52
Долзарблиги:
Ҳозирги кунда таълим жараѐнида
интерфаол услублар
(инновацион педагогик ва ахборот технологиялари) фойдаланиб, таълимнинг
самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан кунга ошиб
бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талаба (ѐки
ўқувчи) лар эгаллаѐтган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб
чиқишларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараѐнда
шахс ва жамоанинг
ривожланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Ўқув-
тарбия жараѐнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши
ўқитувчининг бу жараѐнда асосий ташкилотчи ѐки маслаҳатчи сифатида
фаолият юритишига олиб келади.
Мақсад ва вазифалар:
Педагогик технологиянинг
энг асосий белгиси
ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижада
ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларга боғлиқ, яъни
ўқитиш жараѐнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда
қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида
хамкорлик
фаолиятини ташкил эта олса, хар иккаласи ижобий натижага
эриша олса, ўқув жараѐнида ўқувчилар мустақил фикрлай олмалар,
ижодий
ишлай олсалар, излансалар, тахлил қилсалар, ўзлари хулоса қила олсалар,
гурух ташкил этиб гурухда ишлай олсалар педагог эса уларнинг бундай
фаолиятлари учун имконият ва
шароит яратиб берса, уларни рағбатлантира
олса ана шу ўқитиш жараѐнининг асоси хисобланади.
Қўлланилган усул:
―Муаммоли вазият‖ методини кўриб чиқамиз.
Бунинг учун педагог ўтилаѐтган мавзу, масалан: ―Кўкйўтал‖ мавзуси бўйича
талабаларга вазиятли масала ѐки бемор курацияси пайтида беморнинг клиник
белгиларига асосланган холда муаммони ўртага ташлайди. Педагог муаммога
таъриф беради ва талабаларни гурухларга бўлади. Ҳар бир гурух шу
муаммоли вазиятни тахлил қиладилар. Сўнгра
гурухлар муаммоли
вазиятнинг, яъни кўкйўталнинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида фикр
юритадилар, ҳамда муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб чиқадилар.
Гурухдошлар томонидан сайланган гурух сардори гурухларида ишлаб
чиқилган муаммоли вазиятнинг ечимларини баѐн этадилар. Педагог
томонидан тўғри топилган ечимлар танлаб олинади.
Хулоса:
Бу усул ѐрдамида
талабаларни эркин фикрлашга, ҳар бир
масалага ижодий ѐндошишга, масъулиятни сезишга, илмий-тадқиқот
ишларини олиб бориш ва тахлил қилишга, энг асосий ўқишга, фанга бўлган
қизиқишларини кучайтиради, уларнинг қобилиятларини
ривожлантиришга,
рақобатбардош етук мутахассис бўлишларига, хамда мутахассисларга
керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: