Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


-расм. Таксонларни сапроблик гуруҳларида тақсимланиши



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/33
Sana22.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#98921
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
zarafshon daryosi quji oqimi havzasi algoflorasi

5-расм. Таксонларни сапроблик гуруҳларида тақсимланиши 
Олинган натижалар асосида Зарафшон дарёси қуйи оқимининг Хатирчи-
Ғиждувон ҳудудлари бета-олигомезосапроб зона (1,5-1,8), сувнинг сапроблик 
синфи - 3, яъни ўртача ифлосланган сув (қониқарли тоза) зонасига киритиш 
мумкин. Оқимнинг қуйи қисми санитар ҳолати бета-мезосапроб зона хос.
Шунингдек, Бухоро ва Қоракул нуқталарида галофил-ўртача шўрланган 
муҳитга хос турларнинг кўпайиши, дарёга коллектор-насослардан оқава 
сувларнинг кўп тушиши, сувнинг шўрланиши экологик жиҳатидан сезиларли 
ўзгаришга учраганлигидан далолат беради. Бу қуйи оқимнинг бошланиш 
қисмига нисбатан сувнинг сифатини анча паст эканлигини кўрсатади. 
 
 
40
20
10
6
6
4
5
3
2
1
1
1
31
15
9
5
3
3
4
3
1
1
0
1
0
5
10
15
20
25
30
35
40
45
β
o
x
α
o-β
β-α о-α α-β β-o x-о α-о α-p
Умумий индикатор турлар сони
"Асосий таксонлар" сони


20 
ХУЛОСАЛАР 
“Зарафшон дарёси қуйи оқими ҳавзаси альгофлораси” мавзусидаги 
диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги 
хулосалар тақдим этилди: 
1. Зарафшон дарёси қуйи оқими ҳавзасида сувўтларнинг 5 та бўлим, 11 
та синф, 33 та тартиб, 53 та оила, 94 та туркумга мансуб 294 та (224 та тур, 66 
та вариация ва 4 та форма) тур ва тур хиллари мавжуд. Флоранинг асосий 
қисмини Ochrophyta (Bacillariophyta) (205, 70%) бўлимига мансуб турлар 
ташкил этади, Euglenophyta (4, 1,4%) ва Charophyta (3, 1%) бўлимлари кам 
миқдордаги турларни ўз ичига олади. Бу Ochrophyta (диатом) бўлимига 
мансуб сувўтларнинг реофиллик хусусияти билан изоҳланади. 
2. Зарафшон дарёси қуйи оқимида Марказий Осиё сув ҳавзалари 
альгофлораси учун сувўтларининг 21 та янги тур ва тур хиллири мавжуд 
бўлиб, улар 3 та бўлим, 6 та синф, 7 та тартиб, 11 та оила ва 16 та туркумга 
мансуб. Сувўтларининг 21 туркумга мансуб 28 тур ва тур хиллари Зарафшон 
дарёси ҳавзаси учун умумий бўлиб, флораларни ўхшашлик даражаси юқори 
ва қуйи оқимда 26,19% ни, ўрта ва қуйи оқимда 23,13% ни ташкил этади. 
3. Альгофлорада тур ва тур хиллари миқдорининг кўп қисми ёз 
мавсумида –211, кам сондагиси қиш мавсумида – 70 та учрайди, бу ҳаво ва 
сувнинг ҳарорати, сувнинг тиниқлиги, газ алмашинуви, минерал таркиби ва 
биоген элементлар миқдорига мавсумларда ўзгариб туриши билан боғлиқ деб 
изоҳланади.
4. Ҳавзада сувўтларнинг бироз минераллашган, кучсиз ишқорий ёки 
нейтрал муҳитга мослашган турлари, жумладан, космополит турлар 
кўпчиликни ташкил этиб, бу ҳавза альгофлорасини ўзига хос географик 
минтақада шаклланганлигидан далолат беради. 
5. Табиатда сувўтлар ҳужайрасида паразитлик қилиб яшайдиган 
замбуруғлар мавжуд бўлиб, улар қадимги хитридиомицетларга мансуб 
(Sanchytrium tribonemae) фан учун янги тур ва туркум эканлиги маълум 
бўлди. 
6. Ҳавзада сувўтларнинг сапробликни кўрсатувчи индикатор таксонлари 
99 та бўлиб, флорада умумий таксонлар хилма-хиллигида бета- (40) ва олиго- 
(20) мезосапроб турлар етакчилик қилади. Дарё қуйи оқимида сапробликнинг 
ўртача индекси 1,4-1,7 ни ташкил этади. Дарё суви бета-мезосапроб ҳудудга 
мансуб, сувнинг сифатига кўра синфи III - ўртача ифлосланган сув (сувнинг 
қониқарли тоза) эканлигини кўрсатади. 
7. Қуйи оқим альгофлораси таркибида аниқланган сувнинг минерал 
таркиби ва рН даражасини кўрсатувчи ҳамда органик ифлосланиш 
даражасини белгиловчи сапробликка индикатор турлар Экология ва атроф 
муҳитни муҳофаза қилиш қумитаси ва Республика санитария ва 
эпидемология назорат марказлари фаолиятида фойдаланишга тавсия этилади.


21 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish