Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana22.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#98921
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
zarafshon daryosi quji oqimi havzasi algoflorasi

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 18 та илмий иш нашр этилган, шундан Ўзбекистон 
Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг докторлик диссертациялари 
асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та 
мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр 
этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 
олти боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 
Диссертациянинг ҳажми 109 бетни ташкил этган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида олиб борилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва 
зарурияти асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва 
предметлари 
тавсифланган, 
республика 
фан 
ва 
технологияларни 
рифожлантиришнинг устивор йўналишларига мослиги кўрсатилган, 
тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган 
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот 
натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация 
тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Марказий Осиё ва жаҳонда альгофлоранинг 
ўрганилиши” деб номланган биринчи бобида жаҳонда, Марказий Осиё ва 
Ўзбекистонда турли хил табиий ва сунъий сув ҳавзалари сувўтларини 
ўрганишга бағишланган айрим ишлар баён этилган. 
Марказий Осиё ва Ўзбекистонда табиий ва сунъий сув ҳавзаларида олиб 
борилган алгофлора тадқиқотларидан А.М. Музафаров (1958, 1960, 1965, 
1969), К.Ю. Мусаев (1960), Ш.И. Коган (1972), В.Н. Тальских (1990, 2001, 
2007), Е.А. Ельмуратов (1977), Б.К. Каримова (1972), Х.А. Алимжанова 


10 
(1991, 2005, 2007), М.А. Шайимкулова (2005) ва б. ишлари натижалари 
тавсифланган.
Диссертациянинг «Зарафшон водийсининг табиий географик 
хусусиятлари» деб номланган иккинчи бобида, Зарафшон водийси ва 
Зарафшон дарёсининг географик ўрни, иқлим шароитлари, гидрологик ва 
гидрокимёвий хусусиятлари келтирилган. 
Зарафшон водийси Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти ва қишлоқ 
хўжалигида катта аҳамиятга эга. Водий катта экин майдонларини ўз ичига 
олади. Водийнинг асосий дарёси – Зарафшон бўлиб, узунлиги 781 км, ҳавза 
майдони – 41860 км
2
, шундан 17710 км

дарё ҳавзасининг тоғли қисмида, 
қолган қисми тоғ олди ва текислик ҳудудларида жойлашган.
Диссертациянинг «Тадқиқотнинг объекти, материаллари ва ўрганиш 
услублари» деб номланган учинчи бобида тадқиқот объекти, материаллари 
ва ўрганиш услублари келтирилган. 2009-2015 йиллар давомида Зарафшон 
дарёсининг қуйи оқимининг 6 та (Хатирчи, Пахтакор, Навоий, Ғиждувон, 
Бухоро, Қоракўл) доимий кузатув нуқталаридан альгологик намуналар 
йиғилган, ҳамда, Ўнгсохил, Қалқонота, Конимех каналларининг бошланиш 
ва тугаш жойларидан ҳам 6 та жойдан намуналар йиғилган (1-расм). 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish