— Темурийзодалар ўз она тили
— туркийдан ташқари, форс тилини
ҳам мукаммал билган, форс тилида-
ги адабиёт ривожига самарали ҳисса
қўшган. Жумладан, улуғ мутафаккир
шоир, давлат арбоби Заҳириддин
Муҳаммад Бобурнинг форс шеърия-
тига муҳаббати баланд бўлгани унинг
асарларидан билиниб туради. Шу
меҳр-муҳаббат натижаси бўлса керак,
“Бобурнома”да тожикларнинг тилию
адабиёти, феълу атвори, яшаш тар-
зию, мақому маконлари хусусида, шу-
нингдек, форсигўй шоирлар ҳақида
бир қатор маълумотлар келтиради,
улар тўғрисида ўзининг жозибадор
фикрларини айтиб ўтади. Ҳатто у
Панипат жангидан олдин амалдору
аъёнлар ва лашкарлар қаршисида
сўзлаган оташин нутқида “Шоҳнома”-
даги “Рустам ва Исфандиёр” жанги
манзараларидан байтлар келтириб,
қўшин руҳини янада жонлантиради ва
мазкур жангда ғалабага эришади. Ме-
нимча, “Юлдузли тунлар” романини
ёзиш жараёнида ана шу каби улуғвор
маънавий руҳият, ҳиссиёт сизга ма-
дад берган бўлса, ажаб эмас.
— Мирзо Бобур, умуман, темурийзо-
далар даврида кўкалдошлик расм-ру-
суми машҳур бўлган. Хусусан, шаҳзо-
далар бир нечта она-дояни эмиб катта
бўлган. Тарихий манбаларда Бобур-
нинг невараси Акбарнинг кўкалдошла-
ри тўғрисида анча маълумот берилган.
Бу йил ўзбек тилига давлат тили
мақоми берилганига 31 йил тўлади.
Бу тарихий ҳужжатнинг 1989 йил 21
октябрда, яъни мустақиллигимиз
қўлга киритилгунига қадар қабул қи-
лингани унинг нақадар аҳамиятли
эканини теранроқ ҳис қилишимизга
имкон беради.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Респуб-
ликасининг мустақилликка эришиш
арафасидаги дастлабки дадил қада-
ми ўзбек тилига давлат тили мақо-
мини беришдан бошланди. Бу билан
тилимизни сақлаш, тиклаш, асраш,
юксалтириш учун ҳуқуқий замин
яратилди. Ушбу норматив-ҳуқуқий
ҳужжат тил эрки, озодлиги, тарақ-
қиётининг миллат тақдирига, мил-
лий ҳурриятга ниҳоятда чамбарчас
боғлиқ эканини, миллат ва тил тақ-
дири ўзаро мустаҳкам ришта билан
пайванд этилганини намойиш этди.
2019 йил 4 октябрда давлатимиз
раҳбарининг “Ўзбекистон Республи-
касининг “Давлат тили ҳақида”ги қо-
нуни қабул қилинишининг ўттиз йил-
лигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги
қарори ва бу муҳим сана муносаба-
ти билан она тилимизнинг жамият-
даги ўрни ва нуфузини ошириш,
унинг тарихий илдизларини чуқур
ўрганиш бўйича кенг кўламли иш-
ларни амалга оширишга қаратилган
оммавий маънавий-маърифий чора-
тадбирлар дастури қабул қилинди.
Айтиш жоизки, ушбу норматив-ҳу-
қуқий ҳужжат қабул қилингач, тили-
мизга давлат тили мақоми берилга-
нидан кейинги давр мобайнида Тил
байрами биринчи марта шу қадар
юксак даражада, катта эҳтиром ва
обрў билан ўтказила бошлади. Бу
эса давлат тили сиёсий, ижтимоий
ва маданий соҳаларда халқни бир-
лаштирувчи қудратли восита бўлиб,
давлатнинг чинакам рамзига айлан-
ганидан далолат беради.
“Дунёдаги қадимий ва бой тил-
лардан бири бўлган ўзбек тили хал-
қимиз учун миллий ўзлик ва муста-
қил давлатчилик тимсоли, бебаҳо
маънавий бойлик, мамлакатимиз-
нинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-
маърифий тараққиётида ғоят муҳим
ўрин эгаллаб келаётган буюк қад-
риятдир”, дейилади ушбу қарорда.
Дарҳақиқат, ўзбек тили бугунги кун-
гача кўп минг йиллик тарихий та-
раққиёт йўлини мардонавор босиб
келмоқда.
Ўрхун-Энасой ёдгорликларидаги
битиклардан тортиб, ҳозирги вақтга-
ча яратиб келинаётган илмий, ада-
бий, маънавий-маърифий манбалар
ўзбек тилининг шаклланиш ва ри-
вожланиш тенденциялари, адабий
ифодаси, маъно қатламлари, луғат
таркиби тўғрисида атрофлича ва
асосли маълумотлар бера олади.
Шу билан бирга, кейинги авлод ва-
киллари, XX-XXI аср маърифати,
адабиёти намояндалари, тилшунос
ва адабиётшунос олимлар ҳам ўз
бадиий, ижодий, илмий фаолияти
билан ўзбек тилининг адабий, маъ-
навий-маърифий бойиши ва юкса-
лишига катта ҳисса қўшганларини
алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзбек халқининг буюк маърифат-
парвари ва алломаси Абдулла Ав-
лоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда
борлигини кўрсатадурғон ойнаи ҳаё-
ти тил ва адабиётдур. Миллий тилни
йўқотмак миллатнинг руҳини йўқот-
макдур”, деб ёзган эди.
Дарҳақиқат, биз аждодларимиз
қолдирган моддий-маънавий ме-
росни, узоқ ва яқин ўтмиш ҳаёт лав-
ҳаларини,
давлатчилигимизнинг
тарихий асосларини, миллий қад-
рият ва анъаналаримизни ана шу
миллий тил воситасидагина янада
чуқурроқ англаймиз, ўзлаштирамиз,
мустаҳкамлаймиз, келажак авлодга
Do'stlaringiz bilan baham: |