Бинолар энергия тежамкорлигини оширишда саноат чиқиндиларидан фойдаланиш



Download 248,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi248,58 Kb.
#97632
  1   2   3
Bog'liq
binolar energiya tezhamkorligini oshirishda sanoat chiqindilaridan fojdalanish




БИНОЛАР ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ ОШИРИШДА САНОАТ 
ЧИҚИНДИЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
М.М. Маҳмудов, т.ф.н., доцент, А.Б. Боборажабов (СамДАҚИ) 
Саноатнинг барча соҳаларида, айниқса, кимё, металлургия, тоғ-кон 
корхоналарида жуда кўп миқдорда чиқиндилар ҳосил бўладики, улардан 
қурилишда қўлласа бўладиган маҳсулотлар олиш нафақат иқтисодий, 
балки экология нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳимдир. 
Самарали, кенг тарқалган иссиқлик изоляцион материаллардан бири 
минерал вата ҳисобланади. Уни ишлаб чиқаришнинг асосий таркибий хом-
ашёси – бу кремнезём ва глинозёмга бой кислотали домна шлакларидир. 
Чиқиндиларнинг яна бир манбаи бўлиб ёғоч тайёрлаш, уни қайта 
ишлаш ва ундан қурилишбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари 
ҳисобланади. Мутахассисларнинг таҳлилига кўра [1] бутун дунёда йилига
салкам 3,5 млрд тонна ёғоч чиқиндилари тўпланади. Германияда ва бошқа 
Европа мамлакатларида чиқиндиларнинг 50-60% миқдори ёқилғи 
сифатида 
ишлатилади. 
Бунда 
чиқиндилардан 
иссиқлик 
электр 
станцияларида электр, яъни бошқа турдаги энергия олиш учун 
фойдаланилади. 
Ёғоч чиқиндиларини йирик, юпқа ва майда чиқиндиларга бўлиш 
мумкин. Қурилиш соҳаси ёғочнинг барча турдаги чиқиндиларидан кенг 
фойдаланадиган энг катта соҳа ҳисобланади. Ёғоч чиқиндилари асосида ва 
улардан 
фойдаланиб 
қурилиш 
материаллари 
ишлаб 
чиқариш 
технологиялари бутун дунёда йўлга қўйилган. Масалан, арболит, 
фибролит, ДСП, ДВП плиталар ишлаб чиқариш ва ҳ.к.
Бинолар ва иншоотлар қурилишида ДСП (древесностружечные 
плиты - ёғоч қириндили плита) ва ДВП (древесноволокнистые плиты - 
ёғоч толали плита) плиталар кўп қўлланилади.
Ёғоч қириндили плиталар (ДСП) ишлаб чиқариш ўтган асрнинг 30-
йилларнинг охирларида Германия ва Швейцарияда пайдо бўлган [2]. Бу 



мамлакатларда ўрмонлар кам, демак ёғоч ресурслари тақчил, демак, ёғоч 
чиқиндиларидан фойдаланишга эҳтиёж шак-шубҳасиз катта.
Таркиб жиҳатидан юқоридагиларга ўхшаш материаллардан бири 
арболит плиталардир. Уни тайёрлашда майдаланган минерализатор билан 
қайта ишланган ёғоч қириндиларидан ташқари, қипиқлардан ҳам 
фойдаланиш мумкин. Кимёвий қўшимча сифатида кальций хлорид, суюқ 
шиша, сульфатли глиноземдан фойдаланилади. Цемент қўшилганлиги 
сабабли арболитнинг зичлиги нисбатан катта, 500 кг/м
3
дан камайтириш 
қийин. Айрим муаллифларнинг [3] маълумотига қараганда қуруқ ҳолдаги 
зичлиги 600 кг/м
3
арболитнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 
0,12 Вт/(м

о
С) га тенг. Бироқ, ҚМҚ [4] да арболитнинг зичлиги 300 кг/м
3
дан 800 кг/м
3
гача бўлиши мумкинлиги ва қуруқ ҳолатдаги арболитнинг 
иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,07 дан 0,16 Вт/(м

о
С) гача 
ўзгариши мумкинлиги кўрсатилган.
Ёғоч чиқиндилари асосида ишлаб чиқариладиган иссиқлик 
изоляцияси материалларидан яна бири цементли фибролит плиталардир. 
Унинг таркиби портландцемент, сув ва титилган ёғоч жунидан иборат. 
Ёғоч жуни фибролитда арматура каркаси вазифасини бажаради. Уни 
махсус ёғоч жуни тайёрлайдиган станокларда узунлиги 500 мм гача, эни
5-7 мм, қалинлиги 0,25-0,5 мм қилиб юпқа қиринди кўринишида яроқсиз 
игнабаргли дарахтлар чиқиндиларидан ишлаб чиқарилади. 
Фибролит плиталарнинг зичлиги ҳам 300 кг/м
3
дан 800 кг/м
3
гача 
бўлиши, уларнинг қуруқ ҳолатдаги иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 
ҳам арболитга ўхшаш 0,07 Вт/(м

о
С) дан 0,16 Вт/(м

о
С) гача ўзгаради. 
Плиталарнинг эксплуатация қилиниш шароитига қараб иссиқлик 
ўтказувчанлик коэффициенти ҳам, мос равишда 0,11 Вт/(м

о
С) дан 0,30 
Вт/(м

о
С) гача, яъни деярли 2-2,5 баравар ўзгариши мумкин [4]. Иссиқлик 
изоляцияси сифатида қўлланиладиган фибролит плиталарнинг зичлиги 300 
кг/м
3
дан ошмагани маъқул ҳисобланади. Уларнинг узунлиги 2400 мм дан 
3000 мм гача, эни 600 мм дан 1200 мм гача ва қалинлиги беш хил: 30, 50, 



75, 100 ва 150 мм бўлади. Зичлиги 440 кг/м
3
дан ортиқ фибролитлардан 
конструкцион-теплоизоляцион 
материал 
сифатида 
деворларда, 
пардадеворларда, ораёпма ва том ёпма конструкцияларда фойдаланиш 
мумкин. 
Ёғоч қипиқларидан том ва полларда иссиқлик изоляцияси сифатида 
қадимдан фойдаланиб келинган. Қишлоқ уйларида лой ва ёғоч қипиғи 
аралашмасидан қилинган том ёпмалар узоқ йиллар бузилмасдан хизмат 
қилаётганлиги барчага маълум. Ёғоч қипиқларининг асосий афзаллик 
томонлари яхши иссиқлик изоляциялиги ва арзонлигидир. Уларнинг 
асосий камчилиги ёнувчанлиги, биологик таъсирларга чидамсизлигидир. 
Шунинг ёғоч қипиқларидан махсус антисептик ишлов берилгандан сўнг 
фойдаланиш керак. Уларни қуритгач охак сутига қорилса хашаротлар 
таъсирига чидамли бўлади.
Ёғоч қипиқларидан ҳар хил боғловчилар ёрдамида саноат миқёсида 
қурилишбоп материаллар ва буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Бунда асосий 
конгломерат массага қипиқдан ташқари қум, шағал, минерализаторлар ҳам 
қўшилади. Майда ёғоч қипиқларига ишлов бериш учун минерализатор 
сифатида суюқ шиша, охак сути, натрий фтор эритмасидан 
фойдаланилади. Ёғоч қипиқлар янги ёки эски бўлиши ҳам мумкин. 
Боғловчи модда сифатида цемент, охак, гипс, каустик магнезит 
қўлланилади. Ёғоч қипиғидан олинадиган плиталарнинг қаттиқлигини 
ошириш мақсадида аммиак, карбамид смола ёки иккаласининг аралашмаси 
қўшилади [2]. 
Ёғоч қириндилари ва қипиқларини болғали майдалагичларда ва 
вибротегирмонларда майдалаб иссиқ пресслаш ва қолиплаш натижасида 

Download 248,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish