янгиланаёт-
ган Ўзбекистонни барпо этиш жамият
аъзоларида маънавий-маърифий
таъминланганлик даражасига боғлиқ
эканини қайд этди. Ҳақиқатан ҳам, янги
Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ре-
нессансга пойдевор қўйиш халқимизни,
айниқса, йигит-қизларимизни юртимиз-
дан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар,
алломалар томонидан асрлар давомида
яратилган адабий-бадиий мерос билан
таништиришдан бошланади. Шундагина,
Президентимиз таъбири билан айтганда,
маърифат борасида “илиги тўқ” халқи-
миз ўтмиш маънавий-маърифий меро-
сидан қувват олиб, тараққиётнинг янги
марралари сари қадам қўйиши мумкин.
Президентимизнинг 2017 йил 18 ап-
релдаги “Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиб-
лар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги
қарорини аслида Учинчи Ренессансни
маънавий-маърифий ва мафкуравий
жиҳатдан таъминлаш йўлидаги илк қа-
дам сифатида баҳолаш мумкин. Бугун
ушбу маскан, бир томондан, халқимиз-
нинг маърифат марказига, ёшларимиз-
нинг тарбия ўчоғига айланаётган бўлса,
иккинчи томондан, юртимиздан етишиб
чиққан барча шоир ва ёзувчиларимиз-
нинг руҳи шод бўлмоқда.
Шу ўринда яна бир масалани ўйлаб
кўриш лозим: юртимиз нафақат шоир
ва ёзувчилар юрти, айни чоғда, юқори-
да қайд этганимиз каби, Ўзбекистон ҳу-
дуди бутун дунёга донғи кетган олиму
алломалар, маданият ва санъат фидо-
йиларини ҳам етказиб берган. Биз улар
билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Шу маънода Тошкент шаҳрининг кўр-
кам гўшаларида “
Олимлар боғи” ва
“Маданият фидойилари боғи” барпо
этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шубҳасиз, бундай масканлар халқи-
мизнинг севимли боғига, маънавият ва
маърифат марказига, илм-фан лабора-
ториясига айланган бўлар эди.
Яна бир гап: миллий тарихимизда илм-
фан, маданият ва санъат соҳасига ҳомий-
лик қилиш анъана бўлган. Ана шу анъа-
нага содиқ ҳолда бугунги Ўзбекистоннинг
тадбиркор ва ишбилармонлари юқорида-
ги каби масканлар барпо этишда жонбоз-
лик қилишса, янада яхши бўлар эди.
Мамлакат раҳбарининг ташаббуси
билан 2018 йилдан буён буюк аллома-
лар, адиб ва мутафаккирларнинг ижодий
меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш
мақсадида ёшлар ўртасида китобхон-
лик танловларини ўтказиш анъанага ай-
ланди. Бугунги кунга келиб, китобхонлик
умуммиллий ҳаракатга айланаётганини
ҳам эътироф этиш мумкин.
Айни пайтда мамлакат раҳбари томо-
нидан ёшларнинг маданият ва санъатга
қизиқишини ошириш, уларни жисмоний
чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қоби-
лиятларини намойиш қилиш учун зарур
шароитлар яратиш, аҳоли, айниқса,
ёшлар ўртасида компьютер техноло-
гиялари ва интернетдан самарали фой-
даланишни ташкил этиш, йигит-қизлар
маънавиятини юксалтириш, улар ўрта-
сида китобхонликни кенг тарғиб қилиш,
хотин-қизларни иш билан таъминлаш
бўйича 2019 йилда кўтарилган
Do'stlaringiz bilan baham: |