


шикастланиш чақирадилар. Бу ҳолда экзоген этиологик омиллар сабаб хизматини 
бажаради, ҳужайраларнинг шикастланиши реакцияси эса оқибат 
хисобланади.Шикастланган ҳужайраларда ҳар хил биологик фаол моддалар 
(гистамин, ҳужайра парчаланиши махсулотларининг ва ҳ.к.) хосил бўлади ва улар 
иккинчи тартиб (даража) даги сабаб сифатида ҳужайралар ва тўқималарда янги 
шикастланиш чақирадилар. Шундай килиб бирламчи сабаб ўз оқибатида 
шикастланиш чақиради ва ўз навбатида ҳужайранинг янги кейинги 
шикастланишининг сабабига айланади. Жараён давом этиши ва учинчи тартибли 
сабабни оқибати пайдо бўлиши, у эса, туртинчи тартибли сабаб сифатида 
ҳужайраларнинг шикасланиш жараёнини кучайтириши мумкин. 
Шундай қилиб, касалликлар патогенезида сабаб - окибат муносабатларини 
эътиборга олиш зарур. 
Патогенезда шикастланишнинг локализацияси ва генерализациясининг 
аҳамияти. 
Кўпчилик касалликларда, бутун организмнинг умумий реакциялари билан 
бир қаторда ҳужайра тўқималарининг чегараланган, маҳаллий (локал) 
реакциялари ҳам кузатилади. 
Бутун организмда пайдо бўлган маҳаллий ва умумий ўзгаришлар ўртасида 
икки томонлама мустахкам гуморал ва нерв рефлектор алока мавжуддир. ҳар бир 
жароҳатланиш бутун организм касаллигининг маҳаллий равишда намоён 
бўлишидир. Умумий организм билан боғланмаган, изолирланган, маҳаллий 
шикастланишлар учрамайди. Касаллик бутун организмнинг умумий 
шикастланиши бўлиб, ўзгаришлар эса у ёки бу органларда содир бўлади. 
Масалан, пневмония организмни умумий инфекцион касаллиги бўлиб, 
ўзгаришлар эса асосан ўпкаларда локализация бўлади. Шу билан бир га 
шикастланиш у ёки бу органда аниқ локализацияси белгиланмаган касалликлар 
ҳам учраб туради. Бунга яққол мисол қилиб организмнинг умумий каршилик 
қилиш қобилияти пасайганда кузатиладиган патологиянинг шакли - сепсисни 
кўрсатиш кифоядир. 
Маҳаллий патологик жараён умумий организмга жиддий таъсир кўрсатади. 
Касаллик қандайдир органнинг маҳаллий шикастланиши билан бошланиши 
мумкин, сўнг эса организмнинг умумий касаллиги келиб чикади. Масалан, 
чувалчангсимон ўсимтанинг маҳаллий яллигланиши бутун организмнинг умумий 
шикастланишини келтириб чиқариши мумкин. 
Касаллик организмнинг умумий реакцияси билан бошланиб, сўнг тананинг 
чегараланган қисмида ёки органда жойлашиши (локализацияси) мумкин. 
Масалан, умумий инфекцион касалликлардан бири - ич терламада маҳаллий 
ўзгаришлар кучли равишда ингичка ичакда пайдо бўлади, яна худди шунга ўхшаш 
болалар юқумли касаллиги қизилчада маҳаллий ўзгаришлар томоқнинг шиллиқ 
пардасида кузатилади. 
Шундай қилиб, патологик жараённинг маҳаллий намоён бўлиши билан 
организмнинг умумий реакцияларининг патогенези мураккаб ва ҳар 
томонламадир. 
40 


Касалликлар патогенезида маҳаллий ва умумий ўзгаришларнинг аҳамияти 
ҳар хилдир. Касалликлар патогенезида маҳаллий ва умумий ўзгаришларнинг 
алоқаларида шартли ва схема тарзида куйидаги асосий вариантлар фарқ қилинади: 
Патологик жараён экзоген этиологик омиллар (механик, термик, бошқалар) 
ёки эндоген этиологик омиллар: (тромбоз, эмболия, атеросклероз ва ҳ.к.) 
таъсирида бирламчи маҳаллий шикастланишдан бошланади. Бу вақт эволюцион 
тараққиёт давомида шаклланган (яратилган) организмнинг ҳимоя - мослашув 
реакцияларининг энг аввал шикастланиш учогини чегаралаш локализациясига 
йўналган бўлиб, грануляцияловчи тўсиқни, капсулани хосил бўлиши лимфатик 
тугунларнинг баръер функцияларидан иборатдир. Организмнинг умумий 
ҳолатларида (тана ҳароратида, лейкоцитлар, моддалар алмашинувида) жиддий 
ўзгаришлар содир бўлмайди. 
Патологик жарайён организмнинг ҳужайра ва тўқималарини бирламчи 
маҳаллий шикастланишдан бошланади, аммо кейинчалик жароҳатланган ўчоқдан 
қонга биологик фаол моддаларнинг ўтиши бутун организмнинг умумий 
(генерализацияланган) реакцияларини келтириб чиқаради ва организм 
гомеостазининг ҳар хил параметрлари тегишлича жиддий ўзгаришларга учрайди. 
Бундай ҳолда ҳимоя - мослашув реакциялари асосан умумий патологик 
ўзгаришларнинг ҳалокатли оқибатларини олдини олишга шунингдек, маҳаллий 
патологик жараённинг салбий таъсирини чегаралашга қаратилади. 
Патологик жараён органни маҳаллий шикастланишдан эмас, бутун 
организмнинг умумий реакцияси билан бошланади. 
Бу вақт қандайдир органда аниқ жароҳатланиш жойи аниқланмайди (умумий 
интоксикация, сепсис, ва ҳ.к.). Бундай ҳолда гомеостазнинг параметрлари жиддий 
ўзгаради ва шу сабабли организмни ҳалок бўлиши хавфи пайдо бўлади. 
Патологиянинг бундай шаклларида бутун организм даражасидаги ҳимоя -
мослашув механизмлари имкони борича зўраяди. 
Касаллик бирламчи умумий (генерализацияланган) жараён билан бошланади, 
локал маҳаллий патологик ўзгаришлар иккиламчи пайдо бўлади. Буларга 
дизентерияда йўғон ичакни шикастланиши, менингитларда мия пардаларининг, 
баъзи токсинлар билан заҳарланганда буйракларни зарарланишини мисоллар 
тарзида кўрсатиш мумкин. 
Органзмда маҳаллий ва умумий реакцияларнинг ўзаро муносабатлари бошқа 
кўп омиллар таъсирига ҳам боғлиқ буларга организмнинг ирсий, конституционал 
реактивлик хусусиятлари, ёши ва оғриб ўтган касалликлари ва бошқалар киради. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish