1.3. “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти
Маълумки, таълим ва тарбия масалалари, таълим тизими ва унга доир
масалалар доимо давлат аҳамиятига молик бўлган долзарб мавзулардан
бири ҳисобланиб келади. Боиси жамият ва давлатнинг барқарорлигини,
фаровонлигини таъминловчи энг асосий жамият вакиллари, яъни бу
43
узоқни кўра олувчи, замон билан ҳамнафас яшовчи, теран фикрлайдиган
тафаккур эгаларининг самарали фаолиятига боғлиқ. Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек,
“чуқур билимли, маънавий юксак, юқори малакали кадрлар етиштирмай
туриб, келажаги буюк давлат қуриш мумкин эмас.”
1
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида”ги
Қонуни
2
бевосита ана шундай баркамол шахсларни вояга етказишга
йўналтирувчи асосий манба бўлиб хизмат қилди. Мазкур Қонуннинг
мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг
ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан
иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. Шунингдек,
мазкур Қонуннинг 3- моддаси “Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг
асосий принциплари” деб номланади ва унда Таълим Ўзбекистон
Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади.
Бунга кура таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
қуйидагилардан иборат қилиб белгиланади: таълим ва тарбиянинг
инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг узлуксизлиги
ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимининг мажбурийлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни
танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда
эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма
учун
очиқлиги;
таълим
дастурларини
танлашга
ягона
ва
табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни
рағбатлантириш; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини
уйғунлаштириш каби принциплар белгилаб олинган. Бундан кўринадики,
давлат томонидан мажбурий таълим жорий этилиши саводсизлик каби
улкан муаммога барҳам берилиши назарда тутилган. Айни пайтда
1
И. Кар имо в. Юксак маънавият - енгилм ас куч. -Т .: Ўзбекисто н, 2008. Б.28.
2
Ўзбекисто н Республикасининг “Т аълим тў ғр исида ”ги Қо нуни (2020 йил, 19 -м ай)
44
истеъдодли
ва
иқтидорли
ёшларнинг
самарали
меҳнати
рағбатлантирилиши эса яна бир ёшларга ва таълим тизимига нисбатан
эътиборнинг муҳимлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддаси
1
“Таълим тизими” деб
номланади. Бунга кўра таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари
ва ўқув дастурларини; давлат таълим стандартларини, давлат таълим
талаблари
ва
ўқув
дастурларини
амалга
оширувчи
таълим
ташкилотларини; таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи
ташкилотларни;
таълим
тизимининг
фаолият
кўрсатиши
ва
ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини
бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни; таълим соҳасидаги давлат
бошқаруви
органларини,
шунингдек
уларнинг
тасарруфидаги
ташкилотларни ўз ичига олади. Таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Назаримизда бугунги олий таълим муассасаларида нафақат моддий
техник базани яратиш ва бундай масъулиятли ташкилотларга илм йўлида
самарали фаолият юрита оладиган, таълимнинг ҳақиқий, тафаккур эгалари
ва айни пайтда юксак ахлоқий маънавий сифатларга, Ватанга садоқат ва
ватанпарварлик туйғуларига, вазиятни тўғри баҳолайдиган ва сиёсий
ҳушёрликка эга бўлган мутахассисларни тарбиялашни замоннинг ўзи
тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таъкидлаганларидек,
инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт
кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз
қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.
Қачонки ана шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашса, том маънодаги қўш
қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-
ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади.”
2
Эътибор берилса Олий
1
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни. 2020 йил, 19-май.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Ўзбекистон, 2008. Б.61
45
таълим муассасаларида қиёсий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, моддий
ва маънавий база уйғунлиги масаласи кун тартибидаги энг долзарб бўлган
масалалар бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом Каримов ўзиларининг мазкур “Юксак маънавият –
енгилмас куч” асарларида “уйғунлик” масаласига кўп бора ўрғу бериб
ўтганлар. Демак, таълим ва тарбия, моддий ва маънавий уйғунлик асосида
ислоҳотларнинг олиб борилиши бевосита олдимизда турган улкан
мақсадга эришишнинг мақбул йўлларидан бири деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилни мамлакатимизда
Do'stlaringiz bilan baham: |