Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114
Bog'liq
kitob 001

266
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
банки”, “Банклар ва банк фаолияти” тўғрисидаги қонун-
лар, Марказий банкнинг тижорат банклари фаолиятини 
тартибга солиш билан боғлиқ бўлган меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар, тижорат банклари томонидан ишлаб чиқил-
ган ва амалиётга жорий этилган меъёрий ҳужжатлар 
мажмуини киритиш мумкин. Иккинчи бўғинга эса “Ўзбе-
кистон Республикасининг Марказий банки” тўғрисидаги 
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, тижорат банклари-
нинг ликвидлилик рискини бошқариш билан боғлиқ бўл-
ган иқтисодий меъёрларни киритиш мумкин.
Халқаро Базель қўмитаси ҳар бир банк учун ликвид-
лилик рискини бошқариш самарадорлигини ошириш 
ва банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсади-
да “Ликвидлилик риски ва унинг назоратини самарали 
бошқариш тамойиллари”дан фойдаланишга доир тав-
сияларни таклиф этди
159
. Мазкур тамойиллар жаҳон мо-
лиявий инқирози шароитида юзага келган ўзгаришлар 
асосида ликвидлилик рискини бошқаришнинг дунёдаги 
банклар тажрибасига асосланади. Ликвидлилик рискини 
самарали бошқариш биринчи даражали муаммолардан 
бири, чунки алоҳида банкда ликвидлиликнинг етишмас-
лиги бутун тизимга таъсирини ўтказиши мумкин.
Халқаро Базель қўмитаси банкларнинг ликвидлили-
гини янада тубдан ислоҳ қилиш мақсадида ликвидлилик 
тўғрисида янги лойиҳани дунёдаги банк секторларига 
тавсия этди
160
. Лойиҳанинг асосий мақсади инқироз ша-
роитида банк секторларининг эластиклигини такомил-
лаштириш ҳамда шок ҳолатда мавжуд потенциал им-
кониятини яхшилаш, молиявий секторлардан тортиб 
то иқтисодиётнинг реал секторларида юзага келадиган 
159
Basel Committee on Banking Supervision. Basel III: Principles 
for the management and supervision of liquidity risk, June 2008.
160
Basel Committee on Banking Supervision. International 
framework for liquidity risk measurement, standards and 
monitoring, December 2009.


267
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ортиқча рискларни минимал даражада камайтиришдан 
иборат.
Мазкур лойиҳада банк секторининг ликвидлили-
гини бошқаришга қаратилган андозаларни – ликвидли-
ликни қоплаш меъёри ва соф барқарор молиялаштириш 
меъёри коэффициентлари эътироф этилади. Андозанинг 
биринчи мақсади – ликвидлилик рискининг қисқа муд-
датли эластиклигини ҳаракатга келтириш, юқори ликви-
дли активларни етарлича шакллантириш, 30 календарь 
куни давомида инқирознинг жиддий сценарийсига бар-
дош беришни кафолатлашдан иборат. Андозанинг иккин-
чи мақсади эса узоқ муддат ичида банкларни рағбатлан-
тириш учун эластикликни ҳаракатга келтириш, банклар
фаолиятини узоқ муддатли барқарор манбалар ҳисоби-
дан молиялаштиришдан иборат. Соф барқарор молия-
лаштириш йил давомида соф барқарор молиялаштириш 
меъёри билан биргаликда активлар ва пассивлар тарки-
бида юзага келадиган муаммоларни таъминлаб беради.
Ликвидлиликни қоплаш меъёрининг мақсади банклар-
да ликвидлилик рискининг эластиклигини ҳаракатга кел-
тириш, юқори ликвидли активларнинг адекватлик дара-
жасини мустаҳкамлаш ва активларнинг нақд пулларга 
айланишини кафолатлаш, 30 календарь куни давомида 
ликвидлилик талабларини ликвидлилик инқирози сце-
нарийсига мувофиқлаштиришдан иборат. Манбалардан 
қатъи назар, мазкур меъёр инқироз шароитида пайдо 
бўладиган шок ҳолатларининг олдини олади ва натижада 
банк секторининг имкониятини яхшилаши мумкин.
Хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, 
ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентини ҳисоб-
лаш қуйидаги алгоритм ёрдамида амалга оширилади:
Бунда P
t
– ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффици-



Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish