264
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ди. Хусусан, Ю. В. Конавалованинг фикрича, ликвидлилик
риски–бу кредиторлар ва омонатчиларнинг талабини ўз
вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида ликвидли ресур-
сларнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлган молиявий
активларнинг тўлов маблағларига ўз вақтида айланиш
зарурияти юзага келганда зарарнинг пайдо бўлиш эҳти-
молидир
158
.
К.К.Филиманованинг фикрича, ликвидлилик риски –
бу банк томонидан ўзининг активларини шартномада
кўрсатилган тўлов маблағларини етарли миқдорда ёки
минимал миқдорда чиқим қилиш натижасида имконият-
нинг тез суръатда йўқолиши ёки талаб қилинган мажбу-
риятларни тўлаш учун қўшимча пул ресурсларини жалб
қилиш эҳтимолидир.
Дж.Синки ликвидлилик рискини миқдорий риск би-
лан нарх рискидан иборат деб таҳлил қилади. Муаллиф
миқдорий риск – бу активлар риски, активлар ёки маб-
лағларнинг келишув баҳосида бозорда сотилиши ва со-
тиб олиниши; нарх риски – бу бозорнинг ўртача баҳо-
сидан ёки баланс баҳосидан фарқ қилувчи нарх бўйича
ликвидлик воситаларини сотиб олиш ёки сотиш жараё-
нида юзага келадиган рискдир деб эътироф этади.
Саттаров О.Б. “Ликвидлилик риски – бу мижозлар-
нинг депозит мажбуриятлари ва кредитларга бўлган
талабларини бажаришда жалб қилинган маблағлар-
нинг етишмовчилик муаммоси” мазмунидаги фикрни
қўллаб-қувватлайди. Иқтисодий адабиётларда тижорат
банкларининг ликвидлилик рискини бошқариш усулла-
рининг моҳияти ва уларнинг турлари хусусида турлича
фикрлар ва мулоҳазалар мавжуд. Бироқ уларнинг шакли
турли-туман бўлса-да, мазмунан ягона мақсадга қаратил-
ган.
158
Коновалова Ю.В. Ликвидность как основной фактор фи-
нансовой стабильности коммерческого банка. Дис. на соис.
учен. степ. канд. эк. наук. Ростов-на-Дону, 2003.
265
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Тижорат банкларининг ликвидлилик рискини бош-
қаришдаги асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
1) банкда ликвидлилик рискининг юзага келиш зарур-
лигини англаш. Банк томонидан ликвидлилик рискининг
юзага келиш манбаларини тўлиғича бартараф этишда
жавобгарликни ҳис қилиш ҳамда мазкур рискнинг пайдо
бўлишига йўл қўйганлигини англаб етиш лозим.
2) банкда ликвидлилик рискининг бошқарувчанли-
ги. Банк томонидан ликвидлилик рискининг бошқа-
рувчанлиги қабул қилинади ва у бошқаришга лаёқатли
бўлганлиги сабабли бошқарув қарорларини қабул қилиш
орқали ликвидлилик рискини минималлаштиради.
3) банкда ликвидлилик рискини миқдорий баҳолаш.
Банк ликвидлилик рискининг юзага келишини баҳолашга
доир ички меъёрий ҳужжатлар ва усуллар ёрдамида лик-
видлилик рискининг юзага келишини баҳолаш имкония-
тига эга. Мазкур рискнинг юзага келишини баҳолашда
ликвидлик рискини минималлаштириш мақсадида яку-
ний бошқарув қарорларини қабул қилишда миқдорий
белгиларга эга бўлиши лозим.
Маълумки, ликвидлилик рискни бошқариш усулла-
ри ички ва ташқи омиллар таъсирида тизимли ҳамда
стихия ли равишда ривожланиб боради. Хусусан, банк
операциялари ва хизмат кўрсатиш турларининг ортиб
бориши, молиявий инструментларнинг кенг кўламда қўл-
ланилиши, шунингдек, кредит муассасалари ўртасидаги
рақобатнинг кучайиши ликвидлилик рискларини бошқа-
риш усулларининг шаклланиб боришига сабаб бўлди.
Фикримизча, ликвидлилик рискни бошқаришни ти-
зимлаштириш ва уни учта бўғинга ажратиб ўрганиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда биринчи бўғинга лик-
видлилик рискини тартибга солувчи ташкилий асосларни
киритиш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда ташкилий асо-
слар таркибига “Ўзбекистон Республикасининг Марказий
Do'stlaringiz bilan baham: |